Сиёвуш Сархонли (1942-2005)

Шоир ва публицист Сархонли Сиёвуш Али ўғли (Səyavuş Sərxanlı) 1942 йил Озарбайжоннинг Шамкир райони Сархон қишлоғида туғилган. Университетни битириб, “Юлдуз” журналида, Озарбайжон Ёзувчилар бирлигида ишлаган. Москвадаги Максим Горький номли жаҳон адабиёти институтининг икки йиллик олий мактабида ўқиб 1981 йилда тугатган. давоми…

Асаларилар асални қандай тайёрлайди?

Асалари асал тайёрлайди, чунки асал унинг таомидир. Тўғрироғи, бу маҳсулотни тайёрлаш жараёни асалари кучи учун овқат тайёрлаш усулидир. Биринчидан, асалари гулларни қидириб топади ва уларнинг нектарини тўплайди. Кейин уни ўзига хос асал қопчасида ташиб келади. Қопсимон бўшлиғи асалари қорни олдида давоми…

Матназар Абдулҳаким. Холу хаттинг

Баъзан мавҳум фикрлаш орқали муайянликдаги чувалашиқлар ечилса, гоҳида муайянлик воситасида мавҳумликдаги чалкашликлар ҳал қилинади. Бундай тафаккурий синоатни айниқса шеъриятда, хусусан Алишер Навоий ғазалиётида кўп кузатиш мумкин. Шу жумладан бобокалон шоиримизнинг “Холу хаттинг” ғазалида ҳам бундай ҳол яққол намоён бўлган. Умуман, давоми…

Воҳид Маммадли (1965)

Воҳид Маммадли (Vahid Məmmədli) 1965 йил 6 январда Озарбайжоннинг Қазах туманида туғилган. Машҳур шоир, ёзувчи, олим, публицист. Унинг “Бронза худосининг юки” (2007), “Жаллод шошилишни ёқтирмайди” сингари детектив романлари Москвада чоп этилган. Воҳид Маммадли Озарбайжон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, халқаро ҳуқуқ бўйича давоми…

Муҳаммаджон Имомназаров. Алишер Навоий даври адабиётининг ривожланиш босқичлари

Ҳозирда “жаҳон илми” деганда, назарий жиҳатдан, кўпроқ Европа минтақасида шаклланган илмий андазалар тасаввур этилмоқда. Аслида, Ер юзининг турли ҳудудларида минг йиллар давомида шаклланган кўплаб минтақавий маданиятлар мавжуд бўлиб, улар ўзаро алоқа ва таъсирга киришган мустақил ҳамда залворли маданият тизимларини ҳосил давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Қалб мўъжизалари

Озод Мўъмин Хўжа. Қалб мўъжизалари [Матн] / Озод Мўъмин Хўжа. – Тошкент: Akademnashr, 2022. – 64 б. Шайх Абдулазиз Мансур таҳрири остида Инсон қалби – сирлар уммони. Одамзод коинотнинг кўплаб сирларини кашф қилди-ю, инсон қалбини тадқиқ қилишни ҳали охирига етказгани давоми…

Қосимжон Содиқов. Мумтоз адабиёт намуналарини тўғри ўқияпмизми?

Бугунги китобхон учун Навоий асарларини нашрга тайёрлашда уларда қўлланган сўз ва қўшимчалар қандай талаффуз этилганини тўғри ифодалаш ниҳоятда муҳим. Тиниш белгилари хато қўйилган, сўзлар нотўғри қўлланган матн ўқувчисини чалғитади, мазмун англанишини қийинлаштиради. Маълумки, эски қўлёзмаларда ҳозиргидек тиниш белгилари ишлатилмаган, тиниш белгилари давоми…

“Malaysia Airlines” Куала-Лумпурдан Тошкентга парвозларни тикламоқда

“Malaysia Airlines” авиакомпанияси Куала-Лумпур–Тошкент–Куала-Лумпур йўналиши бўйича парвозларни тикламоқда. Uzbekistan airports матбуот хизмати хабарига кўра, биринчи чартер рейс 2023 йил 1 март кунига белгиланган. Рейслар ҳар ўн кунда бир марта Airbus A330 учоғида амалга оширилиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, Малайзия авиаташувчиси илк давоми…

Насимхон Раҳмонов. Бертельс – навоийшунос

Бу воқеага 30 йиллар бўлди. Бир куни – устоз Азизхон Қаюмов билан Қўлёзмалар институтдан чиқиб, Ўрда томон яёв йўл олдик. Домла билан Фанлар Академиясидаги бир йиғилишга боришимиз керак эди. Суҳбат асносида Азизхон ака: – Бартольд билан Бертельснинг ҳамма асарларини бирламчи давоми…

Иброҳим Илёсли (1963)

Иброҳим Илёсли (İbrahim İlyaslı) – Ҳожиев Иброҳим Муса ўғли 10 март 1963 йилда Озарбайжоннинг Қазах райони, Асланбейли қишлоғида туғилган. 1998 йилдан мамлакат ёзувчилар уюшмаси аъзоси. 2018 йилдан Турк адабиёти фондининг аъзоси. Ҳозирда “Сумгаит поэзия уйи” директори. Шеълари қатор халқаро анталогияларда давоми…