Муҳиддин Тинибеков. Она замин (ҳикоя)

I Ҳамма ёқ ям-яшил ва ҳўл. Тўқ пистоқи ранг одамнинг юрагини сиқади. Толиқтиради. Ёмғир бутун яшилликни, унинг тўқимдек қалин ва қўпол кийимларини ивитиб юборган. Нима учундир кўкалам, ёмғир ва қир-адирлар доимо бир-бирларига ҳамроҳ. Қирда тепага чиқмоқчи бўлсанг ҳам, пастга тушмоқчи давоми…

Шодмонқул Салом. Тоғ бошига қор тушибди, қор…

Ўзбекистондаги энг баланд чўққи – Ҳазрати Султон Бойсун тоғла­рида барқарордир. Шу тоғларда, шу улуғ тоғлар адоғида яшаб-яшнаб ётган эл-у халқнинг жамики орзу-армонларига тимсол бўлгудек бир неъмат бор. Бу – мўмиё! Мўмиё тоғнинг одам оёғи етмас жойларида силқиб, кўзёшдек томчилаб, йиғилиб давоми…

Нурбой Жабборов. Эркин Аъзамнинг ижод тутуми

Адабиётни, таъбир жоиз бўлса, одил судловга қиёслаш мумкин. Табиийки, одил судлов деганда адолатни фақат шиор қилиб олган-у бошқа бир идо­ранинг ёки қўли узун мансабдорнинг етовида ҳукм қиладиган эмас, Ҳақ ва ҳақиқатни устун биладиган, чинакам адолатга таянадиган тизим назарда тутиляпти. Бинобарин, давоми…

Пиримқул Қодиров. Ҳиндистон сабоқлари (1990)

Тарих саҳифаларида маънавий сабоқлар қанча кўп бўлса, улкан мамлакатларга қилинган сафарлар ҳам ҳаётингизга шунча кўп янги тушунчалар, тасаввурлар ва тозаришлар олиб киради. Ажойиботларга кон бўлган Ҳиндистоннинг улуғ ва ноёб мамлакат эканига аввалги икки сафарим чоғидаёқ имон келтирган эдим. Ўтган қиш давоми…

Байрам Айтмурод. Акамнинг шумлиги (ҳикоя)

Жумамурод акам қўнғироқ қилиб, эртага уйга келишини айтганида қувониб кетдим: – Ие, зўр бўпти-ку. Биздай фақирларни ҳам йўқлайдиганлар бор экан-эй? – Бормиз, бормиз, – кулган овози эшитилди, сўнг – Кўришмаганимизга ҳам анча бўлиб кетди, соғиндим, бир маза қилиб ўтирайлик, – давоми…

Матлуба Деҳқон қизи. Райҳон бўлинг, жон энам (ҳикоя)

Ёз эди. Исфарак ўрикларга қизил югуриб, етилай деб қолган пайт синглим иккимиз энамизни кўриб келгани йўлга чиқдик. Манзилга етиб, эшикдан киришимиз билан кўзимиз энамизга тушди. Айвонда тоғдек бўлиб ўтирибдилар. Ҳа, тоғ деса арзийди уларни. Шу ўтиришларида қанча ғамни кўтариб ўтирибдилар-у! давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Рағбатга эҳтиёж сезилмоқда (1990)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. «Ёшлик» журнали саҳифаларида ёзувчи Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг «Ўтмишни унутганнинг келажаги булмайди» бадиасини қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Араблар «Ўтган халқларнинг ким эканлигини билмоқчи бўлсанг, қолдирган асарларига қара» дейди. Ҳақиқатан осори-атиқалар ҳар бир халқнинг қобилияти, маънавияти ва бошқа хусусиятларини очиқ-ойдин давоми…

Муҳсин Ғаниев. Ота ибрати

Ўзбекистон халқ артисти, созанда-ғижжакчи, устоз, жамоат арбоби, бастакор Ғанижон Тошматов XX аср ўзбек мусиқаси тарихида ёрқин из қолдирган. Бу ажойиб инсон бебаҳо миллий мусиқалар яратиш билан бирга турли йилларда Ўзбекистон радиоси қошидаги ўзбек халқ чолғулари, Уйғур этнографик, Ўзбек этнографик, Дуторчи давоми…

Нормурод Норқобилов. Чол ва бола (ҳикоя)

Болакай паст бўйли, миқти гавдали, чиройли кузалган соқоли нимдош кулранг тўни остидан кийиб юрадиган яктагидек оппоқ, қўшни Абдулла чолни яхши ҳам, ёмон ҳам кўради. Чунончи, чол ҳам оқ сариқдан келган, жигарранг қийиқ кўзлари ҳамиша кулиб турадиган, аллақачон мактаб ёшига етган давоми…

Ҳамидулла Болтабоев. Номаълум Фитрат (1990)

1956 йили «таркибида жиноят состави йўқлиги ва топилган янги материалларга биноан» оқланган ўзбек сиёсий маҳбуслари қаторида олим ва адиб Абдурауф Фитрат ҳам бор эди. Халқ келажаги учун курашган минглаб фидойи кишилар биргина «халқ душмани» тамғаси остида олиб кетилгани каби уларнинг давоми…