Шуҳрат Ҳайитов. “Ким дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ”

Ўзбек  адабиётининг  йирик намояндаси шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур умрининг кўп қисмини от устида, жангу жадалларда кечирган бўлса-да, асарларида илм-фаннинг кўплаб йўналишлари: ижтимоий-табиий фанлар, адабиёт, тарих, фалсафа, фиқҳ, дин таълимоти, тилшунослик, жўғрофия, табиатшунослик,  маъданшунослик, деҳқончилик, боғдорчилик ва бошқа соҳаларга давоми…

Норбой Худойберганов. Сўз қадри — инсон қадри (1989)

Амакимни бува дердим. Балки асл бувам бевақт даво топиб, унинг ўрнини амаким босгани учун шундай бўлгандир. Мен учун мана шундай қадрли, ардоқли инсон қарийб етмиш йиллик умри мобайнида ўз қишлоғидан лоақал бир марта ташқарига чиқиб, бирор санаторийда даволанганини, дам олиш давоми…

Ярослав Гашек. Гемерда романтика қолмади (ҳикоя)

Добшинада бозор бўлган кунлари Карханиха кампир черков ёнида рўмолча сотиб ўтиради. Яқин-атрофда Юраш юрганини кўриб қолса, ўша заҳоти мовий ҳошияли қизил рўмолчаларини қутисига беркитади. Нега дейсизми? Сабаби бор. Беш йил олдин Юраш Маруша Пухаловага худди шундай рўмолча сотиб олганди. Гарчи давоми…

Султонмурод Олим. Таржимавийлик ва назиравийлик

 (“Лисон ут-тайр”  – форсий-туркий шеърият синтези сифатида) Адабиётшунослик илмида минг йиллик форсий ва туркий ёзма сўз санъати равнақини яхлит адабий жараён сифатида қараш тамойили мавжуд. Бу бежиз эмас. Буни биргина буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ижоди мисолида ҳам давоми…

Жамила Эргашева. Ғанимати онам (эссе)

Одатда, “Ота-онангиз ҳаётми?” деб сўрашганда, “Ҳа”, десангиз, “Давлатманд одам экансиз” дейишади ҳавас билан. Оллоҳга шукр, онажоним 84 ёшга кирдилар. Назаримда, менинг онам дунёдаги энг меҳрибон, энг кечиримли ва энг сулув аёл. Оиламиз катта оила эди. Бобом, момом, амаким, етти фарзанд, давоми…

Анвар Обиджон: “Болаларга яхшилик қилишдан ортиқ саодат йўқ” (2017)

– Анвар ака, ҳар бир соҳада, айниқса, ижодда истеъдоднинг аҳамияти беқиёс, деймиз. Сизнингча, истеъдод инсонга туғма бериладиган илоҳий туҳфами ёки кейин шаклланадиган кўникмами? Истеъдодни тоблаш учун ёш ижодкор нималарга эътибор қаратиши лозим деб ҳисоблайсиз? – Истеъдод қондан қонга ўтадиган, айрим давоми…

Ойдин Муровтоғли (1956)

Ойдин Муровтоғли (Aydın Murovdağlı) – Ойдин Бандали ўғли Ҳожиев 1956 йилда Озарбойжоннинг Кўккўл районида туғилган. Ганжа давлат университетини тамомлаган. Озарбайжон журналистлари, Озарбайжон ёзувчилари уюшмалари аъзоси, Озарбайжон Зиёлилар жамиятининг фахрий аъзосидир. Шоир, публицист. Унинг қатор китоблари чоп этилган. Турли тилларга таржима давоми…

Меҳмон Бахтий. Қария (қисса)

Икки кун тўхтамасдан майдалаб қор ёғди. Тушга яқин қалин туман ёнбағирлар ва тепаликлар устидан енгилгина осмонга кўтарилиб, баланд қоялар этагидан ўрлаганча, пурвиқор тоғларнинг уч-учларигача қоплаб олди. Орадан бир соат ўтмасдан бепоён осмон қалин туманнинг намлигини шимиб сийраклашди. Ҳар ер-ҳар ерда давоми…

Насимхон Раҳмон. “Минг йиллик, туман кунлик ёзувим”

Тилнинг сақланиб қолиши ва тараққий этишига ёзув ва халқнинг этник жараёнидаги узлуксизлик кафолатдир. Бу фикримизга кимдир қўшилмаслиги ҳам мумкин. Чунки ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи билан шуғулланаётган тарихчи олимларнинг қарашларидан бизнинг қарашларимиз маълум даражада фарқ қилади. Бу қарашларимизнинг ўзгачалиги, давоми…

Хайриддин Султонов. Ҳаёт дарахти (1989)

1. Сизнингча социал-сиёсий ислоҳотлар шароитида миллий муносабатларни ривожлантиришнинг истиқболлари қандай? 2. Кўпмиллатли давлатимизда миллий тилларнинг ўрни ва аҳамияти сизнингча қандай бўлиши керак? 3. Миллий маданиятларнинг бойиш йўллари ҳақида сизнинг тасаввурингиз? Мен бу мавзу юзасидан «назариётчилик» қилиб, турли-туман манбалардан иқтибос келтириш давоми…