Ойбек. Улуғ йўл (роман)
БИРИНЧИ БОБI Кун совуқ. Қуёш дам очилиб, кўнгилларни ёритиб юборади, дам ёпилади-да, тумшайиб олади. Дарахтлардан тўкилиб улгурмаган япроқлар ора-сира ширт-ширт узилади, салқин ҳавода бир-икки айланиб тун изғиринида қатқалоқланган, энди эса сумалаклана бошлаган кўча лойига ғарибона ясланади.Кун совуқ, лекин бозор қайнайди. давоми…