Қудрат Дўстмуҳаммад. Олтин тухум (ҳикоя)

Осмон ёришиб, тоғ чўққилари аниқ кўрина бошлаганда тепалик ёнбағридаги яккаю ягона уйда ҳаёт кундалик изига тушиб кетди. Сора хола одатдагидек уйнинг орқа томонида юзтача товуққа мўлжалланган катак томон йўл олди. Эрта билан биринчи қиладиган иши шу: товуқларни катакдан чиқариб юборади, давоми…

Наби Жалолиддин. Аё, ишқ!.. (ҳикоя)

Одатда якшанба кунлари алламаҳалгача ухлардим. Бу сафар негадир эрта уйғониб кетдим. Тонг ёришган бўлса-да, ҳали қуёш кўтарилмаганидан уй ичи ним қоронғу, лекин кичкина деразадан кўкиш-оқ осмон кўнгилга ажиб ойдинлик бахш этиб, жилмайиб тургандай. Бу ерга келганимга бир ҳафта бўлганига қарамай, давоми…

Наби Жалолиддин. Айрилиқ (ҳикоя)

Тўртинчи куни одам анча сепкилди. У эртасига эртамандаёқ опаси билан синглисини ўз уйига ҳайдади — «Бориб, бола-чақаларингнинг иссиқ-совуғини қилларинг», деди. Бўлмасам, опаси билан синглиси, онасининг қирқини ўтказиб, кейин кетамиз , деб туришувди-я. Таомилиям шунақа шекилли-да — марҳумнинг қизлари қирқ кун давоми…

Наби Жалолиддин. Очиқ қолган кўзлар (ҳикоя)

У қаттиқ бир силкиниб, ёнбошига ағдарилди…Мен чўчиб кетдим. Қўлимдаги яроғимни ташлаб, довдираб бориб, елкасидан кўтардим. Тилимга сўз келмади, гапиришни унутиб қўйгандек эдим. Кўзларимга ёш тўлганди, кўзларим аччиғини ҳеч қачон ҳис қилмаган ёш.Ўқ унинг кўксига текканди. У силтаниб-силтаниб зўрға нафас олар, давоми…

Мурод Муҳаммад Дўст. Бир тойчоқнинг хуни (ҳикоя)

Галатепада Ғуччи чол қутурармиш, деган гап оралаб қолди. Ҳамманинг оғзида шу: Ғуччини бесар ит қопганмиш, Ғуччи қутурармиш.Жами улус гапирганича бор эди, негаким,  Галатепа Галатепа бўлиб бирорта одам зоти қутурмаган. Қишлоқ шўросининг кекса котиби Қосимов домла байрам кунларида, колхознинг йиллик ҳисобот давоми…

Мурод Муҳаммад Дўст. Дарвоза ёнидаги ит (ҳикоя)

Олапар тун бўйи ухламади. Бошини салгина кўтарса бас, миясида мислсиз оғриқ уйғонар, «лўқ-лўқ» уриб, чаноғини ёриб чиқадигандай бўлар эди. У тумшуғини ерга қўйиб ётаркан, оғриққа чидолмай, ора-сира увлаб қўярди.Саҳар пайти эди. Олапарни чап яғринидаги итчивин қаттиқ чақди. У кейинги оёғини давоми…

Наби Жалолиддин. Эркаги бор уй (ҳикоя)

Дарвозахонадан ирғишлаб кириб келган болакай уй ёнида тарвақайлаб ўсиб, том устигача шохлаб кетган каттакон ўрикнинг остида эринчоқлик билан тимирскиланиб юрган тарғил мушукни кўриб, бир тўхталиб олди. Кейин қўлидаги сумкасини гўё мушукнинг устига ирғитаётгандек қаттиқ силтади ва шу силташ асносида оғзидан давоми…

Наби Жалолиддин. Уруш (ҳикоя)

Ошхона шийпонига елка суяклари туртиб чиққан, бўйдор, қоратўри йигит кириб келди. У ярим коса лағмон ва битта нон олиб, нигоҳи билан бўш жой қидирди. Энг чеккадаги жойлардан бири бўш эканлигини кўриб, ўзича хурсанд ҳам бўлди — ҳар тугул тўполондан четроқ…Ошхона давоми…

Наби Жалолиддин. Дўппи (ҳикоя)

Дарвозадан кириб келган йиғирма ёшлар чамасидаги яғриндор йигит уй саҳнипинг ёнидан кесиб ўтган ариқчада қўлини ювиб, оғзини чайқади. Шимининг чўнтагидан рўмолчасини чиқариб, қўл ва оғзини артаркан, ҳеч ким кўринмайди-я, дегандай атрофга аланглади. Шу кўйи шошилмай юриб, сўрток остига қўйилган, устига давоми…

Наби Жалолиддин. Севги (ҳикоя)

Мен сизга ачинмайман, вафосиз севгиларда,Беҳуда оқиб ўтган баҳоримнинг йиллари!Пушкин. У қўшни мактабда, ўнинчи синфда ўқиркан. Исми — Ойгул. Ўзиям худди ўша ойдек тўлин, гул каби жуда-жуда гўзал эди. Лўппи юзи ловиллаб турарди. Бодом қовоқлари хуморланиб боқгувчи кўзларини ҳар замон-ҳар замонда давоми…