Азим Суюн. Невараларим учун (ҳикоялар)

ИЛК КАКЛИК ОВИ Тоғ қишлоқларида ҳар бир жойнинг ўз номи – атамаси бўлади. Айтайлик, мен туғилиб ўсган Накуртнинг Камаровул, Лолаҳовуз, Қизилолма, Улфатан, Бодомчали, Қўшилиш, Ёришган, Қоронғулсой, Қарисой, Кумушлисой, Тўптол, Каттақамишлоқ, Кичикқамишлоқ, Туятош, Чўчқалисой, Алқорсой, Қўчқорўлди, Булбулсой, Оқбулоқ, Беллисой, Кат­тақорасой, Кичикқорасой, давоми…

Эшқобил Вали. Қабул (ҳажвия)

Болтабой бейджигини унутибди. Якшанба оқшо­мини ўтказгунча Чори ака ич-этини еб қўйди. Хотини ундан эшитадиганини эшитди.Чори ака душанба саҳармардонлаб ўғлининг коллежига йўл олди. У коллежнинг кекса қоровулига «Болтабойни кўр­моқчи эдим» деб маслаҳат солган эди, унга директор қабулхонаси имлаб кўрсатилди.Чори ака ўнғайсизланиб давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Мих (ҳикоя)

I Ўзбековуллик Беркин носфурушнинг тўнғичи то “Элмурод домла” бўлиб танилгунига қадар кўп қийинчиликларни бошдан ўтказди. Болапақир вилоят марказидаги ўзи тугаллаган институтда иш бошлаганида, кўпи билан тўрт йилда номзодлигимни ҳимоя қилиб оламан, деб мўлжаллаганди. Бироқ бу муддат нақ тўққиз йилга чўзилиб давоми…

Газетачилик тарихидан

Милоддан аввалги 59 йил. Юлий Сезар буйруғига кўра фуқароларга муҳим сиёсий ва маҳаллий хабарларни етказиб туриш учун давлат томонидан репартёрлар (астуарии) тайинланади. Улар жанглар, туғилиш, ўлим, ҳукм ҳамда тўй ҳақида ахборот тўплаш билан шуғуллана бошлайди. 713 йил. Хитойда “Михед Неwс” давоми…

Зелимхон Ёқуб (1950-2016)

Зелимхон Ёқуб (Zəlimxan Yusif oğlu Yaqubov) 1950 йилда Гуржистон Жумҳуриятининг Капанакчи қишлоғида зиёли оиласида дунёга келган. Ўрта маълумотни ўз қишлоғида олган. 1972 йилда Бокудаги Озарбайжон Давлат университетини битирган. 1973— 1978 йилларда “Озаркитоб” системасида китоб сотувчи, бош сотувчи, шўъба мудири бўлиб давоми…

Тил — руҳимиз таржимони (адабиётшунос олим Ваҳоб Раҳмонов билан мулоқот) (2014)

– Ҳар бир миллатнинг мавжудлигини, яшаётганини намоён этадиган омиллар бўлади. Тил ана шундай мавжудлик ҳодисасидир. Тил шунчаки сўзлашиш воситаси эмас. Тил миллат маънавияти ва маданиятининг тошойнасидир. Модомики, миллатнинг ўз тили бор экан, демак, унинг дунёга айтар сўзи ҳам бордир. Шу давоми…

Анвар Намозов. Бир оқшом (ҳикоя)

Ногаҳонда эшик тақиллаб, эр-хотин бир-бирига қараб олишди. Ахир, ҳеч кимни кутмаганларидан ке­йин кўнгилга хавотир оралайди-да! Ижара ҳақи яқинда тўланган, участка нозири билан ҳам аллақачон келишиб қўйилган. Қишлоқдан ташриф буюрадиганлар келган, десанг, улар телефон орқали аввал огоҳлантириб қўйишарди.Аксига олиб, бу эшикнинг давоми…

Қозоқбой Йўлдош. Модернизм: илдиз, моҳият ва белгилар

Кунботиш ўлкаларидаги назарий типологияга кў­ра бадиий адабиёт тараққиётининг тарихи шартли равишда а) классик адабиётгача бўлган босқич; б) классик адабиёт босқичи; в) ноклассик адабиёт бос­қичи; г) постклассик адабиёт босқичи сингари босқичлардан иборат экани қайд этилади. Агар эстетика тарихи ва назариясида аристотелча-гегелча-кантча давоми…

Ғулом Каримий. Ўн беш ёшли ҳукмдор (ҳикоя)

Хуросон ҳукмдори Шоҳрух Мирзо отаси со­ҳиб­қирон Амир Темур вафотидан сўнг тўрт йил ўтгач, ниҳоят, ғолиб сифатида Турон пойтахти Самарқандга қадам қўйди. Амир Темур тахтини, унинг васиятига зид ўлароқ, ўзбошимчалик билан эгаллаган невараси Халил Султон Мовароуннаҳрда тўрт йил ҳукмронлик қилган, бироқ давоми…

Ги де Мопассан. Интиқом (ҳикоя)

Бева аёл Паоло Саверини ўғли билан Бонифачо қўрғони ёнидаги хароба кулбада яшарди. Тоғ этагида жойлашган шаҳарнинг баъзи ерлари шундоққина денгиз устида муаллақ тургандек туюлар, у гўё даҳшатли сув ости қоялари билан ўралган Сардиниянинг олис соҳилларига ўзан узра қараб тургандек эди. давоми…