Собир Ўнар: “Ўзбеклар ҳеч вақтда адабиётдан йироқлашиб кетмаган” (2013)

Ёзувчи Собир Ўнарни “Чамбилбелнинг ойдаласи”, “Дунё шундоқ турурму?”, “Бибисора”, “Ака-укалар” сингари бир қанча қисса ва ҳикоялари орқали ўз оҳанги, ифода йўсинига эга бўлган истеъдодли адиб сифатида биламиз. Унинг асарларидаги кенглик, хулқ-атворнинг бениҳоя ўзбеконалиги, табиийлигидан завқ туямиз. Гоҳо муаллиф ва қаҳрамонлар давоми…

info.islom.uz сайти ҳар бир ўзбек ўқиб чиқиши керак бўлган китобларни тавсия қилди

info.islom.uz сайти ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўровномалар асосида ҳар бир ўзбек ўқиб чиқиши тавсия қилинадиган китоблар рўйхатини аниқлади. Унга кўра, ҳар бир киши ўқиб чиқиши керак бўлган китоблар қуйидагилардир: 1. Қуръони каримга оид китоблар (Тафсири Ҳилол, Тафсири Ирфон, Қуръони карим маъноларининг таржималари). давоми…

Ziyouz портали рақамларда – 2015 йил ҳисоботи

Google Analytics маълумотларига кўра, 2015 йилда Ziyouz порталига ташриф буюрганлар сони 2 814 610 нафарни (www.ziyouz.com — 2 547 651; www.ziyouz.uz — 266 959) ташкил этди (кунига ўртача 7711 киши). Ташриф буюрганларнинг 48 фоизи Ўзбекистондан, Россия (14%), АҚШ (5%), Қозоғистон давоми…

2015 йилда йўқотганларимиз

2015 йилда Ўзбекистон дин илми, фани ва маданияти бир нечта арбобларидан айрилди. Қуйида улардан айримларини хотирлаймиз. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1952-2015) Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1952 йил 15 апрель куни Андижон вилоятида туғилганлар. Ўрта мактабни тугатгач, Бухоро шаҳридаги давоми…

Исомиддин Пўлатов. Китоб ўқимай шоир бўлиш мумкинми?

Дунё адибларидан бири Лев Толстой шундай ёзган эди: «Ҳар куни жаҳоннинг энг донишманд кишилари билан мулоқотда бўлишдан кўра қимматлироқ нима бор?». Табиийки, Ёзувчи урғу берган мулоқот воситаси бу шубҳасиз, китоб. Шундай улуғ адиб китобга, ўзгаларнинг фикрига қулоқ тутиб, ҳурмат билан давоми…

Муфтий Усмонхон Алимов дунёдаги энг обрўли мусулмонлар рўйхатидан ўрин олди

Иордания Қироллик стратегик ислом таълими маркази жаҳоннинг энг обрўли мусулмонларининг янги 500 талик рўйхати эълон қилинди. 2015 йилги рейтингдан Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов ҳам ўрин олган. Рейтингда Иордания қироли Абдуллоҳ ибн ал-Ҳусайн етакчилик қилди. Иккинчи поғонани мисрлик давоми…

«Меҳмон туйғулар» ва «Сиз қандай яшамоқчисиз?» китоблари тақдимоти бўлиб ўтди

3 октябрь куни «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» ҳамда таниқли адиб Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг «Сиз қандай яшамоқчисиз?» номли китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда нашриёт ходимлари, адиблар ва олимлар, адабиёт ихлосмандлари иштирок этди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир давоми…

«Муаллифнинг биринчи китоби» туркуми (1978-1997)

Шукур Қурбон. Оққушлар кўли: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1978. Ёш шоир Шукур Қурбоновнинг илк тўпламига унинг ватанга садоқат, гражданлик бурчи ҳамда инсоний туйғуларни улуғловчи фалсафий руҳдаги шеърлари жамланган. Китобдан шоирнинг «Темур Малик ўтган йўлларда»  шеърий туркумидан айрим лавҳалар давоми…

Собир Ўнар. Кибрсиз одам

Муҳаммад Юсуф ҳақида гап кетганда ким биров эрка шоир, яна ким куйчи эди, яна ким нимадир деб таъриф беради ва ҳар ким бу борада ўзича ҳақдир. Адашмасам, ака билан биз Президент Академиясига кирмасдан хиёл бурун Дўрмонда, раҳматли Шавкат Раҳмон ҳузурида давоми…

Иқбол Мирзо. Улуғим

Муҳаммад ака ўз шеър­ларига қуйиб қўйгандек ўх­шарди: содда, рост, самимий… Айтганча, самимий де­гани нимани англатади, би­родари азиз? Кўп ишлатилганидан деҳқоннинг кетмонидек ялтиллаб кетган бу сўзнинг қиёфаси қанақа? “Унинг шеърларидан самимият балқиб туради”, деб ёзишади олимларимиз. Ҳеч тасаввур қилолмайман-да. Ёки бу давоми…