Анвар Обиджон. Аспан атторнинг аризалари (ҳажвия)
ҚОП КИЙГАН ЎҚУВЧИ ЁКИ БИРИНЧИ АРИЗА Девонаи Машраб номига қўйилган ўрта-средний мактаб тириктурига собиқ кашшоф Аспан-барабандан АРИЙЗАНОМА Ит эгасини, мушук божасини танимайдургон, ожизалар наган отиб, эркаклар бола йўргаклай бошлаган ур-тўпалон замонлар эди. Бўғоз эшак юрса қорни шилинадургон торгина кўчамиздан икки давоми…