Эрнест Хемингуэй: “Ёзувчилик – машаққатли меҳнат” (1955)

Америкада чиқадиган “Эсквайр” журнали ўзининг 1935 йил октябр сонида Э.Хемингуэйнинг “Маэстро” билан мулоқот” асарини эълон қилди. Унда машҳур ёзувчи ёш қаламкашларга, гарчи ҳазил тариқасида, лекин фойдадан холи бўлмаган қимматли маслаҳатлар беради. Адибнинг Ки-Уэстда ва Кубадалик пайти ёзилган мактубларида “маэстро” сўзи давоми…

Раҳмон Қўчқор. «Ҳайрат» кўрсатуви. Самимийлик ва сохтакорлик (1997)

Адабиётшунос Раҳмон Қўчқорнинг «Ҳайрат» кўрсатуви ўтган асрнинг энг машҳур адабий кўрсатувларидан бири эди. Кўрсатувнинг ушбу сонида ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўстнинг «Лолазор», Албер Камюнинг «Бегона» асарлари асосида инсонлардаги самимийлик ва сохтакорлик ҳақида сўз боради. ЎзТВ «Маънавият» таҳририяти, 1997

Раимқул Суяров. Ой тўлган кеча (ҳикоя)

Нафас шира ҳовли адоғидаги пастаккина эрганак даричани очиб, қўшниси Бўрон чўпоннинг томорқасига ўтди ва боши узра ёйилиб турган мажнунтол новдаларини қўллари билан сурганча ариқ ёқалаб чўзилган энсиз уватдан юриб бораркан, ҳайрон бўлди. Кун ёйилиб кетган бўлишига қарамай Бўрон чўпон уйи давоми…

Ўрхон Камол. Уйқу (ҳикоя)

Шанба куни эди. Металл буюмлар фабрикаси эртаги дам олиш кунига ҳозирлик кўраётган эди. Фабрика ишчиларининг сони бир юз эллик бўлиб, саксонтаси ўн тўрт-ўн олти ёшлик ўспиринлар. Шулардан йигирмага яқини пресс машинасида ишлайди. Кийим бошлари жулдур-жулдур. Бўй ҳамда кийинишларида ортиқча фарқ давоми…

Назар Эшонқул. Томас Манн

Немис адиби. 1875 йили туғилган. Замонавий немис романчилик мактаби асосчиларидан бири. Немис ёзувчилари ичида илк бор Нобел мукофотига сазовор бўлган. Машҳур адиб Генрих Маннинг укаси, ёзувчи Клаус Манн ва адиба Эрика Маннинг отасидир. ХIХ аср иккинчи ярмида инсоният ҳаёти ва давоми…

Дилмурод Қуронов. Шеърда мантиқ керакми?

Сўнгги вақтларда назмбозлик касалига йўлиққанлар – жўн гапларни ҳам шеърга соладиган, энг ёмони, уларни “шеър” деб эълон қиладиганлар кўпайиб кетди. Буларнинг бахтига овоз кучайтиргичу фонограммалар замони келиб, истеъдоду диддан мосуво қўшиқчилар ҳам тўлиб тошди. Ўхшатмагунча учратмас, деганлари шу-да: булар наригилари давоми…

Абдуғафур Расулов. Қаландаров 8 кило бўлганми? (1989)

ёхуд ўлчов бирликлари тарихига бир назар Ушбу мақола «Генерал Жўрабекни ким ўлдирган?» («Ёшлик» журнали 1988 йил, 11-сон) мақоласидаги жузъий бир факт сабабли ёзилди. Мақола муаллифи Набижон Боқий инқилобдан буруноқ генерал унвонига сазовор бўлган ўзбек маърифатпарвари Жўрабек ҳақида мақола ёзар экан, давоми…

Афғон мақоллари (126 та)

• Ўликни кўз ёш билан тирилтиролмайсан. • Кўпам ширин бўлаверма, еб қўйишади. • Ейишга келганда соппа-соғ, ишлашга келганда ― касал. • Уйингдаги зоғора нонинг бировнинг мойли ошидан афзал. • Тирик шоқол ўлик шердан афзал. • Одам тошдан қаттиқ, гулдан нозик. давоми…

Нодира (1792-1842)

Нодира (тахаллуси; исми Моҳларойим) (1792, Андижон —1842, Қўқон) — шоира, маърифатпарвар ва давлат арбоби. «Комила» ва «Макнуна» тахаллуслари билан ҳам шеърлар ёзган. Отаси Андижон ҳокими Раҳмонқулбий — минг қабиласидан, Фарғона ҳукмдори Олимхоннинг тоғаси. Олимхон укаси Умархонга Марғилон ҳокимлигини беради ва давоми…