Носир Фозилов. Устозлар даврасида (ҳикоялар ва қисса)

Носир Фозилов. Устозлар даврасида. Ҳикоялар, эсселар ва қисса. — Тошкент, Ёш гвардия, 1988. Ёзувчи Носир Фозилов анчадан бери устоз адибларимиз Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Собит Муқонов, Миртемир, Мухтор Авезов, Шайхзода, Тўхтасин Жалолов ва бошқа бир талай устозлар ҳақида воқеий давоми…

Баҳром Ирзаев. Аъзам Аюб қисмати

Ўтган асрнинг 20–30-йиллари ўзбек матбуотида рўй берган воқеликларни ўрганар эканмиз, ўша даврдаги газета ва журналлар билан­ бирга ўзбек маърифатчилиги ва журналистикаси тараққиёти йўлида жонини фидо қилган Чўлпон, Ғози Юнус, Мирмуҳсин Шермуҳаммедов, Санжар Сиддиқ, Абдулла Қамчинбек, Муҳаммад Ҳасан каби бир қатор давоми…

Миразиз Аъзам. Ҳикмат қудрати

Камина 1961 йили “Ғунча” журнали бош муҳаррири Абдусодиқ Ирисовнинг топшириғи билан Бекобод металлургия заводига бориб, Анвар Тошпўлатов ҳақида болалар учун баллада ёзиб келганди. – Балладангиз “Ғунча” ўқувчиларига эмас, каттароқ болаларга тўғри келади, газетага бера қолинг, – деди муҳарриримиз. “Баллада ёқмаган давоми…

Санъат Маҳмудова. Ирода ва матонат тимсоли (Холида Аҳророва)

Таниқли таржимон, журналист Холида Аҳророва бутун умрини, билимини, ижодини биринчи навбатда “Саодат” журналига бағишлади. Бош муҳарриримиз, катта шоира, устоз Зулфияхонимга муносиб муовин бўлиб, унинг ишончини, ҳурматини қозонди. Айни вақтда Холида Аҳророва исми ўзбек ўқувчиларига моҳир таржимон сифатида ҳам яхши таниш. давоми…

Саъдулло Қуронов. Модерн шеъриятда тасвир

ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Ф.Ницше, З.Фрейд, А.Бергсон, К.Юнг каби файласуф ва руҳшуносларнинг қарашларидан таъсирланган бир гуруҳ ижодкорлар янгича – модернизм йўналишига асос соладилар. Дастлаб Европа маданиятида кенг тарқалган мазкур йўналиш ХХ асрга келиб бутун дунёда оммалаша бошлади. давоми…

Умарали Норматов. Ижод сеҳри

Умарали Норматов. Ижод сеҳри. — Тошкент, «Шарқ», 2007. Адабиётшунос Умарали Норматовнинг ушбу китоби янги ўзбек адабиётининг ўзига хос хусусиятлари, мураккаб тараққиёт йўллари, ёрқин сиймолари, нодир намуналари, шунингдек, адабий таълим, мутолаа масалалари ҳақидаги тадқиқот, эссе, адабий ўй, хотира, суҳбатлардан ташкил топган. давоми…

Раҳмон Қўчқор. Қарз берилган нур

Раҳмон Қўчқор. Қарз берилган нур / Республика маънавият ва маърифат кенгаши, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази. — Тошкент, «Маънавият», 2008 Кўлингиздаги китобдан ҳам филология фанлари номзоди, адабиётшунос Раҳмон Қўчқорнинг инсон маънавий дунёсига оид мақолалари, Абдулла Қаҳҳор романларининг ижодий тарихига давоми…

Маҳмуд Сатторов. Улкан адиб, моҳир таржимон (Миркарим Осим)

Атоқли тарихнавис адиб, моҳир таржимон Миркарим Осимни халқимизнинг бир неча авлоди яхши танийди. Унинг асарларидан энг яхшилари ўрта мактаб дарсликларидан ўрин олиб, янги-янги авлодлар билан она тарихимиз, бой ўтмиш маданиятимиз, нурга, зиёга интилган ватанпарвар аждодларимиз ўртасида мустаҳкам кўприк бўлиб, тарих давоми…

Тоҳир Қаҳҳор. Синмаган қалам (Тўхтасин Жалолов)

Тўхтасин Жалолов ХХ асрда яшаган, даврининг фожиаларини бир умр руҳида ташиган адиб эди. У умид билан қалам тутганди, бироқ замон унинг ёшлигини Сталиннинг Узоқ Шарқдаги қатағон зиндонларида чиритди, йигит юрагига қаттол  давроннинг хўрлик ва ҳақоратлари оғусини тўлдирди… аммо қаламини синдиролмади. давоми…

Ҳамидулла Болтабоев. Ҳаётдан ташқаридаги ҳаёт

Шундай бўлиши мумкинми? Ер юзида ҳаёт – умр борки, инсон ундан ташқарида яшай олмайди. Ер ости ва фазодаги ҳаётни гапирмаса ҳам бўлади. Бироқ осмон ва Ер орасидаги оддий турмушдан ташқарига чиқиб, унинг катта-кичик ҳаётий ташвишларини унутиб, бошқа ҳаёт билан яшаётганлар давоми…