Ҳабиб Саъдулла. Танланган асарлар. 1-жилд: Шеърлар, достонлар

Ҳабиб Саъдулла. Танланган асарлар. 1-жилд: Шеърлар, достонлар / Масъул муҳаррир Ҳ.Шарипов. — Тошкент, «Шарқ», 2002. Бир шеър ёзмоқчиман, Биттагина шеър, Ўша шеърни излаб Келдим дунёга.

Жак Ив Кусто ҳикматларидан

Имконсиз туюлган ишларни уддалашни муваффақият дейиш мумкин. Агар мантиққа боғланиб қолганимизда, келажак бизга афсус-надоматлар олиб келарди. Мантиқдан муҳимроқ нарсалар бор. Биз одамлармиз. Эътиқод ва умидга эгамиз, меҳнат қила оламиз. Биринчи қадамни ташлашга қизиқувчанлик туртки беради, унинг ортидан эса илм эргашади. давоми…

Улуғбек Долимов. Жаҳонгашта ижодкор

Исҳоқхон тўра Ибрат фаолият доираси кенг шоир ва олим, ношир ва педагог, сайёҳ ва миллий уйғониш даврининг машҳур ислоҳотчиси сифатида бутун умрини Ватан ва миллат манфаатига бағишлади. Шу боис унинг бой маданий мероси наинки мамлакатимизда, ҳатто яқин ва узоқ хорижда давоми…

Аҳмад Яссавий (1041-1167)

Ислом дини пайдо бўлгандан сўнг унинг доирасида, Қуръон ва Ҳадис аҳкомига мос равишда пайдо бўлган тасаввуфий таълимотлар X—XI асрларга келиб Мовароуннаҳрда ҳам кенг тарқала бошлади. Тасаввуф — Яқин ва Ўрта Шарқ халқларининг маънавий ҳаёти тарихидаги энг мураккаб, ўзаро зиддиятларга тўлиб-тошган давоми…

Эркин Аъзам. Байрамдан бошқа кунлар (қисса ва ҳикоялар)

Эркин Аъзам. Байрамдан бошқа кунлар: Қисса ва ҳикоялар. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988. Байрамларни кутиб, байрамларга талпиниб яшаймиз. Чинакам байрам эса — кўнгилдаги масрурлик, руҳнинг ҳур парвозидир. Ушбу китобнинг қаҳрамонлари ана шундай байрамга интиқ, ташна. Лекин, аёнки, ҳаёт давоми…

Одил Ёқубов. Ўқитувчининг қадри (1984)

Адабиёт ҳақида ўйлаганимда биринчи адабиёт ўқитувчиларим ёдимга тушади. Урушдан аввалги оғир йиллар. Ҳали Улуғ Ватан уруши бошланмаса ҳам, унинг совуқ нафаси сезила бошлаган давр. Шаҳарда яшар эдик. Оиламиз бошига мусибат тушиб, туғилган қишлоғимизга кўчиб бордик. Қиш бўлмаса ҳам далага қиров давоми…

Жўра Фозил. Ўрингулнинг армонлари (ҳикоя)

Ўтган асрнинг 60-йиллари. Ўн икки-ўн уч ёшли бола эдим. Ҳар икки-уч йилда ўтказиладиган сайловлар баҳона бўладиган сайлларга чиқардим. Отам ўқитувчиси бўлгани боис, доим сайлов комиссиясига ё раис, ёки котиб этиб тайинланар ва тонгдан колхоз идорасига бориши лозим эди. Кенжа ўғил давоми…

Эркин Воҳидов. Бедорлик

Эркин Воҳидов. Бедорлик: Шеърлар ва драмалар. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1985. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати, таниқли шоир Эркин Воҳидовнинг “Бедорлик” китоби она Ватанга муҳаббат, севги ва садоқат, меҳнат ва дўстлик, фидойилик ва инсонийликни тараннум этувчи фалсафий давоми…

Антон Чехов. Крижовник (ҳикоя)

Эрта тонгдаёқ бутун осмонни қора булут қоплаб олди. Дала юзини кўпдан бери қора булут босиб ёмғир ёғай-ёғай деб турган рутубатли кунлардагидек ҳаво паст, ҳамма ёқ жимжит ва кўнгилсиз эди. Ветеринария врачи Иван Иванич билан гимназия муаллими Буркинлар юра-юра чарчади ва давоми…

Ўзбекистонда Европа тиллари куни қандай нишонланди?

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 26 сентябрь – Европа тиллар куни доирасида маърифий тадбирлар ўтказилди. Тадбирнинг расмий очилиш маросимида ЎзДЖТУ раҳбарияти ва ҳамкор давлатлар элчилари қатнашди. Франция, Германия, Швейцария, Руминия ва Грузия давлатлари элчихоналари, ЕИнинг юртимиздаги ваколатхонаси ҳамда Гёте институти давоми…