Нусратулло Жумахўжа. Забардаст олим эди (2010)

Дўстим Султонмурод Олимов билан фан номзодлиги илмий даражасини олиш учун форс тилидан имтиҳон топшириш мақсадида Фанлар академиясининг хорижий тиллар кафедрасига борганимизда бизни баланд бўйли, барваста гавдали, оқ юзли, мўйсафид бир домла қарши олган эди. Домланинг оқ кўйлак, оқ шим ва давоми…

Ваҳоб Раҳмонов. Нуктадонлик санъати (2010)

Китоб ўқишнинг, китобхонликнинг аҳамияти ҳақида кўп гапирамиз, ёзамиз. Бироқ китобхонлик маданияти, хусусан, мумтоз шеъриятимиздан чинакамига лаззатланиш бахтига барчамиз бирдай муяссар бўла олаяпмиз, деб айтолмаймиз. Зеро, мумтоз шеъриятимиздан бадиий-эстетик завқ олиш китобхондан, аввало, ҳар бир байтни тушуниб ўқиш, “қийин” сўзлар маъносини давоми…

Туронлик буюк донишманд

Абдуллоҳ ибн ал-Марвазий (милодий 739-798 й) нафақат машҳур муҳаддис, балки иймон-эътиқоди, ахлоқ-одоби, ҳожатбарорлиги билан ҳам ном қозонган беназир аллома эди. У Марв шаҳрида таваллуд топади. Шарқнинг кўзга кўринган илмий-диний марказлари — Боғдод, Басра, Макка, Мадина, Балх, Бухоро, Самарқанд, Қарши шаҳарларида давоми…

«Шарқ юлдузи» журналининг 2013 йил сонлари тўлиқ тўплами

“Шарқ юлдузи” № 1, 2013 ИФТИХОР Иброҳим Азиз. Ватан озодлиги – менинг озодлигим ШЕЪРИЯТ Абдулла Шер. Атрофимиз – ложувард олам. Шеърлар Мирпўлат Мирзо. Тонг нурлари ўйнар  қорлар устида. Шеърлар Гулбаҳор Саид Ғани. Қушларимга бўлақол манзил. Шеърлар Эшқобил Вали. Эртак сўйлар давоми…

Нусратулло Жумахўжа. Илм аниқликка таянади (2010)

Ўзбек халқининг буюк шоири, мутафаккири, маҳсулдор муаррих, моҳир таржимон Муҳаммадризо Огаҳий таваллудига 200 йил тўлиши муносабати билан матбуотда бир неча мақолалар эълон қилинди. Ушбу мақолалар Огаҳий тарихий хизматларининг аҳамиятини, ижодиётининг моҳиятини ёритиши билан диққатга сазовордир. Бироқ “Огаҳий таваллудининг 200 йиллиги” давоми…

Жалил Ҳазратқулов. Ўлмас тарихий обида (2010)

Улуғ муаррих бобомиз Абдураззоқ Самарқандий ғоят нодир тарихий манба бўлган «Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн» асарининг муаллифи сифатида ном қолдирди. Унинг болалик ва ўсмирлик йиллари, таҳсил олган даври ҳақида «Матлаи саъдайн…»да маълумотлар учрамаса-да, аммо сўзларидан отасининг мавқеига мувофиқ диний илмлар давоми…

Норқул Бекмирзаев. Буюк ибрат (2010)

Низомиддин Мир Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” асарида шундай ёзади: “Темур Кўрагон — агарчи назм айтмоққа илтифот қилмайдурлар, аммо назм ва насрни андоқ хўб маҳал ва мавқеъда ўқибдурларким, анингдек бир байт ўқиғони минг яхши байт айтқонича бор”. Яъни, ул зот ўзи давоми…

Сирожиддин Саййид. Ватанни ўрганиш (2010)

Устоз Шукур Холмирзаев сабоқлари Биз ўша пайтлар эндигина бошоқлай бошлаган ҳаваскор талабалар эдик. Адашмасам, ўтган асрнинг 77-йиллари эди. Ёзувчилар уюшмасининг Пушкин кўчасидаги биносида Эркин Аъзам билан Муҳаммад Раҳмоннинг яқиндагина нашрдан чиққан илк китоблари муҳокамасида ўтирибмиз. Одам кўп, зал лиқ тўла. давоми…

Соҳиба Умарова. Устоз ибрати (2010)

XX асрда Ғарб илмий тадқиқот усулларининг ўзлаштирилиши туркий халқлар мумтоз адабиётини ўрганиш ва оммалаштириш ишларини янги босқичга кўтарди. Унинг илк натижаларидан бири 1926 йили Бокуда ўтказилган биринчи туркологлар қурултойи бўлди. Боку қурултойи адабиёт тарихини ўрганишда, мумтоз шоирларимиз ижодининг ислом дини давоми…

Отаули. Заргарона зарофат, теран тагмаъно

Она тилимизда ҳар бир сўзнинг ўз ўрни ва айтилиш оҳанги бор. Худди шундай, сўз санъатидаги ҳар бир жанрнинг ҳам ўз оҳанги, ўзига хос файзи-таровати, сифат-хусусиятлари бор. Сўз санъатимизнинг энг мўъжаз нуқралари — мақол, шоҳбайт, латифа ва аския, одатда, кулиб айтилувчи давоми…