Ойдин Ҳожиева. Йўлимдаги чироқлар

Болаликнинг хотиралари нурли чироқдай доим инсон йўлларини ёритиб туради. Ким билади, балки бекинмачоқ ўйнаб юрган кезларинг, дугоналар билан “тўптош”, “бештош” ўйнаган пайтларингдаги беғуборликлар шеърнинг дарагига ўхшар. Қишлоқ тўйларида Сарвар хола, Робия холаларнинг юракни сел қиладиган термаларидан кўнгилга шеъриятнинг шуъласи тушгандир. давоми…

Исажон Султон. Онаизорим (қисса)

Ўлмасой опамнинг  азиз хотирасига бағишлайман Муқаддима Баҳор тоғларнинг устларидан то нигоҳ етмас олислардаги яйловларгача ястаниб кетган бепоён кенгликларни саноқсиз рангу тус, шаклу қиёфадаги анвойи гул-чечаклар билан безайди, шамоллар қатида исларини, гулчангларини ва уруғларини кўтариб учиб, бошқа ерларга сочади, турли-туман қушлар давоми…

Тоҳир Малик. Хазонрезги (қисса)

Юрак ҳам чарчади, ақл-чи толди,Манзилга етишга озгина қолди… Ҳаловат истаган юрак тўхтади.Турмуш ташвишлари билан банд юрак ҳаловат билан жимгина хайрлашди.Эм игнасига дори тортаётган ҳамшира қариянинг қотиб қолган қорачиғини кўрди-ю, бармоқлари титраб кетди. Оғир-оғир нафас олаётган беморнинг бирданига жимиб қолиши вужудида давоми…

Умарали Норматов. Заҳматкаш олимнинг шарафли йўли

1972 йилнинг сентябри. Миллий университет ўзбек филологияси факультети биринчи курсида ҳозирги адабий жараён фанидан машғулотлар бошлаганман. Ўн йилдан бери камина олиб борадиган бу курснинг бош вазифаси – филолог талабаларни жорий адабий жараён оламига олиб кириш, уларда сўз санъати ва адабиётшунослик, давоми…

Анвар Обиджон. Ажинаси бор йўллар (қисса)

(Турмуш кечинмалари) БОШЛОВ Хо ишонинг, хо ишонманг, ёзаётғонимда тирик эдим.Гулмат ШОШИЙ Оғзингга келганини гапираверма, эсингга келганини ёзавер.Кулкул афанди Ёзсамми, ёзмасамми?Ёзмасам, ўзимни ўзимдан ҳайдаб яшаётгандекман. Шуни ҳис қила бошлашим биланоқ юрагим сиқилади. Ёзсам, ўзим учун ҳам, баъзи-бировлар учун ҳам қанчалар оғриқли давоми…

Улуғбек Ҳамдам. “Муаллиф ўлими”га сиз ҳам овоз берасизми? (ёки асл ижод соғинчи)

БИРИНЧИ ҚИСМ: Нарцисс гулни қаранг, ўзи меҳнат қилиб тупроққа илдиз отмас экан. Эҳтимол, буни эплай олмас, эҳтимол, хоҳламас… Ким билади, дейсиз, табиати шунақадир, балки… Хуллас, бу гулга бақувват дарахтлар танасидан униб чиқиб, унинг шираси билан озиқланиб кўкка бўй чўзиш маъқулроқ давоми…

Баҳодир Карим, Узоқ Жўрақулов. Маърифат зиёси

Бадиий ижодда истеъдод қадрланади. Истеъдод эгаси ёзган шеърлар, достонлар, ҳикоя ва романлар, албатта, ўз услуби билан алоҳида ажралиб туради. Худди шунингдек, адабиётшуносликда ҳам истеъдодлар ўз сўзи ва илм йўлига, ўз услуби ва назарий қарашларига, ўз позицияси ва мактабига, маслакдошларига, устоз давоми…

Ҳасан Қудратуллаев. Бобур мирзонинг қиличи

Тарихда Шарқ мамлакатларида рўй берган муҳорабаларда жангчи, ҳарбий хизматга тааллуқли аскару бек, шаҳзода ва султонларнинг энг ишонган қуроли қилич ҳисобланган. Бу уруш қуроли ҳақида ёзма ва оғзаки адабиётда жуда кўп маълумотлар мавжуд. Қиличнинг фазилатлари, сифати, жангчи қўлига етгунга қадар уни давоми…

Файзулла Қиличев. Мустақилликнинг фожиали йўли (1992)

(ёки П 31922 сонли жиноят иши ҳужжатлари асосида туғилган мулоҳазалар) «Инсон бўлмоқ — курашчи бўлмоқдир» деган эди буюк Гёте. Бу, менимча, «ҳаёт — курашдир» деган ҳикматнинг бошқачароқ ифодаланган шаклидир. Инсон турмушнинг ҳар дақиқасида дуч келадиган ечимталаб, чораталаб муаммолардан ҳатлаб ўтиш давоми…

Бадиийлик мезонлари (ёзувчи Шодмон Отабек ва адабиётшунос Маҳкам маҳмудов суҳбати) (2011)

Шодмон Отабек: Маҳкам ака, адабиётнинг маъно-моҳияти ҳақида донолар, буюк сиймолар, сўз санъаткорлари кўп ва хўп айтган. Л.Толстой “Санъат бутун инсониятнинг ягона ҳис-туйғуга бирлашиши учун воситадир” деганда аввало адабиётни назарда тутган, албатта. Арастунинг сиз таржима қилган ўша “Поэтика”сида ҳам катарсис — давоми…