Луқмон Бўрихон. Тун қаъридаги шуъла (ҳикоя)

Ҳалим акага Биз ўтирган поезд ўкириб, пишқириб зим-зиё зулмат қўйнига шиддат билан сингиб борарди. Чароғон, гавжум шаҳару қишлоқлар ҳаш-паш дегунча ортда қолди. Ҳурпайган, ўппайган қир-тепаликлардан иборат кимсасиз яйдоқ дала-дашт бошланди. Темир ғилдиракларнинг “тарақа-туруқ” товуши гоҳ кучайиб, гоҳ сусаяр, вагонлар бамисли давоми…

Дурбек Қўлдош. Ҳовридан тушди… (ҳажвия)

Қуюқ дарахтлар соясидаги чорпоянинг бир тарафини ўзиники қилиб олиб, гупириб ўтирган Гупирдин навбатдаги қадаҳни бир кўтаришда бўшатди-да, бўшаган пиёлани гуп этиб дастурхонга тўнтарди. Улфатлардан “Э, яшанг”, “гап йўқ”, “маладес”, деган олқишларни мамнуният билан қабул қилиб олгач, катта ишни дўндириб қўйгандай давоми…

Алавийя Бобоева. Ватан сеҳри (ҳикоя)

Мен у билан Болтиқ бўйи шаҳарларидан бири — Таллинда танишгандим.Кечқурун меҳмонхонада дам олиб ўтириб, кўзим телефон китобчасига тушиб қолди. Мен уни қўлимга олдим-да, варақлай бошладим. Китобнинг биринчи саҳифасининг илк сатри “Аббосов И.А.” фамилияси билан бошланарди.Кўнглим орзиқиб кетди-да, беихтиёр номер тера давоми…

Исмоил Оллаберганов. Қанот чиқарган ҳофиз (ҳикоя)

Бошим кал, дилим нозик, деган экан биттаси. Мен кал эмасману аммо кўнглим хийла нозикроқ. Сал нарса ғашимга тегади. Бутун тўй давомида ҳофизнинг бир ерда ўтириб олганча қўшиқ айтиши таъбимни хира қилиб, кайфиятимни бузиб турибди. Ҳофиз дегани бундоқўртага чиқиб, бор-йўқ маҳоратини давоми…

Баҳодир Қобул. Янги ой – сунбула (ҳикоя)

Икки бошли калхат сурати туширилган хос вагонни етаклаган паровоз бир нарсадан қуруққолгандек ҳансираб, Самарқанддан саҳар мардонлаб йўлга чиқди. Атрофни аччиқ-сассиқҳид босди. Хайрлашаётган баҳорнинг намтоб ҳавосига ўрлаган қора тутун ичра поезд юрар йўлини тусмоллаб борарди. Яна сон текканидан ўзида йўқ хурсанд, давоми…

Шойим Бўтаев. Қарз (ҳикоя)

Талаба ёзги таътилга чиққач, туғилган қишлоғига жўнамоқчи бўлди.Унинг қишлоғи тоғ этагида. Шаҳар дўконларига бир-бир кириб, катта бойваччалардек кўзига кўринган нарсаларнинг нарх-навосини сўраб-суриштирди, аммо ҳеч нарса харид қилмади. У оладиганини қишлоқ дўконидан олишни ўйлади. Шуниси маъқул экан. Қишлоғига мўлжалидан ярим соат давоми…

Расул Ҳамзатов. Қўшиқ

Жаҳон адабиётида Ватанга муҳаббат, она табиатга, ота маконга меҳр-оқибат, ўзи мансуб бўлган миллатга эъзозу эҳтиром, миллий урф-одатлар, анъаналар, умуминсоний қадриятлар, аждодлар панд-насиҳатларига садоқат мавзулари юксак бадиий маҳорат билан тараннум этилган асарлар бисёр. Алишер Навоийнинг «Муҳокамат ул-луғатайн», «Маҳбуб ул-қулуб» асарлари, Кайковуснинг давоми…

Тўлқин Ҳайит. Сабоқ (ҳикоя)

Катта-кичик арчалар орасидан қорли чўққилар кўзга ташланади. Тик келган қуёш оппоққорларни кумушдай ярқиратади. Ойнадек силлиқ музлар ёриғидан оқаётган зилол сув шилдирайди. Адир бағридаги қизил, кўк ва яшил тунука томли уйлар мўриларидан чиқаётган тутун кўкка ўрлайди.Тоғда ўқ товуши эшитилиб, акс-садо беради. давоми…

Қамчибек Кенжа. Муҳаббат бадали (ҳикоя)

Мазкур воқеани бир неча йиллар аввал Ҳиндистоннинг номдор шаҳарларидан бири Лакновда эшитган эдим. * * * Надим икки бора рўзғор тутган, аммо фарзанд кўрмаган, аёллар эса турли баҳона-сабаблар билан уни ташлаб кетишганди. Эндиликда отамерос ҳужрасида танҳо кун кечирар, эрталабдан қаро давоми…

Маҳмуд Ражаб. Сарагул (ҳикоя)

Қишлоқнинг эркаси, одамларнинг эрмаги бўлиб қолган Мўммитой мактабга борганида бу йил бешинчи синфда ўқиб юрган бўларди. Тенгқурлари орасида хийла гавдали бўлганидан уни кўрган одам олтинчи ё еттинчи синф ўқувчиси деб ўйлаши шубҳасиз. Лекин ҳамма уни беш-олти яшар бола ўрнида кўрарди. давоми…