Муҳаммаджон Холбеков. Бадиий таржима: муаммо ва ечим (2007)

Жаҳон цивилизацияси тарихида XX аср таржима асри деган ном олди. Минг йиллик тарихга эга бўлган ўзбек таржимачилиги ҳам ўтган асрда катта натижаларга эришди, жаҳон адабиётининг шоҳ асарлари билан халқимизни таништирди. Чўлпоннинг Шекспирдан (“Ҳамлет”), Усмон Носирнинг Лермонтовдан(“Демон”), Ойбекнинг Пушкиндан(“Евгений Онегин”), Эркин давоми…

Ғулом Карим. Халил Султон таҳсини (2007)

X—X асрларда Самарқанд Қорахонийлар давлатининг марказий шаҳарларидан бири эди. Қорахоний ҳукмдорлар, Шарқий Туркистонда бўлгани каби, Мовароуннаҳрда ҳам илм-фан ва маданиятнинг ривожланишига ҳомийлик қилдилар. Масалан, Тамғочхон Иброҳим томонидан Самарқандда қурдирилган йирик мадрасадан кўплаб олимлар етишиб чиққан.Қорахонийлар даврида Самарқандда илму фан билан давоми…

Жовли Хушбоқ. Ахлоқ — бу ҳақиқатдир (Василий Шукшин ҳаётидан лавҳалар)

Улуғ истеъдодлар содда бўлади. Василий Шукшиннинг қизи Мариянинг отаси ҳақидаги хотираларини эсланг: “Дадам мен билан Олгадан жонини ҳам аямасди. Мен касалмандроқ эдим. Отам кароватимда соатлаб ўтирарди. Қулоғим оғриганида тезроқ соғайишимни тилаб илтижо қилгани эсимда. Дадам уйда бўлганларида ойимдан болаларни ўзлари давоми…

Камол Матёқубов. Водий дурдонаси

Водийда 1,5 миллион йиллик кўҳна тарих излари, 3,5-4 минг йиллик қадимиятга боғлиқ нодир осори-атиқалар мавжуд экан, бу ерда ўтмишда шаҳарлар, қалъалар бўлмаганми, давлатлар ташкил этилмаганми, деган саволлар туғилади. Албатта, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидаги каби водийда ҳам қадимда илк шаҳарлар, қалъалар барпо давоми…

Муҳаммад Тошболтаев. Фарғоний ҳақиқати

Шарқона удумга кўра, устоз ота қаторида туради. Зотан, шаъни, қадри бениҳоя юксак тутиладиган бу зотнинг беназир хизмати, бир қарашда, оддийдек туюлади. Устоз берган таълим шогирдга илм қасрининг эшикларини кўрсатиб туради, холос. Уларни топиш ва очишни, қасрга киришни эплаш эса шогирднинг давоми…

Пирмат Шермуҳамедов. Амир Темурнинг тулпори (бадиа)

Маҳди-улё Сароймулкхоним туни билан ухламай йиғлаб чиқди. Куни кеча, шаъбон ойининг ўн еттисида шом билан хуфтон орасида унинг умр йўлдоши Соҳибқирон Амир Темур ҳаётдан кўз юмди. Хўш, энди маликанинг тақдири нима бўлади? Ўйлаб юрган орзу-армонлари-чи?.. Ҳеч кимга айтиб улгурмаган сирларини давоми…

Турсун Али: «Шеърият — кўнгиллар рози» (2007)

Истиқлол эркин ижод имкониятини яратиб берди. Ҳозирги ўзбек адабиётида қизғин кечаётган ўзгариш ва янгиланиш жараёнлари шундан далолат бериб турибди. Айни пайтда, жаҳон адабиётининг сара намуналари она тилимизга таржима қилиниб, чоп этилаётгани ҳам ижодий изланишларнинг самарали кечишига туртки бўлаётир. Таниқли шоир давоми…

Фукуда Тиё (1703 -1775)

Тиё-ни (千代尼; 1701—1775) — япон шоираси. Кага провинциясида туғилган. 1753 йили Тиё монахликка ўтиб, умрининг охиригача монастирда хизмат қилади. *** Тўлин ойли тун. Ҳатто қушлар ёпмади Ин эшигини. * * * Оҳ, танҳо ёрқин ой! Мен юрдим сен томон, сен давоми…

Такараи Кикаку (1661-1707)

Такараи Кикаку (宝井 其角, 1661—1707), Эномото Кикаку номи билан ҳам машҳур — Басё мактаби вакилларидан бўлган шоир. * * * Гадо сафарда! Унинг учун усти бош Ёзда кўк ва ер. * * * Саҳар тушимда Онам келди… Ҳайдама, Какку, қичқириб. давоми…

Хаттори Рансецу (1654-1707)

Хаттори Рансэцу (服部 嵐雪, 1654–1707) — Басё мактаби япон шоири. Токиода самурай оиласида туғилган. *** Аста тебранар Банан япроғи узра Жажжи қурбақа. *** Тошбўрон этинг: Мен олуча шохини Ҳозир синдирдим. *** Яширин. Беркин кириб. Кел ёнимга паноҳ бўлайин, Эй, ҳўл давоми…