Александр Беляев. Жаҳонгир (роман)

БИРИНЧИ ҚИСМ I. НАПОЛЕОНЛИККА НОМЗОД — Кўйлагимга сув сачратяпсиз, Штирнер! Эшкак эшишни билмас экансиз. — Мана шу-да! Хотинлар қайиқда сайрга чиқишдан олдин оддий сув ҳам доғ қолдирадиган матодан кўйлак кийиб олишади. — Бу гапни Жером-Жеромдан, унинг «Қайиқдаги уч киши» ҳикоясидан давоми…

Александр Беляев. Амфибия одам (роман)

Александр Беляев. Амфибия одам. Жаҳонгир. КЭЦ юлдузи: Илмий-фантастик романлар / [Сўзбоши М. Маҳмудовники; Русчадан Низом Комилов таржимаси]. — Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989. Таниқли ёзувчи Александр Беляевнинг мазкур китобга кирган романлар инсон тафаккурининг мислсиз қудратига бағишланган ажойиб қасидалардир. Ёзувчи давоми…

Ярослав Гашек. Тоғликнинг ўлими (ҳикоя)

Михаэл Питала қамоқхонадан қочди. Қуюқ ўрмонлар ва буғдойзорларда яшириниб у жануб томон юрди, тоққа яқинлашди. Деҳқонлар унинг қорнини тўйғизишди, йўл учун озиқ-овқат ва кийим-бош беришди. Кеч тушди. Оппоқ илонизи йўл тоғ ёнбағирлаб буралиб кетган эди. Довонда хоч турарди. Қочоқ чанг давоми…

Виржиния Вулф. Арвоҳлар уйи (ҳикоя)

Қандай қўрқинчли онлар!… Уйғонганингизда хона эшигининг шарақлаб ёпилаётган товуши, кўзга кўринмас қандайдир шарпаларнинг хонадан-хонага жуфт-жуфт бўлишиб юрган товушлари, кимнидир зинадан хонангиз томон кўтарилаётган товуши ва эшикнинг аста очилиши … этингиз беихтиёр жунжикиб кетиши табиий! – Биз бу ердан тезда кўчишимиз давоми…

Аркадий Аверченко. Соҳибжамол аёл (ҳажвия)

Ўрмонда сайр қилиб юрган амалдор Плюмажёв дарё бўйига чиқиб келди ва тўхтаб, ойнадек тиниқ сув бетига бемақсад тикилиб қолди.Узоқни яхши кўролмайдиган амалдор нариги қирғоқни кўздан кечира бошлади. Ихчам сариқ чўмилиш кийимидаги қандайдир бир гавда сувга келди ва тизза бўйи жойда давоми…

Александр Грин. Яшил чироқ (ҳикоя)

I Лондонда 1920 йили қиш пайти Пикаделли кўчасини кесиб ўтган бир чорраҳада яхши кийинган ўрта ёшли икки киши бир зум тўхташди. Улар ҳозиргина қимматбаҳо бир ресторандан чиққан эдилар. У ерда икковлари кечки овқатдан сўнг шаробхўрлик қилишган, Дрюрилен театрининг артисткалари билан давоми…