Қўчқор Норқобил. Сув кўрмай этик ечма (саккиз саҳнали ҳангома)

Қатнашувчилар: 1. Чори учар – Чапани, ҳақиқатгўй, андак қитмир киши. 55-60 ёшда.2. Рўзихол – Чори учарнинг хотини. Эрига ҳамиша ҳадик билан қарайди.50-55 ёшда.3. Эшдавлат – Ўзига хос қайсар, бироқ содда киши. 35-40 ёшда.4. Йўлдошали – Чори учарнинг ўғли. Тижоратчи. – давоми…

Жамол Сирожиддин (1955-2015)

Жамол Сирожиддин 1955 йилда Тайлоқ туманида туғилган. ТошДУнинг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. “Сиёб оқшомлари”, “Танбур”, “Менинг касбим чўпонлик”, “Заҳҳок салтанатинда” номли китоблар муаллифи. АЁЛ МЕҲРИ Башар пайдо бўлган дастлабки кундан То ҳозирга қадар бўлган эътиқод – Қайси у? Эй давоми…

Манзура Эгамбердиева (1987)

Манзура Эгамбердиева 1987 йилда Элликқалъа туманининг Бўс­тон шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Олий адабиёт курсини тамомлаган. “Ёниқ кўзлар” шеърий китоби нашр этилган. СЕВГИМНИ АСРАБ ПИНҲОН… Қалбимга бир назар солдим бу оқшом, Муҳаббатим мазмунини изладим. Олис тунлар юлдузлардан етди пайғом, давоми…

Сирожиддин Саййид. Ватан барчамизга буюк онадир (2013)

Кўп учрашувларда такрор ва такрор “Болалигингиз қандай ўтган”, “Шоир бўлишни болаликдан орзу қилганмисиз”, “Болалигингиз ҳақида ҳам гапириб беринг” деган саволлар ёғилади. Ҳамма нарса муқоясада, қиёсан солиштирилганда аён бўлади, билинади. Жумладан давру замонлар ҳам. Ақлимни таниган пайтим деб беш ёшимни оладиган давоми…

Исломбек Турсунов. Жумҳуриятимиз жаҳон бозорига чиқадими? (1991)

Туркистон ўлкасининг мустамлакага айлантирилиши туркий тилда сўзлашадиган халқларни зўравонлик билан икки қисмга бўлиб ташланишига олиб келиб, бир қисми Россия империяси доирасида, иккинчи қисми унинг ташқарисида қолди. Шу пайтгача Туркистон тарихи қўрқа-писа ёзиб келинди, шунинг учун ҳам у бузилган, чала, хулосалари давоми…

Аҳмад Аъзам. Нотўғри туш (ҳикоя)

Мен йигит бераётган нарсанинг нималигини, бу нарсани зинҳор-базинҳор қўлимга олмаслигим кераклигини билиб турсам ҳам, «Э-э, ана шунақасизлар-да, қўймайсизлар одамни. Ҳа, майли энди», деб бари бир оламан. Олмасам ҳам бўларди, у ҳам жуда ёпишиб, қўймай туриб олгани йўқ, қўрқоқ кўрингим келмадими, давоми…

Аҳмад Аъзам. «Мастиржамият» (ҳикоя)

Собир уқалаш хонасидан худди яхши туш кўраётгандек, хушҳол чиқди. У ўзини жиндай гуноҳкор сезар, лекин гуноҳи аллақандай беозор-майин, сулув қизнинг юзидан унинг ўзига билдириб ўпич ўғирлагандек, ич-ичдан ёқимли эди. Кайфияти ҳам шундай: йўлида ҳеч нарсага, ҳеч кимга чалғимай, кўкраги тўла давоми…

Муҳаммад Очил. Қулмурод қурумсоқ ҳангомалари (ҳажвия)

ТЎЙ КЎЧИРИЛДИ Қулмурод қурумсоқнинг тўнғич фарзанди Элмурод Қорақурум қишлоғидан анча олис… шаҳардаги олий даргоҳининг тупроғини ялайди. Қурумсоқнинг ўғлидан кўнгли тўқ. Боиси, пухта-пишиқлиги худди ўзи! Ҳар ҳолда, мана тўрт йилдан ошдики, отасини безовта қилмай, яъни, пул-мул сўрамай, ярим кун сабоқда, ярим давоми…

Эгамберди Мустафоев (1938)

Эгамберди Мустафоев 1938 йилда Жиззах вилоятининг Фориш туманида туғилган. Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтини тамомлаган. “Мен шеърият шайдосиман” шеърлар тўплами ва кўплаб илмий китоблар муаллифи.  Иқтисод фанлари доктори, профессор. БАҚАТЕРАК ҚИСМАТИ Ҳар тонгда шаббода терак шохларин Уйғотиб, оҳиста куйга давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Халоскор “Ёшлик”им ёхуд сўз қудрати (2013)

Табиат ва оиладаги муҳит менда адабиёту санъат ҳавасини уйғотган, деб ҳеч иккиланмай айтгим келади. Чунки мен туғилиб ўсган жойнинг табиати шундай сўлим эдики, унинг қучоғида яшаб туриб, масалан, шеърга ошно тутинмаслик ёки ўз-ўзидан хиргойи қилиб қўшиқ айтмаслик, ярим муболаға билан давоми…