Чингиз Айтматов. Ҳаёт-мамот (ҳикоя)

Қон сачрамаган фақат қуёш қолади ва тулпор чавандозсиз чопиб боради. Лўли аёлнинг фолидан. I Самолётни пастдан тўплар шиддатли олов пуркаётган зонадан олиб чиқар экан, учувчи отишма жойидан керагича узоқлаша олганига ишонч ҳосил қилиш учун пастга назар солди, – пастдаги хўрпайиб давоми…

Дино Буццати. Етти қават (ҳикоя)

Бир кеча-кундуз поездда силкина-силкина ториққан Жузеппе Корте мартнинг яримёруғ саҳар-мардонида ўша машҳур клиника жойлашган шаҳарга етиб келди. Иссиғи жиндай баланд эса-да, бироқ шунга қарамасдан, вокзалдан касалхонагача бўлган йўлни жомадонини кўтарганча пиёда босиб борди. Жузеппе Корте касалликнинг енгил шакли билан оғриганди, давоми…

Сенека. Мактублар

Нома 1 Сенекадан Луцилийга саломлар бўлсин! (1) Шундай қила қол, азизим Луцилий! Ўзингни ўзинг учун сақла, шу пайтгача сендан тортиб олинаётган ёки ўғирланаётган, бехуда кетаётган вақтингни бундан буён асра ва жамлаб ол. Менинг ёзаётганим ҳақ эканига ўзинг ишонч ҳосил қил: давоми…

Марчелло Вентури. Биз ҳеч қачон унутмайдиган ёз (ҳикоя)

– Бу сенинг болангми? – аскар кўрсаткич бармоғини нуқиб сўради.– Ҳа, –  деди деҳқон.– Бу эса – хотининг? – сўради немис.– Ҳа, – деди деҳқон.Ёз эди.– Мен болани яхши кўради, – деди аскар. Қуёш далалардаги буғдойни ва ўрмонлардаги арчаларни жизғанак давоми…

Коррадо Альваро. Портлаш (ҳикоя)

Бу синьор ҳеч қачон ҳеч нарса ёзмаган ва ҳеч қачон ҳеч нарсани  ҳеч кимга ҳикоя қилиб берган эмас. У қаригунча тинч ва ҳалол яшаб беғам ҳаёт учун етарли пул тўплаганидан сўнг шаҳар четидан уй сотиб олди. Янги уйга кўчиб ўтгач, давоми…

Бобур Наби. Ҳиндча рағбат (ҳикоя)

Қадрдон устозим Жамила опага бағишлайман! — Қачон ўқийсан, бола?! “Нўл” олавериб — сен, қўявериб — мен чарчамадим. Ёки уйингдагилар кундалигингни текширишмаяптими?..Бошланғич синфда ўқиб юрган пайтларимда инглиз тили ўқитувчимиз ҳар куни шу гапларни айтиб, койирди. Мен ҳам негадир бу фанни ҳеч давоми…

Бобур Наби. Ойжамол (ҳикоя)

Қишлоғимиз четидаги даланинг ўртасида бир хилват жой бор. У ер айлана шаклида бўлиб, ичида тўқайзорга ўхшаб тераклар ўсиб кетганди. Шу теракзор ўртасида бир уй бор. Айтишларича, бир замонлар ўша уйда Ойжамол исмли аёл яшаган экан. У аёл ким, қаердан келган, давоми…

Бобур Наби. Девона (ҳикоя)

Қишлоғимизнинг четидаги бир кулбада қандайдир одам яшар, лекин унга ҳеч ким парво қилмас эди. У ёлғиз эди. Ҳамма уни девона деб чақирарди. Сочи ўсган, қорасидан кўра оқ толаси кўпроқ, эгнида қаердандир топиб олган йиртиқ-ямоқ тўн, бошида эса яғири чиққан қалпоғи давоми…

Хуршед Атовулло. Олтин қурбонлик истайди (ҳикоя)

Жамшид Ҳабиб янги фарзандлик бӯлган ҳамкасби Шамидани кӯриб келиш учун туғ-руқхонага шошарди. Бир йил олдин қомати озғин, лекин чиройли бу қиз такрор-такрор йӯқ, бӯлмайди, дейишига қарамасдан барибир ӯзи билан ҳамқишлоқ бӯлган бир тожирга турмушга чиқди. Унинг қаттиқ қаршилик кӯрсатишига сабаб давоми…

Фаришталар кирадиган хонадон

Бугун эрта уйғондим. Ҳар кунгидан-да вақтлироқ. Соат миллари 5 га қараб силжимоқда эди. Қуёш ҳам энди мўралаб, заррин нурларини таратишга тараддудланиб турган экан. Ўрнимдан туриб, дераза дарчасини очдим. Хонага тонгги майин, ёқимли шабада елиб кирди. Танам роҳатланди. Ҳовлига чиқдим.