Аҳмад Аъзам. Ватан ҳақида ёзишга кучим етмаган шеърим (новелла)
Эски шаҳарнинг эски бир ҳовлисида тураман.Дўппидек ҳовлича, ёзув-чизувим билан унга сиғмай, тепага – болохонага чиқиб олганман; деразадан фақат томлар, томлар орасидан бошини чиқарган дарахтлару онда-сонда учиб ўтган қушлар кўринади; офтоб нури тўғри мен ёзадиган қоғозларга тушади, кўзимни қамаштиради; шовқин йўқ, давоми…