Екатерина Серова (1919-2008)

Екатерина Серова – рус болалар ёзувчиси. 1919 йили Вологда шаҳрида туғилган. 40 дан ортиқ китоб муаллифи. ОДОБЛИ БОЛА Уйга қайтарди говмиш, Елинлари тирсиллаб. Рўпарадан Никита Чиқиб келди ҳарсиллаб. Сўқмоқ йўли тор эди, Никита бош қашлади. Четга сакраб ўзини Ариқчага ташлади. давоми…

Семён Островский (1938)

Семён Михайлович Островский 1938 йили Киевда туғилган. Киев давлат университетини тамомлаган. Семён Островский – “Нева”, “Костёр”, “Мурзилка”, “Кукумбер”, “Познайка” каби журналларнинг муаллифи. Унинг «Сахий мандарин» ва «Арслон билан учрашув» китоблари машҳур. СОҒ БЎЛИНГ! Сен қирмизи қуёш-ла дўстсан, Шод бўласан совуқ давоми…

Владимир Орлов (1930-1999)

Владимир Натанович Орлов (8 сентябрь, 1930, Симферополь — 25 ноябрь, 1999, Симферополь) — рус ва украин болалр шоири ва драматург. ТАБИАТ ДАРСЛАРИ Доим бизга доно табиат Ҳар фаслда берар насиҳат: Ўргатади қушлар куйлашни, Ўргимчаклар – сабр айлашни, Боларилар боғ ва давоми…

Валентин Берестов (1928-1998)

Таниқли рус болалар шоири. Калуга вилоятининг Мешовск шаҳрида ўқитувчи оиласида туғилган. 1942 йил, Иккинчи жаҳон уруши пайтида Берестовлар оиласи Тошкентга эвакуация қилинади. Валентин Тошкентда Анна Ахматова, кейинроқ Корней Чуковский билан танишади. Улар ёш шоир ижодига қизиқиш ва эътибор билан қараб, давоми…

Макнуна – Нодира (1792-1842)

Таниқли шоира, маърифатпарвар Моҳларойим Нодира Андижонда туғилган. Қўқон хони, Амирий тахаллуси билан ижод қилган завжи Амир Умархон вафотидан сўнг, гарчи тахтга расман 14 ёшли ўғли Муҳаммад Алихон (Мадалихон) ўтирган бўлса-да, давлатни, асосан, Нодиранинг ўзи идора қилади. У адабиётни, санъатни ривожлантиришга давоми…

Татьяна Снежина (1972-1995)

Татьяна Снежина 1972 йил 14 майда Украинанинг Ворошиловград шаҳрида шўро армиясининг катта лейтенанти Валерий Павлович Печёнкин оиласида дунёга келган. Қизалоқнинг онаси Татьяна Георгиевна, гарчи маҳаллий заводда оддий технолог бўлиб ишласа-да, шеърият, мусиқа ва халқ қўшиқларининг чинакам шайдоси эди. Навқиронлигидаёқ бетакрор давоми…

Рашида Исмоилий (1941)

Шоира, драматург ва ҳикоянавис. Ғарбий Африкада жойлашган мамлакат Бенинда туғилган. Ўтган асрнинг 60-йилларида Нью-Йоркка кўчиб ўтган. Африка санъати ва маданиятини кенг тарғиб қилиш баробарида Рашида Исмоилий бадиий ижод соҳасида ҳам сезиларли ишлар қилган, тўртта шеърий тўплами, америкалик адиб Ленгстон Ҳьюз ва давоми…

Ўрхон Камол. Китоб савдоси (ҳикоя)

Одам, китобларини сотишга аҳд қилди. Бутун кеча кроватида ағанаб чиқди. Ҳеч уйқуси келмади. «Китоб сотиш!» Кўнгли ғаш бўлиб, ниҳоят соат учларга бориб ухлай олди. Эрталаб турганда икки чаккаси зирқирарди. Ташқарига чиқди. Юз-қўлини ювди. «Лекин китоб сотиш!..» Чаккадаги оғриқ ҳамон босилмасди. давоми…

Муҳиддин Омон (1963)

Муҳиддин Омон 1963 йили туғилган Тошкент давлат университети(ҳозирги ЎзМУ)нинг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. “Кўнгил дарбозаси”, “Толе фасли”, “Мунаввар соғинч”, болалар учун : “Даканг хўроз ва унинг жўжалари”, “Соғломжон алифбоси”, “З9 топишмоқ” , “Зеҳни аъло, тили бурро”, “Буюмлар тилга кирса” каби давоми…

Содиқ Норбоев. У (эссе)

Кеч баҳорнинг бу туни қоп-қоронғи бўлса-да, кўнглимда ўзим ҳам тушуниб бўлмайдиган сирли сурур ҳукмрон эди. Ташқарида шовуллаб ёмғир ёғар, мен дераза олдида турганча катта-кичик томчиларнинг ойнага урилиб-чертилиб пастга оқиб тушишини ёш боладек завқланиб томоша қилардим. Чироқ ёруғида аксланиб, жилваланаётган дераза давоми…