Хуршид Дўстмуҳаммад. Ма, ош (ҳикоя)

Баҳор кечки овқатдан сўнг идиш-товоқларни йиғиб ошхонага келтирди-да, уларни ювишга тутинган жойида қўли ишга бормади. Кўнгли аллақандай нохушликни сезгандай бирдан юраги увишди, чой дамлаб, оила аъзолари жамулжам ўтирган равонга қайтди. Остонага етганида ичкари хона эшигида костюмини кўрсаткич бармоғига илиб осилтириб давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Ёқуб изқуварнинг ҳийласи (ҳикоя)

Ёқуб тўрам калласини салгина бошқача ишлатган эди, ҳаётида тубдан бурилиш юз берди: киссаси пул кўрди, рўзғорига барака кирди, номи маҳалла-кўйнинг оғзига тушди, ҳаммасидан ҳам, бегоналар тугул, уйидаги бола-чақаларигача унинг иззат-ҳурматини жойига қўядиган бўлишди! Тилидан ҳам, дилидан ҳам “Етказганига шукр” тушмайди-ю, давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Миркомилбойнинг қазо бўлган намози (ҳикоя)

Извош гузардан ўтиб катта кўчага бурилди ҳамки, Ёқубхўжадан садо чиқмади. Бой икки-уч дафъа ҳамроҳининг авзоига зимдан кўз югуртирди. Ёқубхўжанинг қадди уникидан ярим қарич тик, шу боис у ўтирган ҳолида ҳам хийла салобатли кўринади. Одамлар, «Ёқуббойнинг шахсий қўриқчиси» деб гап тарқатишди, давоми…


Мақолалар мундарижаси