Холиёр Сафаров. Ота (ҳикоя)

Отанинг ўзи рухсат берди.— Майли, ўғлим. Қаерда бўлсанг ҳам бошинг омон бўлсин. Фақат туғилган жойинг, ота-онангни, урф-одатларимизни унутма. Мен сендай ўғлим борлигидан доим фахрланаман.— Сизни уялтириб қўймайман, ота… — Сенга ишонаман. Келинимни эҳтиёт қил. У ҳали ёш. — Ота ўғлини давоми…

Аҳмад Озодгоҳ (Жазоир)

ЕТАР ЭНДИ! Бармоқлар, Ўқингиз Гитара сасин. Лаблар, Шивирлангиз: Умид яшасин. Етар энди тингламоқ Осмон шикоятини, Етар энди йиғламоқ Сўнган юлдузга, Етар энди ачинмоқ Сўхтаси совуқ Қишни эслатувчи Алдоқчи кузга. Етар энди кўз тикмоқ Олисдаги саробга. Ишонманг хотирани Сўндирувчи китобга. Керакмас давоми…

Антон Чехов. Санъат асари (ҳикоя)

Онасининг ёлғиз ўғли Саша Смирнов «Биржа ведомостлари» газетасининг 223-сонига ўралган бир нарсани қўлтиғига қистириб, юзи сўлғин бир ҳолда доктор Кошельковнинг хонасига кирди. —Э-э, келинг, яхши йигит!—дея кутиб олди доктор.—Хўш, соғлигингиз қалай? Қандай хушхабарлар келтирдингиз? Сашанинг кўзлари пирпиради, ўнг қўлини чап давоми…

Бўғимлар учун энг фойдали етти хил таом

Ёш ўтиши ёки организмдаги гормонал ўзгаришларга мувофиқ бўғимлар ва унинг тоғайлари зарарланади. Вазннинг ортиқчалиги ҳам оёқ бўғимлари ва умуртқага юк бўлиб тушади. Одамнинг вазни қанча кўп бўлcа, бўғимларнинг амортизациялаш хуcуcияти шунча камаяди. Оcтеопороз, артроз хаcталиклари шу тарзда пайдо бўлади. Товонни давоми…

Муқимий (1850-1903)

Муқимий (тахаллуси; асл исм-шарифи Муҳаммад Аминхўжа Мирзахўжа ўғли) (1850 — Қўқон —1903.25.5) — шоир ва мутафаккир. Ўзбек демократик адабиёти асосчиларидан. Отаси тошкентлик, онаси Ойшабиби хўжандлик бўлиб, Қўқонда яшаганлар. Муқимий бошланғич маълумотни маҳалласидаги мактабда олган. Онаси Муҳаммад Аминхўжада шеъриятга ҳавас уйғотган. давоми…

Kitobim.uz сайти Android қурилмалари учун электрон китоблар сотишни йўлга қўйди

Kitobim.uz сайти Android қурилмалари учун электрон китоблар сотишни йўлга қўйди. Энди замонавий смартфонлар учун мўлжалланган Kitobim мобил иловаси орқали «Akademnashr» нашриётининг китоблари электрон версиясини сотиб олиш мумкин. Дастурнинг янги версияда телефон орқали аъзо бўлиш имконияти киритилди. Аъзоликни тасдиқлаш учун СМС юборилади. давоми…

Тамара Машарипова. Ғарб назарий манбаларида “муаллифнинг ўлими” концепцияси

Постмодернизм анча мураккаб ҳодиса бўлиб, бу масала бўйича адабиётшунослар турлича муносабат билдирадилар.  “Постмодерн” (post – кейинги) атамаси ҳам ХХ асрнинг иккинчи ярми маданиятидаги ўзига хослик, ҳам Жак Лакан (1901–1981), Жак Деррида (1930), Жорж Батай (1987–1962), Жиль Делез (1925–1995), Мишель Фуко давоми…

Собир Ўнар: “Ўзбеклар ҳеч вақтда адабиётдан йироқлашиб кетмаган” (2013)

Ёзувчи Собир Ўнарни “Чамбилбелнинг ойдаласи”, “Дунё шундоқ турурму?”, “Бибисора”, “Ака-укалар” сингари бир қанча қисса ва ҳикоялари орқали ўз оҳанги, ифода йўсинига эга бўлган истеъдодли адиб сифатида биламиз. Унинг асарларидаги кенглик, хулқ-атворнинг бениҳоя ўзбеконалиги, табиийлигидан завқ туямиз. Гоҳо муаллиф ва қаҳрамонлар давоми…

Муҳаммад Раҳимхон Феруз (1845-1910)

Феруз, Муҳаммад Раҳимхон II (1845, Хива, 1910) Хива хони (1864—1910); шоир ва бастакор. Кўнғиротлар сулоласидан. Хива шаҳридаги Араб Муҳаммадхон мадрасасиаа таҳсил кўрган, давлат, ҳуқуқ илмини замонасининг машҳур мударриси, шоир ва олим Доий, Юсуфхўжа охун ва бошқадан ўрганган. Огаҳий Ферузга устозлик давоми…

Боку ва Тошкентда 20 январь фожиаси хотирланди

Озарбайжонда 20 январь – Умумхалқ мотам куни муносабати билан давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида тадбирлар ўтказилди. Озарбайжон расмий ахборот агентлиги хабарига кўра, мамлакат президенти Илҳом Алиев пойтахт Бокудаги Шаҳидлар хиёбонида бўлиб, марҳумлар хотирасига ҳурмат бажо этган. 1990 йилнинг 20 январида давоми…