Тоҳир Малик. Яшасин, мўйлов! (ҳажвия)
(Буни ўқигач, “шўргинанг қурсин, мўйлов!” деб юбормасангиз бас.) Мусича чумчуқнинг инида тунаб қолган куни “Мўйловчиликни ўрганиш билмий-текширмаслик институти”да Маънижон Ҳузуралиев “Йигирманчи асрнинг олтмишинчи йилларида мўйловчилик ҳаракати” деган мавзуда чаланомзодлик диссертациясини ўрнига қўйди. Бу маросимда меҳмон сифатида иштирок этсамда, “ўрганган кўнгил давоми…