Амёба нима?

Амёбанинг ҳам ҳайвон ҳисобланишидан хабарингиз борми? Бу дилдироқ бир ҳужайрали моддани фақат микроскоп остида кўриш мумкин. Амёбаларнинг асосий турлари чучук сувли дарёлар ва ҳовузларда яшайди. Бироқ амёбаларнинг айрим турлари шўрсув ҳовузлар тубида, зах ерлар ва овқатларда ҳам кун кечиради. Амёбалар давоми…

Протозоа нима?

Агар ҳовуз сувидан бир томчи олиб, микроскоп тагига қўйсангиз, унда миллионлаб мавжудот сузиб юрганини кўришингиз мумкин! Булар протозоа — содда бир ҳужайрали тирик организмлардир. Протозоалар сувда ва зах ерларда ҳаёт кечиради. Бир ҳужайралилар жониворнинг ҳаёт кечиришига зарур бўлган функцияларни бажаргани давоми…

Тарихдан аввалги давр ҳайвонлари нега йўқолиб кетган?

Бугунги кунда ҳам ҳайвонларнинг айрим турлари йўқолиб бормоқда ёки йўқолиш чегарасига келиб қолган. Ҳозирги пайтда муайян ҳайвоннинг йўқолиши сабабини айтиб бериш осон, аммо ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва уларнинг Ерда ҳаёти давом этиши учун шарт-шароит ҳозирлаб бериш анча қийин. Аммо гап давоми…

Муз даврида ҳайвонларга нима бўлган?

Шимол томондан улкан муз тоғлари сурилиб, Ер юзининг кенг минтақаларини босиб олган даврни — Муз даври дейишади. Ўша пайтларда Шимолий Америка, Европа ва Ғарбий Сибирнинг каттагина қисми қалин муз қатлами тагида қолган. Бу қачон рўй берган? Жуда узоқ чўзилган бу давоми…

Аждарҳолар ҳақиқатан ҳам яшаганми?

Қўрқинчли аждарҳолар сайёрамизнинг турли бурчакларида истиқомат қиладиган кўп халқларнинг эртак ва афсоналарида учрайди. Улар улкан, илонсимон, одамларга сиртдан даҳшат солиб турувчи махлуҳ тарзида тасвирланади. Аждарҳолар ком ва бурун тешикларидан тутун аралаш олов пуркаб, қаттиқ наъра тортганида ҳатто ер ҳам титраб давоми…

Бронтозаврлар нима?

Бронтозаврлар рептилия асри деб аталмиш даврда яшаган динозавр-рептилиялар оиласининг вакилларидир. Бу аср бундан икки юз ўттиз миллион йил бурун триас деб номланган геологик даврда бошланган. Бу — динозаврлар асри юз олтмиш миллион йил давом этганини англатади. Динозаврлар ерда юрган рептилияларнинг давоми…

Динозаврлар қандай пайдо бўлган?

Олимларнинг тахмин қилишича, динозаврлар 180 миллион йил бурун пайдо бўлган ва 60 миллион йиллар олдин қирилиб битган. Динозаврлар рептилиялардан тарқаган. Айтганча, рептилиялар ҳайвонларнинг алоҳида синфи бўлиб, улар иссиққон эмаслиги, ерда ҳам яшай олиши, ўзига хос юраги борлиги ва аксариятининг тангачалар давоми…

Илк рептилиялар қачон пайдо бўлган?

Илк рептилиялар Ер устида 300 000 000 йил бурун сайру саёҳат қилиб юрган. Ўша замонларда қуруқликда яшовчи ҳайвонлар орасида энг каттаси амфибия бўлган. Аммо улар тухумини сувга қўйган. Илк рептилиялар амфибияларга ўхшаб кетса-да, тухумини қуруқликка қўйган. Уларнинг насллари ўпка ва давоми…

Илк балиқлар қандай бўлган?

Беш юз миллион йил бурун балиқлардан асар ҳам йўқ эди. Тошкўмир қатламлари исбот этишича, илк бор балиқлар бундан тахминан 460 000 000 йил бурун бошланган ордовик даврида пайдо бўлган. Аммо балиқлар илк бор чучук сувдами ёки шўр сувда пайдо бўлган давоми…

Ерда динозаврлардан олдин қандай ҳайвонлар пайдо бўлган?

Миллион йиллар олдин Ерда улкан калтакесаклар-динозаврлар яшашган. «Динозавр» сўзи юнонча бўлиб, кучли, даҳшатли, оғир вазнли калтакесак маъносини беради. Бироқ кўпгина олимлар бу истилоҳ унчалик тўғри эмас, деган фикр билдиришади, чунки баҳайбат калтакесаклардан ташқари от, қуён ҳатто қўшоёқдай келадиган ўлчамдаги динозавр давоми…