Абдулҳамид Чўлпон. Ҳақиқий инқилоб (1922)

Биз бир неча йилдан бери инқилобнинг энг қайнаған муҳитида турамиз. Биз инқилобнинг энг кучайган асрида яшаймиз. Ўктабр ўзгаришидан бери бизнинг ҳар бир ҳаракатимиз, ҳар бир қимирлашимиз инқилобга томон, ўзгаришга қараб ясалди. Чириган, бузулған ҳаётимизни тузатмак учун ҳар йўл билан ўзгариб, давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Ҳаёт-мамот масаламиз устида (1922)

«Туркистон» бошқармасиға ўлкамизнинг ҳар томонидан ҳар кун дегудек тўп-тўп хатлар келадир. Газета бошқармасиға келатурған хатлар, албатта, маҳалларнинг кун ўтказиши, тириклик қилишини ҳар тарафдан яхшилаб кўрсатса керак эди. Локин ул хатлардан олған хабарлар билан газетанинг ўлка ҳаётий қисмини кенг, яхши ва давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Истиқбол учун кураш (1922)

Бизнинг кенг ва улуғ тарихимиз шу қадар оз ва кам текширилган, ковланганким, шу кунда бўлуб турған жуда кўп воқеа­ларнинг ўхшашини ўткан замонлардан кечкан ҳаётимиздан топ­моқчи бўлсак, шошиб қоласан. Бир воқеанинг ўткан замонда ўхшаши бўлуб-бўлмаслиғи ул воқеанинг аҳамиятини ўлчашда кўб катта давоми…

Бегали Қосимов. Янги тафаккур: изланишлар, машаққатлар (1989)

Яқинда таниқли файласуфлардан И. Жабборовнинг «Руҳий олам: жаҳолат ва камолат» деган китоби қўлимга тушиб қолди. Ўтган йили чиққан. Ҳажми салкам 22 босма табоқ. Руҳий оламнинг икки қутби олинибди-да, деган ўй билан варақлай бошладим. Сарлавҳаларга кўзим тушди: Жангларда синалган ғоялар; антикоммунизмнинг давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Абдулла Қодирий (1964)

Ўзбек элининг севикли адиби Абдулла Қодирий манфаатпараст, мартабапараст одамларнинг чақуви билан сафимиздан юлиб олинган эди. Абдулла Қодирий, баъзи бир одамлар айтмоқчи, «бир-иккита рисола ёзган» анчайин ёзувчи эмас, балки янги давр адабиёти, Европа адабиёти гази билан ўлчаганда ҳам тўлақонли асарлар ёзган, давоми…

Фурқат (1859-1909)

Фурқат (тахаллуси; асл исм-шарифи Зокиржон Мулло Ҳолмуҳаммад ўғли) (1859, Қўқон —1909, Ёркенд) — тараққийпарвар шоир, мутафаккир, публицист. Маҳалласидаги мактабда савод чиқарган, мударрис ва котиблардан хаттотлик, араб тилини ўрганган. Мадрасада ўқиган (1873—76). Алишер Навоий ижодини, форс адабиёти намояндалари меросини чуқур ўрганган, давоми…

Дадахон Нурий. Покистон “Олтин девор” тирқишидан

Дадахон Нурий. Покистон “Олтин девор” тирқишидан. Тошкент-Исломобод, 1998 Таниқли ёзувчи ва публицист Дадахон Нурий бир неча бор Покистон Ислом республикасида ижодий сафарда бўлиб, кўплаб таниш-билишлар орттирган. Шу билан адиб ҳалқимизнинг ардоқли шоири Эркин Воҳиднинг олтмиш йиллиги муносабати билан унинг қаламига давоми…

Анна Куртгелдиев

БИР СЕНИ ЎЙЛАЙМАН Мен баҳорни орзу қиламан қишда, Баҳорда қиш ҳақда ўйлайман нуқул. Агар тутиб олсам каттароқ қушни, Хаёлим жажжи қуш ўғирлар буткул. Шаҳарнинг ғалваси, суронларини Тарк этиб кетмоқлик гаштли нақадар. Лекин бир ой ўтмай хаёлларимни Ўғирлай бошлайди тағин чўнг давоми…

Ҳалима Аҳмедова. Кўнгил деразалари (бадиа)

ОНАМНИНГ КЎЙЛАГИ Хотиралар тўлқини баланд. Бу тўлқин ҳар куни қалбим дарёсига келиб урилади. Ва қалбимдаги дарё соғинчнинг баҳайбат суратига айланади.Нимагадир ичикаман. Ичикканим сари суратга жон кира бошлайди……Болаликда жуда инжиқ эдим. Бўлар-бўлмас нарсага ғингшиб онамнинг тоқатини тоқ этардим. Аммо онамнинг меҳри давоми…

Завқий (1853-1921)

Завқий (тахаллуси; асл исм-шарифи Убайдулло Солиҳ ўғли) (1853 — Қўқон — 1921) — ўзбек шоири. Қўқондаги «Мадрасаи олий» ва «Мадрасаи чалпак»да таҳсил олган (1870—74). Махсидўзлик билан шуғулланган. Маълум муддат мирзалик қилган, Хўжанд, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Ўш, Андижон, Марғилон шаҳриларида бўлган. давоми…