Ҳамрохон Мусурмонова. Илинчак боғлар таровати (ҳикоя)

Машинанинг орқа ўриндиғида хаёл суриб бораётган Зумрад йўл четида ўтган-кетган машиналарга қўл кўтараётган аёлни кўриб, ўғлининг елкасига қўлини қўйди:— Улуғбек болам, машинангни тўхтат!Йигит елкаси оша онасига бир қараб қўйгач, тормозни босди.— Тинчликми, ая, йўловчи олишни ёқтирмасдингиз-ку.Зумрад ўғлининг саволини жавобсиз қолдириб, давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Устоз (қатра)

— Одамлар ҳам ҳар хил-да.Ўртабўй, қорачадан келган, тўлароқ гавдали маҳалладош йигитнинг қўққисдан шунақа дейиши ғалати туюлди. Одамларнинг ҳар хиллиги ажабланадиган гап эмас. Лекин унинг кутилмаганда шундай дейишининг бирор сабаби бўлса керак.— Нега унақа деяпсиз? — деб сўрадим ва жавоб кутиб давоми…

Хуршид Нуруллаев. Қор cоғинчи (бадиа)

Кўз остидан осмонни кузатаман, бир текис оқимтир рангга кирган. Димоғимда қор исини туяман ва энтикаман: демак, энди албатта ёғади.Хаёлан оқ, оппоқ зарраларга кафтимни тутаман. Қўлимга қўнган қорнинг гулнусха шаклини илғашга улгурмай у эриб кетади ва бундан худди ёш боладек ўкинаман. давоми…

Иброҳим Ғафуров. Замон ва таржима

Терминлар ҳар қандай илм, ҳар қандай ҳодисанинг, алоқа-коммуникацияларнинг ўзагидир. Тилшунослар ва таржимонлар яхши биладиларки, ҳар қандай терминлар ортида ҳаёт ва ҳаёт ортида терминлар қад ростлаб туради. Уларнинг миллий тил майдонига кириб келиши, ифодалайдиган маънолар доираси, тил ичида қанчалар ўзлашиши таржимонлар давоми…

Асалари неъматлари

Асалнинг одам организмининг иссиқлик даражасини ошириб, асаб қувватини кучайтириши ва барча тирик ҳужайраларга ҳаёт бағишлаши қадимдан маълум. Асал, айниқса, ақлий меҳнат соҳибларининг фикрини тиниқлаштиради, руҳини кўтаради. Кимки тушликдан сўнг асал ейишни одат қилса, ҳамиша соғлом ва узоқ яшаши қайд этилган.

Ваҳоб Раҳмонов. «Ғарибингға тараҳҳум айлагилким…»

Ғариблик тушунчаси шоҳу гадони фарқ этмайди. Ватандан айро тушмоқ тақдирида бўлса, ҳар ким ҳам бунга бўйин эгади. Ватандан йироқларда хоклари қолиб кетган Абу Райҳон Беруний ва Аҳмад Фарғонийдек номлари жаҳоншумул қомусий олимлар, Бобораҳим Машраб сингари Ғарбу Шарқда танилган шоиримиз… хуллас, давоми…

Бойбўта Дўстқораев. Буюк мутафаккир

Буюк мутафаккирлар бир қарашда кўпчилик эътибор ҳам бермайдиган кичик, заррадек нарсаларга ҳам синчиклаб диққат қиладилар ва уларнинг ҳайратангиз жиҳатини кашф этадилар. Шу боис уларнинг ижодларидаги “майда” бўлиб туюлган нарсаларга бошқалар ҳам синчиклаб диққат қаратганлари маъқул. Буюк бобомиз Алишер Навоийнинг ғазалиётидаги, давоми…

Бобур Элмуродов. Виждон «жуғрофия»си (2011)

Бир куни Барон Мюнхаузен ботқоққа ботиб колди. Унинг илкис чинқириғидан чангалзорда уймаланиб ётган қушлар галаси “дув” этиб юқорилади. Зах ҳиди анқиган қуюқ лой танасини комига тортар, ботқоқ баронга фақат додлаш имконини берарди, холос. Барон саросимада қолди. Ҳаётга юмор кўзи билан давоми…

Баҳодир Карим. Олимнинг ҳароратли сўзи (2011)

Бадиий сўзнинг мўъжизавий қувватидан қалб ларзага келади, сеҳрланади, завқ-шавққа тўлади. Ҳақиқий бадиий асар таъсиридан кўнгилда ўзгача бир ҳарорат ва ёруғлик пайдо бўлади. Асар муаллифи, унинг қаҳрамонлари ёки тасвирлаган воқелик моҳияти туфайли ғойибона мулоқотлар, баҳс-тортишувлар бошланади. Яхши китоб инсоннинг бир умрлик давоми…

Анор, хурмо ва мандариннинг хосияти

Анорни хорижда “алвон шифокор”, деб аташади. Негаки, у дунёдаги энг фойдали мевалардан биридир. Таркибидаги В, РР, С гуруҳига кирувчи дармондорилар, каротинлар, оқсилларнинг одам организмида синтезлашуви ва модда алмашинувини фаоллаштиради. Фолий кислотаси ўрнини босувчи фолацин моддаси эса қон ҳосил бўлишида муҳим давоми…