Сергей Иванов. Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достони

(Таржимоннинг асл нусхани­ шарҳлаш тажрибаси) Ўтган асрнинг етмишинчи йиллари бошлари эди, “Гулистон” журналида ишлардим. Кунлардан бирида устозим Ғайбулла ака Саломов қўнғироқ қилиб: “Абдуллажон, сизга таржима учун иккита мақола юбораман, зудлик билан тайёрлаб беринг, “Таржима санъати”нинг навбатдаги китобига киритамиз”, – дедилар. давоми…

Абдулҳамид Қурбонов. Кўнгил кўзгуси

Маълумки, Фарҳод “Шопур даштпаймолиғи, балки раҳнамолиғи била Арман кишвариға азимат қилиб”, Ширин билан учрашганига қадар бутун бир саргузаштлар силсиласини бошидан кечиради. Бу саргузаштларга сабаб Оинаи Искандарий деб аталган кўзгудир. Оинаи Искандарий солинган сандиқнинг қопқоғига шундай деб ёзиб қўйилган эди: кимки давоми…

Фурқат Алимардон. Ўтмаган кунлар (ҳикоя)

Кенглиги энига олти, бўйига саккиз қулоч келадиган хона. Катта ажнабийча ёзувли девор соатининг чиқиллашидан бошқа товуш йўқ. Хонада уч киши бор. Бири ерга тикилган, иккинчиси деворга қараб турибди, учинчиси оҳиста одимлар билан уёқ буёққа юряпти, у ҳар қадам босганида ўзини давоми…

Султонмурод Олим. Ийҳомангиз санъатлар (“Фарҳод ва Ширин”да маънодошлик ва шаклдошлик)

Кўпмаънолилик Шарқ мумтоз шеъриятининг бош хусусиятларидан. Лирикадаги анъанавий тимсолларнинг деярли ҳаммаси мажозий маънога эга эканини, кўпчилиги ҳатто тасаввуфий истилоҳ даражасига кўтарилганини биламиз[1]. Лиро-эпик шеъриятда эса воқеа муаллиф учун кўпинча бир баҳона, мақсадни ифодалашнинг бир воситаси бўлган холос. Аслида эса воқеалар давоми…

Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий (824-892)

Ўрта асрларда яшаган кўпгина олимлар илм-фаннинг турли соҳаларига оид дунёвий фанлар билан бирга диний илмлар ривожига ҳам катта эътибор берганлар. Зотан диний илмлар жамият тараққиётида, инсонларнинг камол топиши ва уларнинг дунёқарашининг шаклланишида алоҳида роль ўйнаган. Жаҳоншумул аҳамиятга эга асарлар яратган давоми…

Бегали Қосимов. Ғазалнавислик сирлари ва “Хамса” талқинлари

Кейинги йилларда шеъриятимизда ғазалчиликка мойиллик кучайганлигини сезмаслик мумкин эмас. Кўпдан ғазалнавис сифатида танилиб келаётган шоирларимизгина эмас, ёшлар ҳам унда ўз кучларини синаб кўрмоқдалар. Эркин Воҳидов қадим анъанани тутиб, девон тартиб қилди. Жамол Камол бир қатор манзур ғазаллар ёзди. Айрим ёшлар давоми…

Антон Чехов. Уйда (ҳикоя)

— Григорьевларникидан қандайдир китоб сўраб келишган экан, уйда йўқсиз деб юбордим. Почтачи газета билан икки хат ташлаб кетди. Айтмоқчи, Евгений Петрович, Серёжкага икки оғиз гапириб қўйинг демоқчи эдим. Ўтган куни ҳам, бугун ҳам папирос чекканини кўрдим. Мен унга насиҳат қилсам, давоми…

Нинель Владимирова. Муаммоларни биргаликда ечайлик (1989)

Қайта қуриш бизнинг ғоявий чимматларимизга янгича қарашни тақозо қилаётган ҳозирги пайтларда биз халқлар дўстлиги, «ягона, кўп миллатли маданиятимиз» ҳақида тез-тез мулоҳаза юритмоқдамиз. Ва шундай хулосага келаётирмизки, биз кўпинча ўзямиз истаган нарсани бор деб қабул қилган эканмиз, худди иқтисодда ва бошқа давоми…

Евгений Евтушенко. Оқ қорлар

Евгений Евтушенко. Оқ қорлар: Шеърлар ва достон / [Редкол.: Б. Бойқобилов ва бошқ.]. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари шеърияти). Атоқли рус совет шоири Евгений Евтушенконинг шеърлари инсон онгига ва виждонига мурожаат қилиб, уни давоми…