Александр Файнберг (1939-2009)

Александр Файнберг  1939 йилда Тошкентда туғилган. Унинг   номи ва ижоди ўзбек китобхонлари, шеърият ихлосмандларига қадрли. Ўндан ортиқ шеърий тўпламлари Тошкент, Москва ва Санкт – Петербургда нашр этилган. Шоир қаламига мансуб еттита  бадиий фильмлар сценарийси ўзига хослиги ва ҳаётийлиги билан ажралиб давоми…

Исажон Султон. Мени ҳам туртиб қўй,эрта уйғонсанг… (ҳикоя)

Дунёда бир ўргимчак бор эди. Тонг элас-элас отиб, қизғимтир қуёшнинг илк илиқ нурлари оламга ёйилиб, шудринг остидаги турли-туман ўтларнинг ҳидлари сезилар-сезилмас тарала бошлагани ондан у янги тўр тўқишга тушарди. Тўри ҳавойи, юмшоқ, нозик эди. Ўргимчак ўз вужудининг қаерида, қай тарзда давоми…

Анвар Обиджон. Олтиариқ ҳангомаларидан

Олтиариқда ўта ажабтовур ҳулқ-атворли кишилари билан машҳур бўлган иккита қишлоқ бор. Биз уларни шу қадар севиб-эъзозлаймизки, ўз номлари четда қолиб, бирини Шакарқишлоққа, иккинчисини Ширинқишлоққа айлантириб юборганмиз. * * * Шакарқишлоқ чегарасини кесиб ўтувчи сершағал йўлнинг четига: «СТОП! ОЁҚ АРТИБ КИРИЛСИН!» давоми…

Анвар Обиджон. Маданий зўравонлик (ҳажвия)

Ҳушёрхонага тушмаслигим ҳам мумкин эди, тил қурғур панд берди. Йўл четида гаплашиб турган иккита милисани кўриб, мен учун гўё вақтнинг аҳамияти бордек, соат неча бўлганини сўрадим. Ўн икки, деб бепарво жавоб қилди биттаси. «Тунги ўн иккими, кундузгими?» – деганимдан кейин давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Пиллапоя (ҳикоя)

(Устозларимга бағишлайман)Агар ҳақиқат менинг юзимга оёқ босиб               ўтишни тақозо этсаю сен буни қилмасанг, асло рози эмасман.   Баҳоуддин Нақшбанд . Пиллапоя бўлдим сенга, азизим, Сен ҳам гал келганда пиллапоя бўл! Эркин Воҳидов. Одамларнинг оқими худди пишқириб оқаётган дарёни эслатарди. Кимдир давоми…

Саъдулла Сиёев. Бир ой мистер бўлганим (ҳикоя)

Бултур Чарли Стеффорд деган чет эллик йигит билан танишдим. Ўзи Американинг Иллинойс деган штатидан экан. Ўзбекистоннинг бир қишлоғида яшаб, ўзбекларнинг урф-одати, расм-русумлари билан танишиш учун биз томонларга келибди. Бир куни уйда ўтирсам, туман раҳбарларидан бири бояги йигитни бошлаб кирди. Ёнида давоми…

Саид Аҳмад. Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя)

Собиқ шўро терговчилари қўлида азоб чеккан юртдошларимга бағишлайман Зўр кураш кўрамиз, деб келганларнинг ҳафсаласи пир бўлди. Биринчи даврадаёқ кураш аланга олмай, чўғлигича қолди.Икки полвон ярим соатдан бери ҳадис олиб, томошабинларни зериктириб юборди. Даврада ўтирганларнинг тоқати тоқ бўлди.—    Ажрим қиворинглар, кураш давоми…

Нурали Қобул. Авлодларимиз ҳам қайта қурадими? (1989)

Аввал ғиштни қийшиқ қўяркан меъмор, Юлдузга етса ҳам қийшиқдир девор. Мирзо Абдуқодир БЕДИЛ Биз жуда сабр-тоқатли, чидамли, эртанги кунги ҳақимиз нари турсин, бугунгисини ҳам талаб қилмайдиган андишали одамлармиз. Борига барака қилиб яшашга ўрганганмиз. Тақдиримизга таъсир этгувчи шахсларни хижолатга қўймаслик учун давоми…

Ёқуббек Яквалхўжаев. Ёзиғимиз не эди? (1990)

1937 йилнинг кеч кузи бўлса керак, отамизни кимдир «йўлдан урган». «Кўриб турибсанки замоннинг авзойи бузуқ, қолаверса, сен ҳам Файзуллонинг думисан Жайнак, бола-чақам кўчада тентираб қолмасин десанг юр биз билан», деб айтганларида, у ҳам кўч-кўронини кўтариб, адашган оломоннинг орқасидан эргашиб, Қашқар давоми…

Мамадали Маҳмудов. Ўзлигингни унутма, элим! (1990)

Энг қийини — ўзингни англай олишингдир. ФАЛЕС   Болаларнинг маънавий дунёсида бирёқламалик устун. Ҳатто уларнинг ота-оналарининг фикрлари ҳам бирёқламароқ. Чунки улар ўз юрти, ўз миллатининг тарихини деярли билмайдилар, билсалар ҳам, юзаки биладилар. Бунга ким сабабчи? Ўзини тан олмай, ўзгани мақтовчилар. давоми…