Холиёр Сафаров. Уйга қайтиш (ҳикоя)
1 Ҳаёт қизиқ. Ҳар саволнинг жавоби, олмоқнинг бермоғи, севмоқнинг севилмоғи, бормоқнинг келмоғи бор. Ҳаммасидан яхшиси, уйга қайтиш… 2 Авжи баҳор, апрелнинг сўнгги кунлари. Эрта тонг. Қир-адирлар, бутун борлиқ ям-яшил. Лойсувоқ томлар устида лолақизғалдоқлар гулхани ёнади. Атрофга тунда ёққан ёмғирнинг тупроқ давоми…