Жамила Эргашева. Меҳмондорчилик (ҳикоя)

Жалолиддин оилада кенжа фарзанд. Бироз соддалигини айтмаса, жуда қўли очиқ, хокисор йигит. Бир ака, тўрт опа-сингилнинг бири қў­йиб-бири кексаларни кўргани ота уйига келади, кўпинча қуруқ қўл билан… Лекин ҳаммаси зўр, ака шаҳарда, амалдор, машина олиб юради. Ўша ёқда ўқиб, уй-жой давоми…

Нормурод Норқобилов. Эркак (ҳикоя)

– Уф-ф, бу сағирларниям ташвиши тоза жонга тегди-да, лекин!.. Бу совуқдан-совуқ иддаоли сас аммаси дарвозасидан чиқиб улгурмай, болакайнинг ортидан қувиб етди ва жимитдек юрагини тилкалаб, кўзларини ёшлатди. Бир хаёли, бу гапни айтмоқдан андиша қилмаган катта ўғли – Нортожи танбалнинг оғзига давоми…

Шоҳмаммад Тоғларўғли (1956)

Шоҳмаммад Тоғларўғли (Şahməmməd Dağlaroğlu) 1956 йил Исмойилли районида туғилган. Шоир, публицист. Озарбойжон ёзувчилар бирлиги аъзоси. “Исмойилли хабарлари” газетаси бош муҳаррири. У 5 та китоб муаллифи, 30 га яқин китобларнинг муҳарриридир. Озар ўқувчилари унинг ўзбек тилидан таржималаридан ҳам баҳра олган. САВОЛ давоми…

Музаффар Аҳмад. Икки дўст достони (эссе)

Икки улуғ адиб Ғафур Ғулом билан Собит Муқоновнинг чин дўстлиги ҳақида жуда кўп гаплар юради. Ўзбекистон санъат арбоби, ёзувчи ва таржимон Носир Фозилов тилидан ёзиб олинган мазкур қисса ўзбек ва қозоқ халқлари дўстлигининг, илдизлари нақадар чуқурлигини кўрсатади. * * * давоми…

Шодмон Отабек. Ибратга йўғрилган хотиралар

Тоҳир Маликнинг “Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи” дея шоирона номланган китобида асосан, икки йўналиш, икки мавзу устувор. Биринчиси – муаллифнинг таржимаи ҳоли, кўрган-кечирганлари, замондошлари ҳақидаги хотиралари, иккин­чи­си – ёзувчининг сўнгги йиллардаги кўпгина асарларида кўп ва хўп қаламга олинаётган мавзу – давоми…

Эдогава Рампо. Курси одам (ҳикоя)

Ҳар тонг Ёсико эрини ишга жўнатиб, нуфузли “N” журналининг ёзги сонида чоп этилиши лозим бўлган романи устида ишлаш учун оврўпача жиҳозланган ижодхона (эри иккаласи учун битта бўлма)да ёлғиз қоларди. Ёсико нафақат латофатли, иқтидорли, қолаверса, шундай машҳур эдики, Ташқи ишлар вазирлигининг давоми…

Лев Разгон. Жаллод хиргойиси (1988)

Ёзувчи ва журналист Лев Разгон умрининг 17 йилини Сталиннинг қамоқхоналарида ва жазо лагерларида ўтказди. Уни «аксилинқилобий ташвиқот»да айблашиб, «халқ душмани» тамғасини босишган эди. Ушбу мақолада муаллиф миллионларнинг ёстиғини қуритган ва миллионларнинг юрагига битмас жароҳат солиб кетган ўша йилларнинг мудҳиш фожналари давоми…

Муҳаммад Салом. Келин (ҳикоя)

– Ҳуув отаси, туринг, турақолинг энди… Олисдан таралгандай майин овозни отаси гўё эшитмас, кўрпага бурканганча қимирламай ётарди. Шунда овоз эгаси “қаср”га оёқ томондан қўл узатиб, кўрпани силкитди: – Туринг, отаси, келиниз чойга чақиряпти, келиннинг қўлидан чой ичмайсизми, отаси? – А?.. давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Эрта баҳор (ҳикоя)

– Э-э, ҳа-а-а, саломларим бўлси-ин-н!.. Темир дарвозанинг ўртасидаги якка тавақали, энсиз эшикчани очиб ҳовлига кирган Ромиз Жўра ичкарига бир қадам қўйган жойида димоғига гуп этиб урган анвои ҳидлардан нафас ололмай қолдими ёхуд қийғос очилган лолаю лолақизғалдоқлардан кўзлари қамашдими, ноёб хушхабарни давоми…

Сайин Муратбеков. Ёвшан иси (ҳикоя)

I Эҳ, менинг унутилмас, узоқ болалик чоғларим… Орадан қанча йиллар ўтиб кетган бўлса-да, қўнғирранг пўстинли, чўпдек озғин, оқсоқ ўша бола ҳамон ёдимда. Баъзан кўзимни юмиб хаёл суриб кетаман, шунда овул оралаб бир тўда болалар қий-чув кўтарганча югуриб кетаётганлари, уларнинг ортидан давоми…