Собир Ўнар. Дунё шундай турурму? (қисса)

Оилада бахтли бўлмаган инсон ҳеч қачон бахтли бўлолмайди. Лев ТОЛСТОЙ Уч кун ўтди. Дили хуфтон бўла бошлади. Шу кунгача у ажаб қилдим, хўб қилдим деб юрган эди. Аммо кунлар ўтиб ҳаёт бу қадар рутубатли, қоп-қоронғи бўлиб қолишини сира ўйлаб кўрмаган давоми…

Собир Ўнар. Бибисора (қисса)

Уларда дард ва изтироб не қилар,Улар фақат кишнаб юрган йилқилар. Ўлжас СУЛАЙМОН Мактаб ҳовлиси катта танаффусда ўйинқароқ болаларга тўлиб кетади. Айниқса почтачи қўниш ака келса худо урди – кейинги соатга бир гуруҳ бола кечикиб киради. Чунки почтачи опкелган хатларни эгаларига давоми…

Қўчқор Норқобил. Осмон остидаги сир (қисса)

Қишлоқ узра хушхабар тарқалди. Аҳли қишлоқ ҳайратда қолди. Кун чиқса ҳам, ой чиқса ҳам Хайринисонинг бошида порлайдиган бўлди. Подаётоқнинг пойидаги кўримсиз кулбада улғайган етимчанинг донғи-довруғи етти иқлимга кетиб, номи оламнинг оғзига тушиши ҳеч кимнинг, ҳатто Рўзи башоратчининг ҳам хаёлига келмаган давоми…

Орзиқул Эргаш. Олис юлдузлар (қисса)

Уйқуни бунча яхши кўришмаса булар. Бошлари болишга тегдими, қотишади-қолишади. Муннай гап-гап қилиб ётишмайдиям. Майли гаплашишмасин, лекин осмонга термулиб, маза қилиб хаёл суришса бўлади-ку!.. Ҳа, бир ҳисобда шунисиям маъқул, халал беришмайди. Бир ўзгинам жимгина тикилиб — гаплашиб ётаман юлдузчалар билан…Шу, анчадан давоми…

Ашурали Жўраев. Чўз, ҳо чўз! (ҳажвий монолог)

Ҳе, чўзмай кет! Чўзмай ҳар бало бўлгур! Илоё, чўзмай чўзилгур! Нима қилардинг чўзиб-чўзиб, нима қилардинг чўзишга ўргатиб? Охир-оқибат ўзинг ҳам чўзилдинг, чўздириш касалига йўлиққан чўзмачи бошлиқни ҳам ўлик илондай чўздинг. Шу чўзилганича чўзилиб ётибди чўзилгур!Чўзиш ҳам касаллик, чўздириш ҳам. Биров давоми…

Ашурали Жўраев. Қармоқ (ҳажвий монолог)

Ҳе, қуриб, чириб кетгур қармоқ, ярамас қармоқ, келиб-келиб… Илоё, ўтга тушгур қармоқ, куйиб кул бўлгур қармоқ, келиб-келиб… Ҳаҳ, тиғинг тошга урилгур қармоқ, пайинг узилиб кетгур қармоқ, келиб-келиб… Илоё, занглаб кетгур қармоқ, йитиб-йўқолиб кетгур қармоқ, келиб-келиб…Сенга улкан кўлларда, катта-катта дарёларда, қанча-қанча давоми…

Ашурали Жўраев. Гапсотар (ҳажвий монолог)

Ҳой, гапсотар, гапсотар, айт, қачон жағинг қотар? Тиним билмай сайрайсан, бунча жағинг қайрайсан. Бир нафас тин олсанг-чи, гапдан сал-пал қолсанг-чи. Иш деса гап сотасан, гапдан қачон ортасан? Гап сотиш ёмон иллат, бундан юрак ейди лат.Ҳой, гапсотар, гапсотар, айт, қачон гапинг давоми…

Тоҳир Малик. Навоий қўй боққанми? (ҳажвия)

(Ўтмишдан даҳшатсиз эртак) Ҳукмингизга  ҳавола этилажак бу воқеа ҳозир учрамайди. Энди замон ўзгача. Йигирма-ўттиз йил аввалги кунларимиз эсга тушса ёмон туш кўргандай чўчиб кетамиз: олий ўқув даргоҳига кирмоқ учун қанчалар азоблар чекканмиз-а! Қанчалар оғир имтиҳонлардан ўтганмиз-а! Оламга татийдиган китобларни ўқиб, давоми…

Тоҳир Малик. Дездемонанинг “сотка”си (ҳажвия)

Отелло дунёга келиб нима ҳам кўрди-я!(Паттачининг афсуси) Режисеер Остонақулов анчадан бери «Отелло» спектаклини саҳналаштиришни орзу қилиб юрарди. Охири раҳбарият айтди-ки: «Пулдор ҳомий топсанг, саҳнага қўявер. Истасанг «Отелло»ни қўй, истасанг «Уйда чакса уни йўқ, том бошида қўш тандир»ни қўй», дейишди. Остонақул давоми…

Тоҳир Малик. Янги харита (ҳажвия)

(ишониш унча шарт бўлмаган ҳангома) Жаҳон харитасига ўзгартиш киритишнинг қандай йўллари бор, биласизми? Ҳа, тўғри, бир маҳаллар бунинг учун урушлар қилинган, қонлар тўкилган. Лекин ҳозир ундай замон эмас. Харитага ўзгартиш киритувчи боланинг отаси бақувват бўлса бас. Тушуниб тургандирсиз, «бақувват» деганда давоми…