Муродхон Бурхонов. Икки тоғ орасида (ҳикоя)

Тўполондарёнинг тентаги бир тутса ёмон тутади. Пишқириб, ўзанини ўпиради. Мана, қирқ хўжалик яшайдиган Чалпактепани бирпасда ювди-кетди. Хотин-халаж, бола-бақра дод солиб қолди. Офатнинг кўзи кўр бўлади, дегани шу-да. Ҳеч нимага шафқат қилмай, гумбурлаб оқаверди.Жала азонда тинди. Одамлар кўрдики, тепалик ўрнида қип-қизил давоми…

Ҳалима Аҳмедова. Бобомнинг боғи (бадиа)

Бу қадим дунёда боғлар кўп, чорбоғлар кўп. Аммо буларнинг бирортаси бобомнинг боғига етмайди. Қандайдир муаммо олдида ожиз қолсам ёки ҳаётнинг қадамлари елкамга оғир ботган дамларда бобомнинг боғидан куч оламан, яшаш қудратини топаман. НИҲОЛЛАР Бобом уруш кўрган эди. ¬Шунинг учун бўлса давоми…

Раззоқ Абдурашид (1936)

Раззоқ Абдурашид 1936 йил, 4 январда Тошкентнинг Кўкча даҳасидаги Шопайизқулоқ маҳалласида туғилган. Тошкент давлат университетининг филология факультетини битирган. 1958 йилдан бошлаб, унинг мустақил ижод ва хизмат фаолияти бошланди. Вақтли матбуотда бирин-кетин шеърлари эълон қилинди. 1962 йилда эса шоирнинг биринчи китоби давоми…

Абдулҳамид Абдуаҳад ўғли. Адашган фикр (ҳикоя)

Кундан-кунга атрофимдагилар билан тил топишишим оғирлашиб кетаяпти. Лаънати фикрим дастидан тобора ҳолдан тойиб бораяпман. Фикримнинг салмоғидан тиззаларим букилиб, бошим ерга эгилганча, тинка мадорим қуриб уйга шошаман. Негаки, уйда ҳаловат бор. Залворли фикринг учун ҳеч ким ғазабга олмайди. Кимдир юзингга қараб давоми…

Ибн Cино бадантарбия ҳақида

Бадантарбия чуқур ва кетма-кет нафас олишга мажбур қилувчи ихтиёрий ҳаракатдир. Мўътадил равишда ўз вақтида бадантарбия билан шуғулланувчи одам бузилган хилтлардан пайдо бўлган касалликлар, мизож ва илгари ўтган касалликлар туфайли юз берувчи хаcталиклар муолажаcига муҳтож бўлмайди. Бунда, албатта, ўзга тадбирлар ҳам давоми…

Латиф Маҳмудов (1935)

Латиф Маҳмудов 1935 йилнинг 1 июл куни Тошкент шаҳар Миробод маҳалласида таваллуд топган. 1956 йили собиқ Ўрта Осиё Давлат университети (ҳозирги Миллий университет) филология факултетининг журналистика бўлимини 1956 йилда муваффақиятли битиргач, Республика радиосида меҳнат фаолиятини бошлайди. 1958 йили болалар ва давоми…

Антон Чехов. Лозим чоралар (ҳикоя)

Маҳаллий қамоқхона назоратчисининг ифодасича, география картасида исмини телескоп билан ҳам кўриб бўлмайдиган кичкина ва уездсиз бир шаҳарча, қуёшнинг нурлари билан порламоқда. Жимжитлик. Шаҳар идорасидан чиқиб савдо расталарига томон секин-секин санитария комиссияси кетиб бормоқда, бу комиссия шаҳар доктори, полиция назоратчиси, шаҳар давоми…

Наим Каримов. Абдулла Қодирий қомуси

Кўп асрли ўзбек адабиёти тарихидаги икки адабий асрни миллий адабиётимиз тарихининг олтин саҳифалари, десак адолатдан бўлади. Агар шу икки асрнинг бири буюк Навоий номи билан мунаввар бўлган ХV аср бўлса, иккинчиси Абдулла Қодирий, Фитрат ва Чўлпоннинг порлоқ ижодлари билан бошланган давоми…

Нўъмон Раҳимжонов. ХХ асрнинг энг яхши асарлари

Нўъмон Раҳимжонов — адабиётшунос олим. 1. ХХ аср жаҳон адабиётининг 10 энг яхши асари деб қайси асарларни тилга оласиз? 1. Чингиз Айтматов. «Қиёмат» (роман), «Асрга татигулик кун» (роман).2. Жеймс Жойс. «Улисс» (роман).3. Кабо Абэ. «Қумдаги хотин» (роман).4. Альбер Камю. «Вабо» давоми…

Жамол Камол: “Тенглик ва озодлик — жаҳон тарозусининг икки палласи” (1989)

Бир қушча йиғлайди бўғот тагида, Увоққина қалби қайғуга тўлиб, Не ажаб, бир қатра ёш пардасидан Олам кўринади ёшга ғарқ бўлиб… Бир қушча қувнайди бўғот тагида, Увоққина қалби қувончга тўлиб, Не ажаб, бир зарра нур пардасидак Олам кўринади нурга ғарқ бўлиб… давоми…