Қачай Кўчарли (1936-2015)

Ширинов Қачай Фармон ўғли (Qaçay Köçərli) 1936 йилда Тартар туманининг Кўчарли қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тугатиб, армия сафида хизмат қилган, кейин нефт конида оператор, чилангар бўлиб ишлаган. 1966 йилда Политехника институтини, 1976 йилда университетнинг филология факултетини сиртдан битирган. Техника мактабида давоми…

Муқобил энергия турлари кўпаймоқда

Бразилиядаги деярли ҳар икки автомобилнинг бири шакарқамишдан олинган ёнилғи — этил cпирт билан ҳаракатланади. Эндиликда бу тажриба бошқа мамлакатларда ҳам кенг қўлланилмоқда. Шимолий Оcетиядаги маҳаллий заводлардан бирида биоэтанол ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. У таркибида шакари бор хомашё, маcалан, турли донлардан давоми…

Муяссар Тиловова. Чол ва қоратош (ҳикоя)

Овчи итларнинг акиллаши, ўқларнинг қаср-қусиридан чўчиб кетган какликлар ўтакаси ёрилиб, бекинган жойларидан қочиб, потирлаб ҳавога кўтарилишди. Айни шу вазиятни кутиб турган овчилар қушларни мўлжалга олиб отишди. Ўқ нишонга тегди шекилли бир-неча қуш осмонга кўтарилган ерида қанотларини пириллатиб, пастга қулай бошлади. давоми…

Озод Отамирзаев Абдуҳаким Қаюмов. Туркистон аҳолиси: уйдирма ва ҳақиқат (1992)

Ҳурматли муҳарририят! Қейинги пайтда собиқ Иттифоқ марказидаги бир қатор ойнома ва рузномаларда Ўрта Осиё жумҳуриятларида, хусусан Ўзбекистонда яшовчи славян миллатига мансуб аҳоли оммавий кўчиб кетаётганлиги, шунингдек собиқ Иттифоқни тарк этиб, чет элларга кетаётган кишилар миқдори ҳам тобора ортиб бораётганлиги ҳақида давоми…

Зуҳриддин Исомиддинов. “Донишмандлардан бири…”

Санаторийдаман. Бу курорту санаторий деганлари зерикарли жой, азизлар. Хусусан, ёшинг ўтиброқ қолиб, диққинафасликни ёзишнинг бирдан-бир чораси сифатида кафтдеккина радиога кунинг қолган бўлса, жуда билинаркан. Ҳали у қулоғини бурайсан радиони, ҳали бу қулоғини. “Ўзбекистон”, “Машъал”, “Пойтахт” каналларига тушиб қолсангизу хўбу-хўб. Лекин давоми…

Насиба Абдуллаева. Ҳашар (ҳикоя)

Чорбоғда Ёдгор жарчини танимаган одам йўқ. Кичик бир қишлоқда ҳамма бир-бирини танийди-да дерсиз. Йўқ, уни аввал овозидан танишади. Гулдуракдек овозини эшитган ҳайбатидан от ҳуркадиган одам бўлса керак деб ўйлайди, аммо у жиккаккина, серҳаракат чол. Кампири Рўзихол момо ундан иккита келади. давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Сафар (ҳикоя)

Уммон вазмин чайқалади. Чексиз масофалар ўз қаърига сир яширган янглиғ узанган: улар бир вақтнинг ўзида ҳам ўз бағрига чорлайди, ҳам ўзидан итаради. Ҳозир эса сув юзасини қалин оқиш туман қоплагани боис қайиқдан туриб қаралганда бурун остинигина кўз илғайди: икки қулоч давоми…

Абу Райҳон Беруний. Илмларнинг фойдаси

Агар олис ­тарихимизга назар солсак, 4 сентябр дунё тамаддунига улкан ҳисса қўшган беназир қомусий олимимиз Абу Райҳон Беруний бобомиз таваллуд топган кун ҳам ҳисобланади. Шу муносабат билан буюк алломанинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Ҳиндистон”, “Масъуд қонуни” ва бошқа кўплаб йирик давоми…

Қамчибек Кенжа. Лафз (ҳикоя)

Кеч кузда оддий тумов баҳона ётиб қолган Деҳқонбой аканинг дарди секин-аста оғирлашиб, кўкламда баттар исканжага олди. Отасига дори истаб туман марказига борган Одил журналист Карим Аҳадни Тошкентга кузатиш муносабати билан темир йўл бекати биқинидаги чойхонада уюштирилган зиёфатга тасодифан қўшилиб қолди. давоми…

Ўзбек имоми Масжидул Ҳарамда иш бошлади

Рамазоннинг 20-кечаси Маккаи мукаррамадаги Масжидул Ҳарамда ўқилган таровиҳ намозининг дастлабки ўн ракатига асл миллати ўзбек бўлган Шайх Ҳасан бин Абдулҳамид Бухорий имомлик қилди. Шайх Бухорийга унинг шогирди, асли ўзбек Шайх Аҳмад Юнус Хўжа таблиғчилик қилди (таблиғ – ҳарамайнда имомдан сўнг давоми…