Эркин Воҳидов. Бизнинг одатлар (1970)
Одатлар халқ табиатининг кўзгусидир. Ҳеч бир халқнинг ҳеч бир одати айрим одамларнинг истак-хоҳиши билан, шунчаки бир ўткинчи ҳаваси билан дунёга келган эмас. Одатлар аслида эзгу ниятларнинг ифодаси сифатида, инсонларнинг бир-бирига меҳр оқибати намойиши сифатида туғилади, улар аслида халқ донишмандлигининг бир давоми…