Таназзул…

Дарвоқе, нега таназзул? Илмни менсимай, фақат бойлик ортидан қувган, ҳаётининг мазмуни маишат бўлиб қолган типик бир ўзбек оиласининг таназзулими? Бундайларнинг касофати каттароқ йўқотишларга олиб келмайдими? Таназзул — қулоққа ёқмайди бу сўз. Миллий академик театрида Дилбар Маҳмудованинг “Ярим аср ёнма-ён” номли давоми…

Кимга тўй, кимга…

Никоҳ тўйи икки ёш ҳаётидаги энг улуғ маросим. Бироқ кейинги пайтларда никоҳ тўйларининг дабдабали тус олиб, бачканалашиб бораётгани ва ҳатто гоҳида фожеага айланаётгани ташвишли вазиятни юзага келтирмоқда. Тўйлардаги ичкиликбозлик, тартиббузарликлар ҳақида кўп ёзиш мумкин. Ҳисобот билан ҳеч нарса ўзгармайди. Гарчи давоми…

Киндиги очилмаган қиз…

Гапнинг рости қизларимизнинг ибо-ҳаёси, кийиниш маданиятию ўзларини тутиши тўғрисида фақат эринчоқ одамгина ёзмади ва нимадир демади. «Қиз асрагунча, туз асраган афзал» дейишган қадимгилар. Нега? Чунки қиз бола шу қадар нозик ҳисобланганки, у сал нарсага айниб кетиши мумкин. Топ-тоза оқ сутга давоми…

Кийимларимиз ўзгариб кетаяпти…

Йигит билан қиз автобусда кетишяпти. Қиз йигитга дейди:— Хоҳлайсанми, кўричагим олиб ташланган жойни кўрсатаман.Қиз баданини кўриш умидида бўлган йигит: “Кўрсат”, дейди. Шунда қиз: “Анави бинода”, дея касалхонани кўрсатади. Ҳозир бундай латифага деярли ҳеч ким кулмаса керак. Чунки қизларимиз шунақанги кийинишадики, давоми…

Шу ҳам инсофданми?

Бироқ азиз ўқувчилар томонидан шу нашрларга, уларда чоп этилаётган табаррук каломларга муносабат ачинарли аҳволдадир. Дейлик, рўзномани кўнгилдагидек кўнгилга зиё ташувчи элчи сингари қарамаймиз. Унда берилаётган ҳадислар ёки бош­қа табаррук ёзувларни эҳтиётлаш ўрнига уларни дуч келган жойга ташлаймиз.

Таржима нега қилинади?

Аҳмад Лутфий асарларининг ўзбекча нашрлари ҳақида Кейинги йилларда кўп сонли диний адабиёт намуналари ўзбек тилига ўгирила бошланди. Хусусан, “Ҳужжат ул-ислом” Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Иҳё-у улумиддин” асарининг арабчадан маҳорат билан қилинаётган таржималарини тилга олиш мумкин.

Ароқхўрдан ҳамма безор

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалаҳу алайҳи васаллам «Хамр (яъни ақлни олғувчи ҳар бир нарса) ёмонликлар онасидир», деган эканлар. Яна марҳамат қилиб дебдиларким: «Хамрдан сақлан. Унинг дарахти бошқа дарахтлардан ошиб ўтгани каби, гуноҳлари ҳам бошқа гуноҳлардан ошиб тушади».

Тошпўлат Раҳматуллаев. Узоқнинг донидан яқиннинг сомони яхши… ми? (2005)

Миграция, яъни фуқароларнинг ўз юртидан бошқа мамлакатларга ишлаш ёки доимий яшаш мақсадида кўчиб кетишига муаммо, фожеа сифатида қараш унча ҳам тўғри эмас. Миграция, албатта, бир томондан катта муаммо эканлигини инкор этиб этиб бўлмайди. Лекин шу билан бирга у муаммонинг ечиш давоми…

Собиржон Ёқубов. Эгизак қарор қийноқлари (2004)

Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг вилоят босқичида ғолиб чиққан қашқадарёлик Г. Эгамбердиеванинг ҳужжатлари Республика комиссиясига тақдим… этилмади! Нега?.. Қуйида келтирилажак воқеа асосида бемалол детектив филм ишласа бўлади. Сабаби, ҳикоямиз қаҳрамонлари ижросидаги ҳаракатларни фақат киноларда, кино бўлганда ҳам, фантастик-саргузашт киноларда учратиш давоми…

Собиржон Ёқубов. Бепул… пуллик хизмат (2005)

Ёхуд даволанишнинг ёзилмаган аломат қоидалари хусусида Барча соҳаларда бўлгани каби мамлакатимиз тиббиёт тизимида ҳам сўнгги пайтда ижобий ўзгаришлар бўлаётгани — айни ҳақиқат. Бу муваффақиятларни фақат ақли ноқис ёки ҳасадгўйгина кўролмасилиги мумкин. Лекин тиббий тизимда ютуқлар баробарида жиддий камчиликлар, эътиборталаб муаммолар давоми…