Тўлқин Эшбек. Остонақул буванинг “бойликлари” (ҳикоя)

Гап Остонақул буванинг “бойликлари”дан бошланди. У саҳарда қўқим қутиларини титади. Бўш шиша, темир-терсак, идиш-товоқ, қоғоз, латта-путталарни териб, қопларга жойлаб, уйига олиб киради. Бир қисмини шаҳар четидаги эски-тускилар бозорида пуллайди. Қолганлари йиғилавериб, уч хонали уйининг шифтигача тўлибди. Кейин ташқарига – балконига давоми…

Абдуқаюм Йўлдош тавсия этган китоблар

…Кўп нарса қиёсда билинади. Дейлик, тоғнинг нақадар улуғворлигини англаш учун маълум масофадан туриб қаралади. Кейинги пайтларда касбимиз тақозосига кўра, маълум мажбуриятлар юзасидан ҳам кўплаб қўлёзмаларни ўқишга тўғри келаяпти. Тўғриси, уларни қўлёзма деб аташга ҳам тил бормайди: аксарияти оппоқ, силлиқ қоғозларда, давоми…

Тецуо Миура. Идишдаги Ватан (ҳикоя)

I Дам олиш кунлари у шаҳарда сандироқлаб юрарди. Ҳаво очиқ бўлса кедасини олиб, ёмғир ёғаётган булутли кунларда резина этикда, ранги ўчиб кетган соябонда ташқарига чиқар, трамвай ёки автобусга тушиб, боши оққан ёққа қараб кетаверар эди. Ўзи чекмаса ҳам тамаки дўконидан давоми…

Шуҳрат Ориф (1981)

Шуҳрат Ориф 1981 йили туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган. “Мен асли одаммас, ёр эдим” китоби чоп этилган. МЕН Мен – сулувни кўрмаган ошиқ ва кўрмасдан кетиши аён. Ортингиздан етолмаяпман давоми…

Содиқ Норбоев. “Руҳий эврилиш машаққати”

Ўтган ХХ аср адабий-илмий муҳитида кечган жараёнларни пухта таҳлил этиб, шу асосда келажак режаларини тузиш адабиётшуносларимиз зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Зотан, ушбу аср миллий адабиётимизда уйғониш, янгиланиш даврини бошлаб бергани, шу билан бирга, истибдод мафкураси тазйиқу тақиқлари унинг сўнгги давоми…

Марҳабо Қўчқорова. Хуршид Дўстмуҳаммад қиссачилигида метафора ва тимсолли ишоралар

Ҳозирги ўзбек насрининг фаол ёзувчиларидан бири Хуршид Дўстмуҳаммад ҳисобланади. Муаллиф шу кунга қадар прозанинг роман, қисса, ҳикоя, эссе, бадиаъ жанрларида баракали ижод қилди. Қисса насрнинг ўрта жанри бўлиб, роман, ҳикоя, эссе каби бошқа жанрлар орасида унинг алоҳида ўрни бор. Ўзбек давоми…

Нормурод Норқобилов. Ўғри (ҳикоя)

У ўмарган соатини уйидагилар кўзидан бекитиб юришга ҳарчанд уринмасин, барибир учинчи куни эрталаб қўлга тушди. Шу кезгача соатни мактабга кетаётиб йўлда билагига тақиб, қайтишида эса сумкасига солиб, яширин сақлаб келаётганди. Бари ҳеч кутилмаганда содир бўлди. Бугун у нонуштадан сўнг, кундалик давоми…

Ориф Ҳожи. Ҳаваскор бедана (ҳажвия)

Уни менга бедана деб тақдим этдилар. Қимматбаҳо ликобчада бутларини беданавор тарвайтириб ётган чумчуқ ҳол тили билан арзи ҳол қилди. – Эй одамзод, сабр қилиб менга тиш урмай турсанг, ўз тарихимни айтиб берар эдим. Унинг кутилмаган бу фарёдини эшитиб, розилик маъносида давоми…

Дамин Тўраев. Сизиф ривояти ўзбек адиби талқинида

Қадим юнон мифологияси хазинасидан олинган афсона, ривоят, масаллар жаҳон маданияти тарихида жуда кўп адиблар, шоирлар, рассомлар, бастакорларга илҳом берган. Юнон мифлари асосида ёзилган Гомернинг “Илиада” ва “Одиссея”си, Овидийнинг “Метаморфозалар”и, Вергилийнинг “Энеида”си, Эсхилнинг “Занжирбанд Прометей”, Софоклнинг “Шоҳ Эдип”, “Антигона”, “Электра”, Эврипиднинг давоми…

Ўрозбой Абдураҳмонов. Ютқазаверайлик (ҳажвия)

Стадион трибуналари шовқин-сурондан ларзага келмоқда… “Қани, “Амударё!” Олға энди! Ие-ие, қийшиқоёқ, ходатаёқ!” деб бақирдим мен ҳам элдан қолишмай. Командамиз ҳужумчиси Бекпўлатов оёғи остидаги тўпни олдириб қўйган эди. “Э, маймоқ! Ўйнасанг, дурустроқ ўйна, бўлмаса йиғиштир!” қувватлади олдимдаги қатордан биров. Чинданам стадионга давоми…