Тошкентда «Алпомиш» достони тўлиқ жонли ижро этилади

Тошкентда илк маротаба «Алпомиш» достони тўлиқ жонли ижро этилади. Достон кечалари 5 кун давом этади. «OXUS Culture» жамияти Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси ҳамкорлигида «Достон кечаси”ни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ташкилотчилар «Газета.uz”га маълум қилди. Тадбирда халқ меросининг энг машҳур достонлари бўлмиш давоми…

Федерико Феллини – ҳокисорлик пойидаги буюклик

Италия кинематографиясининг жаҳон киносаноатида ўзига хос ўрни бор. Биз Бернардо Бертолуччи, Микеланжело Антониони, Сержио Леоне, Франческо Рози каби итальян кино арбобларини яхши биламиз. Улар орасида маҳоратли режиссёр Федерико Феллини алоҳида мавқега эга. Феллини фақат ва фақат кино учун дунёга келган. давоми…

Жон Стейнбек. Одамлар ва сичқонлар (2 пардали драма)

ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР: Жорж Ленни Кенди Новча Карлсон Уит Қорача Қорачанинг хотини Смитти Воқеа қуйидаги жойларда бўлиб ўтади: 1-кўриниш: дарёнинг қумлоқ қирғоғида, пайшанба куни кечқурун. 2-кўриниш: ёғочдан қурилган уйда, жума куни чошгоҳ пайтида. 3-кўриниш: иккинчи кўринишдаги жойда, жума куни кечқурун. 4-кўриниш: давоми…

Антон Чехов. Лайча эргаштирган хоним (ҳикоя)

I Соҳилда лайча эргаштирган бир хоним пайдо бўлибди, дейишарди. Ялтага келганига икки ҳафта бўлган ва бу ерга одатланиб қолган Дмитрий Дмитрич Гуров ҳам келган кишиларга қизиқа бошлади. У Верна павильонида ўтирганида соҳилдан ўрта бўй, сарғиш соч, бошига берет кийган ёшгина давоми…

Муҳаммад Азиз Марғилоний. Тарихи Азизий

Муҳаммад Азиз Марғилоний. Тарихи Азизий: (Фарғона чор мустамлакаси даврида)//Сўзбоши ва изоҳлар муаллифлари: Ш. Воҳидов, Д. Сангирова; Масъул муҳаррир: А. Қаюмов/. — Т.: «Маънавият», 1999 Мазкур асар Туркистон чор мустамлакаси даври тарихига оид нодир манбалардан ҳисобланади. Уни Фарғона водийсида ўша вақтда давоми…

Чингиз Айтматов ва ўзбек театри тажрибалари

Атоқли адиб Чингиз Айтматов ижоди ўзбек театри солномасида алоҳида саҳифани ташкил этади десак, хато бўлмайди. Зеро, ёзувчи қаламига мансуб машҳур қиссаю романлар юртимиз театрларида қайта-қайта саҳналаштирилиб, режиссёр ва актёрларнинг чархланиши, саҳна поэтикасининг тараққий этишига хизмат қилди. Шунингдек, Айтматов асарларидаги фалсафий давоми…

Меҳмон Исломқулов, Адҳамбек Алимбеков. Бир чаманда туғилганмиз ёнма-ён

(ўзбек-қозоқ адабий алоқаларига доир) Ўзбек-қозоқ халқларининг дўстлиги, адабиётларининг руҳий яқинлиги ҳақида гап борганида беихтиёр Ғафур Ғуломнинг “Қозоқ элининг улуғ тўйи” шеъридаги қуйидаги мисралар ёдимизга тушади: Минг йилларга бар тутқазмас Қардошлик тарихимиз. Икки бошга бир манглайдай Ярқироқ тақдиримиз. Донишманд шоиримиз хўп давоми…

“Ўзбекистон–Жазоир” дўстлик жамияти ташкил этилмоқда

9 январь куни Тошкентда “Ўзбекистон–Жазоир” дўстлик жамиятини ташкил этиш ташаббус гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон илм-фан, маданият ва санъат намояндалари ҳамда Жазоирнинг юртимиздаги элчихонаси вакиллари қатнашди. Жазоирнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Насер Бушерит йиғилганларни қутлаб, дўстлик жамиятининг ташкил давоми…

Азим Суюн. Ўзлик (1991)

Миллий ўзлигини билмаган миллатлар бошқа миллатларга емиш бўлгай. Мустафо Камол Отатуркнинг мақбараси деворидаги ёзувлардан. Минг эшитгандан бир кўрган аъло, деб бекорга айтмаслар экан. Туркияга бир ҳафталик сафарим ва унда кўрганларим бисёр китоблардан ўқиганларимдан, сўнгги пайтларда борган, келган дўстларимдан эшитганларимдан албатта, давоми…

Ойгул Асилбек қизи. Адабиёт чиндан ҳам инқирозга юз тутдими?

Чиндан ҳам бугун адабиёт инқирозга юз тутдими?! Бу савол деярли барча адабиётшунос олимлар, ёзувчилар, шоирлар ва, албатта, китобхонлар учун қизиқ. Журналнинг ўтган сонларидаги “Йўл қаердан ўтади?” номли мақолада муаллиф, прагматик қадриятлар устун бўлган замонавий жамиятда адабиёт ўз хуқуқларини ўзида сақлаб давоми…