Сомерсет Моэм. Ниначи ва чумоли (ҳикоя)

Болалигимда мени Ла Фантен масалларини ёд олишга мажбур этишар, унинг маъно-мағзини обдан уқтиришарди. Масаллардан бири ниначи ва чумоли ҳақида бўлиб, ундаги “Меҳнат қилсанг, етасан муродга, Ялқов бўлсанг, қоласан уятга”, деган хулоса гўдак ақллар учун кони фойда эди. Бу ажойиб масалда давоми…

Хулио Кортасар. Беморларнинг саломатлиги (ҳикоя)

Кечагина туппа-тузук юрган Клелия хола бирдан кўрпа-тўшак қилиб олганди, ҳаммамиз довдираб қолдик. Қўйинг-чи, Роке тоғадек босиқ, хар қандай оғир дамлардаям биронта чора-тадбир топа олгувчи одам ҳам ўзини йўқотиб қўйди. Дарҳол Карлоснинг ишхонасига кўнғироқ қилиб, унга хабар бердик. Пепа билан Роса давоми…

Жуброн Халил Жуброн. Бир киши сўради…

ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ Бир киши сўради:— Инсон ўзини қандай англайди?Донишманд жавоб берди:— Кундузлар ва кечаларнинг сирларини қалбингиз ёлғизликда, осудаликда англайди.Қулоқларингиз эса, қалбингиз билиб олган нарсани эшитишни хоҳлайди.Чунки сиз хаёлан билган нарсаларингизни сўзлар воситасида ҳам билишни истайсиз.Тушда кўрган чашмаларингизга қўл теккизиб кўришни давоми…

Ҳомил Ёқубов (1907-1998)

Ёқубов Ҳомил Исломович (1907.14.9 — Тошкент — 1998.3.2) — адабиётшунос, адабий танқидчи. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968), филология фанлари доктори (1967), профессор (1970). Ленинград давлат педагогика институтида ўқиган (1926—27), Ўрта Осиё Режалаштириш-иқтисод институтини тугатган (1932). Ўзбекистон Фанлар академияси Тил давоми…

Хорхе Луис Борхес. Соҳилдаги учрашув (ҳикоя)

Бу воқеа 1969 йилнинг февралида, Боайон шимолидаги Кембриж шаҳрида юз берганди. Мен уни қизиғида ёзиб қўймаган эдим, ягона мақсадим ўша воқеани бутунлай унутсам девдим, негаки Ҳудо кўрсатмасин, одамнинг ақлдан озиши ҳеч гап эмасди. Мана энди, 1972 йили эса, шу воқеа давоми…

Хорхе Луис Борхес. Колриж туши (El sueño de coleridge)

Инглиз шоири Сэмюэл Тэйлор Колриж 1797 йил ёз кунларининг бирида ғаройиб оҳангли ва қатъий қофияга солинган “Қубла Хон” (“Ҳубилай Хон”) достонининг эллик мисрадан иборат парчасини туш кўрди. Эсдаликларида ёзишича, у ўша вақтлар Эксмур атрофидаги уйида ёлғиз яшар ва хасталиги боис давоми…

Олесь Гончар. Сирли мактуб (ҳикоя)

Қиш фасли охирлаб, дилни яйратувчи баҳор келди. Труханов оролидаги дарахтлар аста-секин куртак ёза бошлади. Ккенг ялангликларда майсалар ниш урди. Қалбларда ёқимли, кишига роҳат бахш этувчи ҳис-туйғулар уйғона бошлади. Усмон ва Марта! Улар ҳозир қаерда эканлар? Ҳаётлари қандай кечди экан? Аста-секинлик давоми…

Реваз Мишвеладзе. Журъат (ҳикоя)

Азизим, хафа бўлмагин-у, ҳаммасига ўзинг айбдорсан. Менга бу сўзни айтиш қийин, нима бўлганда ҳам онанг тенги келаман. Яратгандан болаларимнинг, набираларимнинг соғлигини тилайман. Лекин агар турмушга чиқиш тўғри келиб қолса, ҳеч иккиланиб (Худо сақласин) ўтирмасдим. Сен нимага қайғуряпсан, тушунмайман? «Вақти соати давоми…

Ги де Мопассан. Янги йил совғаси (ҳикоя)

Жакюз де Рандал уйида бир ўзи тушлик қилар экан, хизматчисига ташқарига чиқиб келиш эҳтимоли мавжудлигини билдириб қўйди. Сўнг иш столига ўтириб мактуб ёзишга киришди. У ҳар йилнинг охирида шу анъанани бажарар эди: ўтириб ёзар ва орзу қиларди. Жакюз ўтган янги давоми…

Иван Бунин. Муза (ҳикоя)

Мен ўшанда, гарчи бунинг учун ёшим ўтинқираб қолган бўлса-да, рассомлик санъатидан сабоқ олишга жазм этдим — кўнглимда аввалдан ҳам шундай ҳавас бор эди — Тамбов вилоятида ер-мулким бўла туриб, бутун қишни Москвада ўтказдим. Мени шогирдликка олган рассом нўноқ, истеъдодсиз, аммо давоми…