Саломат Вафо. Элат (ҳикоя)

Мен ҳар кун эрталаб, тунда кўрган мудҳиш туш таъсиридан туролмай ётар, бутун вужудимни қўрқув қоплар, чала-яримта билган калималаримни қайтариб, аранг қимирлардим. Эмишки, аллақандай исқирт ва расво мушук йўлимни кесиб ўтар, оёғимга ёпишиб, зорланиб миёвлаганича изимдан қолмасмиш. Унинг хира тортган, шилпиқ давоми…

Шодиқул Ҳамро. Суратдаги аёл (ҳикоя)

Юзингда доғ кўрдим, муборак бўлсин…Уйқудаги алаҳсирашдан. Шаҳарнинг кун чиқиш тарафида жойлашган мўъжазгина ҳовлида ижарада яшай бошлаганимнинг иккинчи йили ёз арафаларида уй бекаси — камсуқум, одамови бева кампир туйқусдан қазо қилиб қолди. Кампир кечаси ўзининг ҳовли четидаги ҳужрасида оламдан ўтган, аммо давоми…

Илҳом Зойир. Тўтинома (ҳикоя)

Итни ҳам гапиртиришга ҳаракат қилишди, натижа чиқмади. Ҳозирча паррандалар ичида одамга ўхшаб гапирадигани ўзим. Гапирганда ҳам ҳақиқатни гапираман. Ҳеч бир замонда ҳақиқатга бало урмаган, аммо уни айтганга қийин бўлган. Ўзимдан қиёс… Эй, ўзимни таништирмабман-ку. Каминанинг исмлари — Артист! Ёш бўлсам-да, давоми…

Шойим Бўтаев. Ҳисомиддин ал-Ёғий (ҳикоя)

Қиш чилласи оёқланди.Совуқ забтига олди.Масжид айвонида тирик жон кўринмасди, узоқ-ёвуқдан оқиб келишган намозхонлар ўзларини ичкарига олишган.Беш-олти юз намозхонни бемалол сиғдира оладиган бу бинони ҳар бирига дурадгорлар томонидан ойлаб ишлов берилган ўн икки ёғоч устун ўз кифтида тутиб турарди. Бу устунларда давоми…

Набижон Боқий. Ҳисорак (ҳикоя)

Биз Ҳисоракда яшаймиз.Менинг тахаллусим — Баққи Чол. Биламан, орқаваротдан одамлар «Лаққи Чол» дейди. X. с. Индамайман, ўзимни билмасликка солиб юраман. Арқонни узун ташлаб қўйганман, вақти-соати етганда танобини тортаман. Майли, ғанимларим чучварани хом санаб юраверсин. Менга ҳам марҳум устоз Тоғай Мурод давоми…

Қўчқор Норқобил. Қишдаги лола (ҳикоя)

Деразанинг бир қанотини очиб, тўртинчи қаватдан ташқарига қарадим. Уҳ, совуқ. Қаҳратоннинг қаҳри юмшамаган. Кечаси қатрондай қотган йўлак ва кенг кўча, дов-дарахтлар — бутун борлиқ аёзга таслим бўлган. Қор десам қорга ўхшамайди, нимадир чирсиллаб ёғяпти. Дераза ойналарига чирсиллаб уриляпти. Тошёмғир сим-симлаб, давоми…

Собир Ўнар. Тарвуз (ҳикоя)

Омондавлатнинг қишлоқдан қўнғироқ қилиб индинга бола-чақаси билан келишини эшитиб Худойқулнинг энсаси қотди, нечукдир миясига лоп этиб буям пул сўраб келади, бўлмаса беш-олти йилдан бери кўришмаган синфдошга бало бормиди, деган ўй урилди. Кўнгли хижил тортиб, келмасаям ўпкаламас эдим деди. Ўзидан-ўзи хотинига давоми…

Мирзапўлат Тошпўлатов. Майдон (ҳикоя)

— Ҳой, одамлар! Азиз полвон ўзини йиқитган полвонга қизини берармиш!— Қизининг ўзи ҳам шундай деб турганмиш. Розимиш.— Жуда қизиқ бўпти-да. Худди эртакларга ўхшайди-я! * * * — Одамлар-о, одамлар, эшитмадим деманглар! Азиз полвонникига тўйга-оов…Ҳамма ҳайрон: Азиз полвон қизига қаллиқ танлаш давоми…

Дилбар Саидова. Йиғи (ҳикоя)

Кампир одатича эрта турди. Эшикни очди. Хонага гуриллаб совуқ ҳаво кирди. Тани яйраб кетгандек бўлди. Ҳали ташқари бутунлай ёришиб улгурмаган, ҳаво аллақандай туманли ва нам эди. Кора жун рўмолини ўраркан: «Қор ёғадими нима бало, ҳиди келиб турибди», — дея ўзича давоми…

Шаҳодат Исахонова. Катта «А», кичкина «а» (ҳикоя)

У муштчалари билан кўзларини ишқаркан, чўзиб хомуза тортди, оғзидан беихтиёр «а-а-а» деган мудроқ аралаш овоз чиқиб кетди. Ёнида ўтирган сариқ сочли пучуқ қизалоқ кафтларини лабига босганича, пиқ этиб кулди. Орқароқдан кимдир унга ўхшатиб «а-а-а» дея атай такрорлади. Доскага нимадир ёзаётган давоми…