Луқмон Бўрихон. Болтабойнинг боласи (ҳикоя)

Теваракдан аллақандай дори-дармонларнинг ачимсиқ иси анқийди. Елкасига елвагай ташланган оппоқ халат тугмасини асабий ўйнаган кўйи шифохона йўлагида бетоқат юриниб турган Қаюм Очилович Идрисов қаршисидаги ойнабанд эшикка тез-тез умид­вор кўз ташлаб қўярди. У ён-бу ён сассиз, шарпасиз ўтиб қайтаётган ҳамширалар, хизматчилар давоми…

Мадхав Прасад Гимир (1919)

Мадхав Прасад Гимир (माधव प्रसाद घिमिरे) – Непал шоири. “Ражешвари” ва “Осий она” достонлари унга катта шуҳрат келтирган. ҚАДРДОН ТОҒЛАР Мен шундай севаманки ватаним тоғларини, Унинг мовий кўллари кўзгу эрур фалакка, Ундаги водийлару гўзалликнинг барини… Севдим, самоси эса ложувард юксаклик, давоми…

Паганини мусиқасининг сеҳри

Италиялик машҳур бастакор, скрипкачи, беназир созанда Николло Паганини 1782 йил 27 октябрида Генуя республикасининг Генуя шаҳрида туғилди. У мусиқа романтизми асосчиларидан бири. Скрипкачилардан биринчи бўлиб 24 мусиқа ва 5 концертни ёддан ижро этган ноёб истеъдод соҳиби ҳам эди. У ҳақда давоми…

Умберто Эко. Постмодернизм, киноя, мамнуният

1965 йилдан то ҳозирги кунга қадар икки хил қараш очиқ-ойдин кўзга ташланарди. Бошқа ҳикоя қилинаётган адабиётда сюжет ичидан сюжет излаш ва у ҳикоя қилинувчи сюжетдан кўра кўпроқ муросасоз сюжет мавжуддек туюларди. Демак, исёнкорлик руҳида ҳам етарлича муаммоларга бой ва албатта, давоми…

Озод Шарафиддинов. Довондаги ўйлар

Озод Шарафиддинов. Довондаги ўйлар. – Тошкент, «Маънавият», 2004 Ўзбекистон Қаҳрамони, олим ва адиб Озод Шарафиддинов мазкур асарида асрлар ва асрдошлар, истиқлол ва унинг олис, яқиндаги жонфидолари, дарғалари образини яратган. Китобдаги мақола, бадиаларда меҳр-муҳаббат, инсоний мурувват масалалари кенг, асосли мушоҳада, ҳаётий давоми…

Карим Баҳриев. Ошкоралик машаққати (1990)

Жумҳуриятимизда, шубҳасиз инқилобий ўзгаришлар кечмоқда. Бу жараённинг қизиқлиги шундаки, биз — оддий деҳқондан ҳукумат бошлиғигача — энди ўрганаяпмиз. Ўзингиз ўйланг, гунг одамга бирдан: «Сенинг тилинг бор, гапир!» дейишса, қай аҳволга тушади?! Бугун, менимча, энг муҳими хотиржам фикрламоқ, оқил ҳаракат қилмоқдир. давоми…

Алиназар Эгамназаров. Истиқлолчилар қатл этилган жой (1994)

Улуғ маърифатпарвар, миллатпарвар инсон, педагог ва адиб, 30-йиллар бошидаги Сталин қатағони қурбони Мунаввар Қори Абдурашидовдан биттагина сурат қолган. Бу суратга у рафиқаси Лазизахон, 3-4 ёшлардаги бола — Муҳаммадхон билан бирга тушган. Эр-хотин курсида ўтиришибди, устига чакмонча, бошига зардўзи дўппи кийган давоми…

“Тарихи Рашидий” инглиз тилида

Туркистонлик муаррихлар битган расмий тарих асарлари, солномалар юз йиллардирки, ғарб олим ва тадқиқотчилари эътиборини ўзига жалб этиб келади. Бу қизиқишни оламга донғи кетган боболаримиз: Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб асарларнинг бир неча жаҳон, хусусан, Eвропа тилларига давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Томас Элиот шеърияти

Томас Стернз Элиот (Thomas Stearns Eliot, (1888–1965) ижодига бағишланган юздан ортиқ танқидий ва матншунослик тадқиқотлари мавжуд. Америкалик мунаққид Ирвин Эренпрайс (Irvin Ehrenpreis, 1920–1985) фикрича, “Элиот шеърияти инсоннинг шууригача, чуқур ахлоқий ва руҳий қатламларигача сингиб боради. Элиот яширин, сир тутилган ҳис-туйғу давоми…

Амир Файзулла. Яшаб қолишга имкон берилган адиб (Андрей Платонов)

Ўтган асрнинг биринчи ярмида яшаб, ўзининг серқирра, аммо ўта машаққатли ижоди билан рус адабиётида чуқур из қолдирган ёзувчи Андрей Платонович Платонов 1899 йил 1 сентябрда Россиянинг Воронеж шаҳрида темирйўл ишчиси оиласида дунёга келди. Биз сўз аввалида “машаққатли” дея бежиз таъкидламадик. давоми…