Расулжон Камолов. Тулпор (ҳикоя)

Оқ тулпорим бор эди,Беклар унга зор эди.Тулпор эмас, у менга,Ҳам дўсту ҳам ёр эди.Муҳаммад Юсуф Осмоннинг тиниқ юзини бир зумда қора доғ қоплай бошлади. Чанг-тўзон кўкка кўтарилиб, увиллаётган шамол йўлида учраган жамики нарсани ўз қаърига тортади. Шу важоҳати билан қум давоми…

Фармон Тошев (1954)

Фармон Тошев 1954 йилда туғилган. Самарқанд Давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тугатган. “Онанг тирик, болам”, “Мен ёмғирли кунда келаман”, “Журналистнинг нони қаттиқ”, “Отамнинг сабоқлари”, “Умрнинг ўртаси”, “Ўзимдек яшашни истайман”, “Бедаво кўнгил”, “Сўз айтмоқ саодати”, “Соғинч”, “Аёллар нима дейди?” каби китоблари давоми…

Ўктам Саъдин (1965)

Ўктам Саъдин 1965 йилда туғилган. “Кўнгил кулбаси”, “Бардош тонги” шеърий тўпламлари муаллифи. Айни пайтда “Сандувоч” газетасида фаолият кўрсатмоқда. ҲОВЛИ Пахсали уй, нураган ҳовли, Парваришсиз эски бир токзор. Эски қўра, қуриган қудуқ, Кекса онам дийдоримга зор. Бу ҳовлига бошини суқиб, Гоҳ давоми…

Баҳодир Баҳром. Бийбова (ҳикоя)

Қаюмбой бийбованинг чоғроққина томорқасидан баҳор қирга қўй-қўзиларни етаклаб чиқади. Бепоёнликни бузиб тургувчи адирларни қадамба-қадам забт этган бова қуёшнинг тиғига елкасини тутар пайтда суруви суровланади, бир жойда тўпланади. Қизғиш уфққа соя солар келбати билан отини йўрғалатади. Қишлоққа қайтади. Қарийб олтмиш йилдирки, давоми…

Мирзо Кенжабек. Ошиқи содиқ Фузулий

Сулаймон ўғли Муҳаммад Фузулий жаҳон адабиётида юксак мавқега эга бўлган ҳассос шоир, озарбайжон адабиётининг беназир сиймоси, девони барча туркий халқлар орасида таржимасиз севиб ўқиладиган аҳли ҳол, аҳли тариқат, зарофат, фасоҳат ва ҳикмат соҳиби бўлган ошиқи содиқ, дунёда дарвиш, маънода султон, давоми…

Ҳулкар Ғаффорова (1985)

Ҳулкар Ғаффорова 1985 йилда туғилган. Навоий Давлат педагогика институтининг филология факультетини тугатган. Шеърлари “Истиқлол чечаклари” жамоавий тўпламида, вилоят, республика нашрларида эълон қилинган. * * * Юртим узра ажиб манзара – Гувранади олтин далалар. Елпинади терак барглари, Ёз шамоли юртни аллалар. давоми…

Бахтиёр Мирзо (1959)

Бахтиёр Мирзо 1959 йилда туғилган. Андижон Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тугатган. Унинг “Сени излаб”, “Ишқ илҳомлари” шеърий тўпламлари нашр қилинган. МОВИЙЛИК Мовийлик қўйнида салобат тўкиб, Уфққа қуёш жим эна бошлайди. Гул ҳислар тобора қалбим яшнатиб, Бир давоми…

Карой Чех (1952-2013)

Венгриялик шоир Карой Чех 1952 йили туғилган. 1970 йилдан бошлаб дастлабки шеърларини ёза бошлаган. То шеърият бўстонига қадам қўйгунча у ўқитувчилик қилган. Илк изланишлари ижобий натижа бергач, бутун умрини шоирликка бағишлади. Халқ орасида Карчи тахаллуси билан танилган Карой Чех бир давоми…

Аркадий Аверченко. Ёлғиз одам (ҳикоя)

Бухгалтер Казанликов хотинига деди:– Унга шу қадар ачинаманки… Доим ёлғиз, у билан деярли ҳеч кимса қизиқмайди, гап қўшмайди… Лекин кўринишидан туппа-тузук, баодоб киши, ахир у бизга халал бермайди-ку! У ҳам менга ўхшаган банк хизматчиси. Қарши эмасмисан, азизам? Бугунги зиёфатга уни давоми…

Мирзо Кенжабек. Поклик ва муҳаббат тараннуми

Адабиёт оламида улуғ шоиримиз Алишер Навоий ўта машҳур бир ғазалининг илк байтини тиланчидан бир қанча олтин баҳосига сотиб олган, деган нақл юради. Гадо шоир эшигига келиб, бу байтни ўқиб, тиланчилик қилган экан. Бу нақл ғазалнинг фавқулодда ва ўхшаши йўқ асар давоми…