Муҳаммад Шариф. Кулдиргич (ҳикоя)

– Қанча бўлди касал бўлганингга, Кулдиргич?– Уч йил. – Биринчи касал бўлган кунинг зўр-а!? Ҳамма сени кўргани келади!– Ҳа, ҳақиқатан ҳам, зўр бўлади… роса кўпчилик келади биринчи кунлари. Сендаям шунақа бўлганми, Бойбўта? – Ҳа, шунақа бўлган, ҳамма қариндошларимиз келган. Бир давоми…

Муҳаммад Шариф. Хиргойи (ҳикоя)

Ўша куни шомга яқин гоҳ кучайиб, гоҳ секинлаб ёғаётган шиғалоқ қор илкис изчил маромга кириб, майин шитир-шитири ила борлиқни мунгли оҳангга тўлдирди. Чол ва кампир шом намози учун таҳорат оладиган палла эди. Бола тўсин ва синиқ шиферлари тутундан қорайган, деворлари давоми…

Муҳаммад Шариф. Сомон йўли (учинчи ҳикоя)

Сомон йўли Учинчи ҳикоя Одамлар бир неча кундан буён интиқ, муҳим бир янгилик юз беришини кутиб тараддудда эди.  Вақт ўтгани сайин ҳаяжон таранглашиб борарди.  Турли уйдирмаю миш-мишларга қулоғи динг,  бирор кун чанқовбости хабар топилмаса, қирғоққа чиқиб қолган балиқдек нафаси қистайдиган давоми…

Муҳаммад Шариф. Сомон йўли (иккинчи ҳикоя)

Сомон йўли Иккинчи ҳикоя Ботир дўхтир ишдан қайтатуриб Шаҳобнинг дўконига кирди. Қишлоқда “тижорат”номини олган, йўл бўйида чуст дўппидек қўққайиб турган дўкон кези келганда майхона вазифасини ўтарди. Шу кунга қадар биров бу депарада чойхона юритиб, бири икки бўлмаган. Бунинг сабабини ҳеч давоми…

Муҳаммад Шариф. Сомон йўли (биринчи ҳикоя)

Сомон йўли Биринчи ҳикоя Кўкдан тилларанг сомон ёғиларди. Ёқа-енгингдан кириб борса, жиққа терлаган баданга ёпишиб, ачитиб-қичитадиган майда сомон зарралари, қилтириқлари, қилтаноқлари…  Аҳёнда бир ўйноқилаган эпкин чанг ва ғубор орасидан сомон талқонини кўкка кўтариб чиқади-да, ботаётган қуёш нурларига тутади. Қуёш нури давоми…

Муҳаммад Шариф. Қушлар байрами (ҳикоя)

Болалигимизнинг байрамлари кўп бўларди. Лекин улар орасида биз учун энг қувончлиси Қушлар байрами куни эди. Ўша куни каллаи саҳарлаб мактаб дарвозаси олдида йиғилардик. Биров даканг, биров ўзи бир қаричу думи ўн қарич япон хўрозини, яна биров чипор товуғини қўлтиқлаб келар, давоми…

Муҳаммад Шариф. Яшил аланга (ҳикоя)

Ўзбекнинг  полвони Турсун Али Муҳаммадга Шамол қари бургутни булутлар уюрига қўшиб ҳайдаб кетишига сағал қолди. У гоҳ юқорилаб, гоҳ пастлаб, шамолга қарши уча-уча амал-тақал Тешиктош қояга етиб, чўққи устига оғир қўнди. Шу қўнганича уч кун қилт этмади. Учинчи кун тонгда давоми…

Муҳаммад Шариф. Отамакон (ҳикоя)

Ассалом алайкум, каттамнинг юрти,Ассалом алайкум, кирпичли бешик.Неча йил олисда бемакон юрдим –Ва қайтдим бош букиб, очилмас эшик!Иқбол Унинг кўз олдида ўша қишлоқ намоён бўлаверди. Қишлоқнинг мовий осмонида балиқлар тўдаси сокин сузишарди.У қишлоқнинг шовуллаб турган осмонўпар теракларини, пахса деворлару лойсувоқ томларини, давоми…

Муҳаммад Шариф. Муқаддима (ҳикоя)

Носир у ҳақда жуда ёмон гап айтди.Раъно мактабдаги энг чиройли, энг сулув қиз эди.Илҳом ғазабдан қизариб кетди, буни сездирмаслик учун бошини эгиб, кўм-кўк ажриқларни чимдиб юла бошлади.Илҳом қизни яхши кўришини ҳаммадан яширарди. Бу унинг ҳеч кимга ошкор этиб бўлмайдиган сири давоми…

Муҳаммад Шариф. Эртакнинг ярми (ҳикоя)

Тун ярим, дил ярим…Яримлаб қолган тамакини чуқур тортасан, паға-паға кўкимтир тутун бурқсиб чиқади. Паришон дуд оғушида қаршингдаги Қиз ғойиб бўлгандек, руҳинг енгил тортгандек бўлади.Тутун тарқалгач, Қизнинг кўз узмай турганини кўрасан.Хона аччиқ тутунга тўлиб кетади. Қизнинг кўзлари ачишиб, намланади, бироқ бу давоми…


Мақолалар мундарижаси