Мушриф (? – 1825)

Мушриф (тахаллуси; исми Мирзо Қаландар) (? — Исфара — 1825) — шоир ва олим. Қўқон мадрасасида ўқиган. 1818 йилдан Умархон саройида лашкар қозиси вазифасини бажарган. Муҳаммад Алихон даврида Исфарада қози бўлган. Форсий ва туркийда ижод қилган. Ғазал ва қасидаларида Умархонни давоми…

Муштоқ (XIX аср)

XIX асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган. Шаҳрисабзда туғилиб, Қўқонда яшаган. Тўрақўрғонда қозилик қилган. * * * Намояд зи гуфтори хуш соҳариЖаноб аст Муштоқ дар шоирий (Фазлий) Риндлар базмида соқий жоми мийнодин гапур,Бандаи гулранги жонбахшу мусаффодин гапур. Бу ҳаробат ичра лутфунгга давоми…

Вазир (XIX аср)

Асл исми Абулқосим бўлган қўқонлик шоир. Қўқон атрофидаги Зоҳидон қишлоғида туғилган. Қўқон хонлигида вазирлик лавозимида ишлаган. * * * Эй ниҳони гулшани уммед вэй наҳли вафоҚоматингдур сарв, рухсоринг эрур боғи жино. Бу қадар рафтор ила гулшанда кўргузсанг ҳиромСарв жойидин туруб давоми…

Адо (XIX аср)

Асл исми Султонхўжа Аҳрорий. Самарқандда туғилган. Хожа Аҳрори Валий авлодларидан. Самарқандда шайхулислом бўлган. 1250 ҳижрий йили (1834-35) вафот этган. * * * Қоматингдак йўқтурур ашжор гулистондин бири,Мандак эрмас булбулу қумрию нолондан бири. Шақ камонлик мундоқ этма зулм этиб эй киприк давоми…

Маҳзун (XIX аср)

XIX асрнинг биринчи ярмида Қўқонда яшаб ижод қилган. Уйчида қозилик қилган. * * * Қачонким лаъли набинг сўзда майли нўшханд этдиҲазин жону кўнгилни талхкому дардманд этди. Бути номеҳрибону масту ло йаъқул чиқиб ваҳкимБошимға секратиб ҳоки таним гарди саманд этди. Вафосиз давоми…

Мунший (XIX аср)

XIX асрнинг биринчи ярмида Қўқонда яшаб ижод қилган. Асл исми Мулла Қодир қулдир. Хон саройида ишлаган. * * * Эй пари, лаъли лабинг қанди мукаррардек лазиз,Сўзларинг, жоно, кўнгилга шаҳди шаккардек лазиз. Жон берур лаълинг таманносида Хизр ила МасиҳКим эрур лабташналарға давоми…

Музмар (XIX аср)

XIX асрнинг биринчи ярмида Қўқонда яшаб ижод қилган. Ҳисор ўзбекларидан, Қўқонга Бухоро орқали келиб ўрнашган. * * * Мунча ким кажрав бўлурму чарх рафторин кўринг,Ростлиқ касби экан даҳр аҳли кирдорин кўринг. Даҳр золи меҳрсизликда эрур якто валекОнчи юз бераҳм эрур давоми…

Ғулом Шомуродов (1937-2021)

Ғулом Шомуродов 1937 йил 20 сентябрда Жондор туманида туғилган. Бухоро давлат педагогика институти (ҳозирги БухДУ)нинг ўзбек филологияси факультетида ўқиган (1954–1959). Дастлаб тумандаги ўрта мактабларда она тили ва адабиёт фанидан дарс берган (1959–1967). Сўнг туман радиоэшиттиришлар таҳририяти муҳаррири (1967–1969), Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг давоми…

Хуршида (1967)

Хуршида 1967 йилда туғилган. ТДПУнинг филология факультетини тугатган. “Алдамчи тонглар”, “Сиғмагай жисмим жаҳонга”, “Изҳор”, “Таржима”, “Самойинур” (сайланма) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. * * * Келди дилга умид бахш этиб баҳор, Ифор таратмоқда гулбоғлар ажиб. Исмингни энг латиф сўзларга ўраб, давоми…

Одил Ҳотамов (1950-2023)

Одил Ҳотамов 1950 йили туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетида таҳсил олган. Унинг “Умр шами”, “Нигоҳлар”, “Дала йўли”, “Нафас” каби шеърий тўпламлари ҳамда “Юксакдаги дарахт” насрий китоби нашр этилган. 2023 йил 13 январь куни вафот этган. * * давоми…