Улуғбек Ҳамдам. Бир пиёла сув (ҳикоя)

Менга вазифа юклатилган эди. Бироқ нима учун айнан менга? – билмайман. Ким ва қандай вазиятда топшириқ берди? – буни ҳам негадир эслай олмайман. Ёдимда қолгани – нимадир ортилган, иккита от қўшилган аравани шом тушгунга қадар манзилга элтишим зарур. Нега энди давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Мусулмон (ҳикоя)

Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлағай,Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлағай.Навоий Кўклам келдию ҳовлидан бир қушча кетмас бўлди. Аввалари эътибор қилмаган эканми, Ҳусан энди унга кунда кўзи тушади: қушча гоҳ у, гоҳ бу дарахтга танда қўяди. Гуллаш пайтида давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Оташ (ҳикоя)

Қўй боқиб юриб шу томонларга тасодифан келиб қолган болакай кўриб қолмаганда Оташнинг ҳоли нима кечарди — айтиш қийин. Ёши қирқни қоралаб қолганига қарамай сўққабош яшаса, устига устак, улкан шаҳардан четда — истиқоматчилари бирин-сирин мангуга тарк этган, бугунга келиб нураб битаёзган давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Лола (ҳикоя)

Шундоқ рўбарўмда қоя – қиррадор тошли, тик ва баҳайбат. Устида ҳилпираб турган алвонранг, ваҳшийларча гўзал лолага ҳамма ўзини уради. Осмон қизғиш, қора ва оқ – олачипор булутдан кўйлак кийган. На тун ва на кун, аллақандай аралаш палла. Пастдан қараганда буларнинг давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Сабо ва Самандар (романдан парча)

Ишқ ичра мени йўқ айла, ё Раб!Навоий. 1Яна бағри чок-чокидан сўкилиб уйғонди. Яна кўкрагида ўша туйғу, ҳаётида ўша ғалаён, бошида эса ўша исён бор эди унинг. Яна дардига дунёдаги жамики малҳамларнинг кор этмаслигини суяк-суягигача англаб турарди. Англаганидан, кўзлари уйқули бўлишига давоми…

Хуршид Даврон. Бибихоним қиссаси ёхуд тугамаган достон

Ҳамма юксак чў ққигаЧиқмоқни истар,Лекин ҳеч ким водийга тушибБоққиси келмайди0Ъ з юрагига.Дзюн ТАКАМИ Мен ёниб турган чироққа қўлимни тутиб:“Қўлимни қанча тутиб турсам, шу вақт ичида ллни кўришгаимкон беринг”, – деб 0Ъ тиндим.Аммо улар чироқни 0Ъ чириб: “Сен ллни кў рмайсан”, давоми…

Хуршид Даврон. Осмонда қуёш йўқ эди (ҳикоя)

Ҳижрий 853 йил рамазон ойининг саккизинчи куни – мелодий 1449 йил 25 октабр куни Самарқанддан чиққан кичик карвон жанубдаги тоғлар томон йўл олди. Карвоннинг ўртасида қотма гавдалик, кўркам ва оё юзли, юз-кўзидан вазмин табиатлиги сезилган, соч-соқоли оқарган бир киши оғир давоми…

Хуршид Даврон. Навоий армони (ҳикоя)

Шаҳзода Мўмин мирзо ўлдирилган ҳижрий тўққиз юз учинчи йилнинг сафар ойида – 1497 сананинг эрта баҳорида Мир Алишер Навоий Машҳадда эди. У бир пайтлар ўзи сабоқ олган бу кентга Имом Ризо мақбарасини зиёрат қилишга бориб, етим-есирларга сақат улашадиган ғалвурхона қурилишини давоми…

Хуршид Даврон. Искандар Мақдуний ва сак чўпони (ҳикоя)

Тангриниг эркаси дея ном олган юнон ҳукмдори Искандар Мақдуний қўшини мелоддан аввалги 331 йилда Гавгамела шаҳри яқинидаги ялангликда форс подшоси Доронинг икки юз эллик минглик лашкарини тор-мор этди. Натижада икки асрдан буён магрибу машриқни қуърқувда тутиб келаётган Аҳмонийлар давлати барҳам давоми…

Хуршид Даврон. Амир Темур ўғлининг ўлими ҳақида ривоят (ҳикоя)

I Қиш билан баҳор жанги – аямажуз кечаларидан бирида мен сизларга Амир Темур ҳақидаги афсоналарнинг бирини ҳикоя қилиб бериш мақсадида қўлимга қалам олдим.Бу афсонани тўқиганлар унга қандай ном берганларидан бехабарман, мен уни “Амир Темур ўғлининг ўлими” деб атадим. Менга уни давоми…