Ҳабиб Сиддиқ. Оламушукнинг каттаси (ҳажвия)

Жума куни иш вақти охирлаб қолганда қўққисдан йиғилиш чақирилди. Эртага текширувчилар келаётган эмиш. Энг қизиғи, соат ўн тўрту нол-нолда борамиз, ҳамма хоналар очиқ бўлсин, дейишибди. Фақат қаердан, қайси ташкилотдан келаётганини котиба қизимиз уқиб ололмабди.Биринчи муовин ҳолатни баён қилгандан кейин башорат давоми…

Фаррух Жабборов. Ой нурида мутолаа (бадиа)

Оппоқ тўшларини осмонга бериб ётган тоғлар этагига қўй-қўзилар ёйилиб кетган. Қуёшнинг илк заррин нурлари қорли чўққиларга тушиб, тоғ бошини яшнатиб юборади, азим арчаларнинг учларини ёритади. Сўнг дам ўтмай, нур Қашқабулоқнинг жилғаларида жилваланади, тонг саҳардан муздек сувни сипқораётган болакайнинг кўзларида акс давоми…

Муродбой Низанов. Қорбобонинг кампири (ҳажвия)

Кези келганда бошқалардан олдинроқ отни қамчиласанг, омадинг чопади. Янги йилга бир ой қолганда телевизордан реклама бердим. — Янги йил кечаси уйингизга Қорбобо совға олиб бориб, қутлашини истайсизми? Унда янги очилган “Қорбобо” фирмасига мурожаат қилсангиз бас. Манзилимиз…Эртасига идорамизга одам сиғмай кетди. давоми…

Эркин Усмон. Эртакка айланган кеча (ҳикоя)

Дилмурод йўл бўйи ўзини яниб келди. “Эсини еган одам Янги йил кирадиган куни йўлга чиқаркан”, деган фикрга келди у. Онаси билан акасининг “Байрам ўтсин, эртага кетарсан” деган гапларига қулоқ солмаганига афсус қилди. Совуқ кунда, бекатда соатлаб автобус кутгани етмагандек, тунги давоми…

Дилафрўз Қурбонова. Соҳибқироннинг ҳарбий санъати

Ҳарбий санъат тарихи соҳибқирон Амир Темурни ҳақли равишда жаҳоннинг энг буюк саркардаларидан бири сифатида эътироф этади. Буюк бобомизнинг ҳарбий истеъдоди асосан икки йўналишда: моҳир ҳарбий ташкилотчи ва атоқли саркарда сифатида ёрқин намоён бўлган. Амир Темур тузган армия ўта интизомли бўлиб, давоми…

Нажмиддин Комилов. Устоз ва ёш истеъдод

Мумтоз адабиётимиз бобокалони Алишер Навоийнинг сермазмун ҳаёти, шахсий фазилатлари, иқтидор ва камолоти замондошлари учун намуна бўлганидек, бугунги ёш ижодкорларимиз учун ҳам ибрат мактабидир. Маълумки, Навоий жуда кўп ёш ижодкорларга раҳнамолик қилган. Ўнлаб истеъдод соҳиблари — шоир ва муаррих, рассом ва давоми…

Бойбўта Дўстқораев. “Алпомиш” матнининг жилолари

Ўзбек халқи оғзаки ижодининг дурдоналаридан бири, шубҳасиз, “Алпомиш” достонидир. Деярли бир аср бўлдики, достон матни бахшилардан қайта-қайта ёзиб олинди, хилма-хил нашрлари амалга оширилмоқда, турли-туман тадқиқотлар олиб бориляпти. Бу нашрларни ўқиб, бир қанча авлодлар олам-олам завққа тўлмоқда, уларда ўзига хос эстетик давоми…

Гулбаҳор Сиддиқ. Соғинч (ҳикоя)

Турмуш оворагарчилиги ва хизмат билан бўлиб анчадан буён кўришолмай юрган дўстларим ҳайит куни уйимга йиғилдилар. Қўлимдан келганича дастурхон тузадим.Дугонам Розия мен умуман танимаган, ғалатироқ ясаниб олган ўрта ёшлардаги бир хотинни бошлаб келибди. Меҳмонлар билан дастурхонга ўтирдик.  Бир пайт қарасам, бояги давоми…

Орхан Памук. Турт ёзувчи қиссаси

Болалигимда уларни сал-пал танирдим. Бирининг, катта семиз шоир Яҳё Камолнинг бутун эл танийдиган шеърларини бироз ўқигандим. Бошқа бирининг, таниқли тарихчи Рашод Акрам Қўчунинг газеталарнинг тарих саҳифасида чиққан мақолаларига доимий шерик дея чиздирган Усмонли тазйиқ йўналишларини кўрсатувчи расмлари диққатимни тортганди. Ўн давоми…

Берди Кербобоев. Ёзувчининг қаноти

Китоб дўконларига кирганингда токчаларда тартиб билан терилган турли кўринишдаги, турли нақш ва хилма-хил бичимдаги китоблар кўзингни қамаштиради. Шунда юртимизда китобдан кўп харид, китобдан улкан савдо бормикин, деб ўйланиб қоласан, киши.Китоб қанча кўп бўлса-да, ҳар бирининг ўз мазмуни, бадиий жиҳатдан акс давоми…