Ҳайдарбек Бобобеков. Ўтмиш ва тасвир (1989)

Хуршид Давроннинг «Янги фаслларни кутиб…» сарлавҳали хатини «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» саҳифасида ўқиб хурсанд бўлдим. Менга шоирнинг қуйидаги сатрлари жуда ёқди: «Фақат ўзимизга мос нарсаларнигина тарихдан юлиб олиб ўрганиш, охир-оқибатда тарихни билмасликка, энг даҳшатли чаласаводхонликка олиб келади. Фақат тўла ҳақиқатгина давоми…

Тўлқин Эшбек. Икки аср одами (ҳикоя)

Фантастика – ёзувчининг хаёлот дунёси эканлигини ҳамма билади. Бу ёзаётганларимнинг эса асло лоф-қофи йўқ. Ўша воқеаларни мен қатори кўрганлар анча-мунча топилади… Бир кино қаҳрамони бошқа даврга бориб қолганини кўргансиз-ку. Шунга ўхшаш ғаройиб ҳодиса юз берди. Чарх тескари айландими, бошқами, ишқилиб, давоми…

Мунаввара Усмонова. Тўйлар солган кўйлар

Яқин бир танишимиз қиз узатди. Тўрт фарзанднинг тўнғичи бўлгани учунми, қизи оилага қайишган, ота-онасига меҳрибон эди. Юзидан ибо-ҳаёси балқиб турадиган латофатли қизни суйиб юрак очолмаган, унинг уйи яқинида кун бўйи бир кўришга зор ўтирган йигитларни ҳам доғда қолдириб келган совчиларга давоми…

Абдурасул Жумақул. Шоирлик – Яратганнинг улкан ҳикмати

Ҳалқимизнинг таниқли шоири Азим Суюн ҳақида ҳали мактаб ўқувчиси бўлган пайтларимдаёқ эшитганман, шеърларини севиб ўқир эдим. Шоирнинг ҳеч кимга ўхшамайдиган ўз овози, ўз сўзи борлигига ҳамиша ҳавас қиламан. Ҳа, Азим Суюн – ҳақиқий шоир. Она юртимизни, танти ва меҳнаткаш халқимизни, давоми…

Аслиддин Алимардонов. Орол, бобом ва мен (эссе)

Орол денгизи ҳақида эшитсам ёки бирор нима ўқисам ўпкам тўлиб кетаверади. Лекин йиғлай олмайман. Худди сигаретни чуқур тортганимдагидек ачимсиқ тутун бўғзимни ачиштиради. Мана ёшим ўттизлик довонни забт этиб турибди, шу пайт­гача Оролни бир бора бўлса-да, кўзим билан кўра олмадим. Қорақалпоғис­тон давоми…

Александр Файнберг. Келажакни ўйлаб (1989)

Олдиндан айтиб қўя қолай, Ўзбекистонда ҳаёти кечаётган ҳар бир одам республика туб аҳолисининг миллий тилини ўрганиши керак, деб фикр билдираётганларнинг сўзларига тўла қўшиламан. Лекин шу билан бирга кўнглимда туғилган баъзи фикрларни ҳам айтишим зарур, деб биламан. Миллий муносабатлар масаласида тил давоми…

Ғози Раҳмон. Уч оёқ бўри изидан (ҳикоя)

Бизда қариялар қиш-қировли кунларни тўқсон кун, деб ҳисоблашади. Қирқ беш куни – чилла, қолганида қантар оғади, ердан ҳовур кўтарилиб, қор турмайди. Баъзи ҳисобдонлар “тўқсонга” яна ўн кун қўшиб “юз битди, ҳисоб битди” қилмагунча кўнгли қурчимайди. Қиш Худонинг қаҳри, деганича бор давоми…

Камил Зиганшин. Бароқ (ҳикоя)

Эллик еттига кирса-да, ҳамон тетик, бардам Фёдор Дементьевич, қишлоқдошлари тили билан айтганда, Лапа, куёвининг янгигина уйидан чиқаверишда, усти ёпиқ зинапоянинг кенг, текис рандаланган тахталарига бақувват оёқларини тираганча деразаларнинг чиройли ўйма часпакларини нечанчи мартадир томоша қиларди. Эшик очилди, отасига жуда ўхшаб давоми…

Ҳабибулло Қодирий. Нурафшон хотиралар

Эрон қишлоғида Раҳимберди амакимнинг Ориф ака исмли божаси бўлар эди. Уларнинг 1920 йиллар охиригача Тошкент шаҳри четидаги Эрон қишлоғида каттагина ерлари бўлиб, пахта, макка, қовун-тарвуз, беда каби экинлар экишар, қирга буғдой сепишар эди. Ориф ака ёши улуғ, камгап, салмоқ билан, давоми…

Баҳодир Карим. Ҳерман Вамбери – ўзбек мақоллари таржимони

(1867 йилда олмон тилига таржима қилинган 112 та ўзбек мақоли тўғрисида айрим мулоҳазалар) Можор олими Ҳерман Вамбери номини дунё билади. Унинг мураккаб шахслиги,  аслида кимлиги тўғрисида ҳам турлича фикрлар бор. Бу ҳақда бир қанча мақолалар ҳам ёзилган[1]. Маълумки, Ҳерман Вамбери давоми…