Муҳаммад Шариф. Сомон йўли (иккинчи ҳикоя)

Сомон йўли

Иккинчи ҳикоя

Ботир дўхтир ишдан қайтатуриб Шаҳобнинг дўконига кирди. Қишлоқда “тижорат”номини олган, йўл бўйида чуст дўппидек қўққайиб турган дўкон кези келганда майхона вазифасини ўтарди. Шу кунга қадар биров бу депарада чойхона юритиб, бири икки бўлмаган. Бунинг сабабини ҳеч ким билмайди. Касод бўлган чойхоначиларнинг ўзлари ҳам буни гоҳ насиячилардан кўрса, гоҳ солиқчиларга ёпиштиради. Қолаверса, замона тезкор, дўконга бирров бош суққан ҳамқишлоқлар учун ичимлик ҳам, газак ҳам шу ернинг ўзида муҳайё, ўрикдан бўшаган шатмоқ яшиклар бир зумда курсига, кўча газетаси дастурхонга айланади.
Ҳозир ҳам тўрт улфат дўконнинг четида тешиккулчадан бўшаган қоғоз қутини ўртага қўйиб, қўр тўкиб ўтирибди. Ўртада иккита лаби учган пиёла, пиёз пўстидек юпқа кесилган уч-тўрт бўлтам колбаса, уч дона пахтаолма бор. Дўкон деворларига наридан бери оҳак сурилган, тўрда шилдироқ елимқоғозли сурат осилган, унда хитой қизи сохта жилмайиб турибди, иккинчи суратда сават тўла субтропик мевалар. Ранглари шунчалар тиниқки, қизгина ютинса, томоғидан ютуми кўринадигандек, бу ёқда эса кивининг ҳар бир тукигача диккайиб турибди. Кивини умрида кўрмаган, лекин ҳар сафар бу мевани тукли картошкага ўхшатиб мутойиба қиладиган улфатларнинг суҳбати қизғин.
– “Бунёдкор”га бразилиялик тренер кепти. Туркиянинг “Фенербахча”сига тренерлик қиларди-ку, ўша!
–  “Бунёдкор”ми, шу аввалги “Қурувчи”-да?
– Ҳа-да, яқинда Бразилиядан бир ўйинчи ҳам сотиб олди-ку.
– Туркия бразилиялик тренерни қайтариб олмоқчи эмиш, қанча сўраса берамиз дебди, шу ростми? 
–  Бизникилар осонликча қайтариб бермаса керак.
– Э, ота-бобоси пул-да, ким кўп тўласа, ўшанга кетаверади-да.
Ботир дўхтирнинг эшик ғийқиллашига монанд саломи суҳбатни бўлди. 
–  Келинг, дўхтир. Пиёз қалай? – деди дўкончи. – Бу йил энди “Нексия”нинг рангини олай дедими?!
Сархуш улфатларга қия қараш қилиб олган дўхтир бу гапдан  бўйнини ичига тортди, жиккаккина гавдаси яна бир қарич чўкиб кетгандек бўлди. Улфатлар ялт этиб дўхтирга қаради. Бирма-бир бош ирғаб, саломлашилди.
– “Нексия”нинг расмини чизиб қўйганмиз, лекин ранг кирмаяпти, эски “Москвич”га қараб тортадими, дейман… шира еб битиряпти-ку, дори сепишим керак эди, боролмаяпман, – деди уф тортиб дўхтир.    
– Хавотир олманг, дўхтир, дориям топилади, заҳарчиям келади ўзи қидириб, худонинг буюрган соатида. Бирорта боши айлангани кеп қолар, у дорини сепгандан кейин бу “дори”ни қимаса бўмайди. Унгача биз билан…– Саидали қувлик билан чап кўзини қисиб, пештахтадаги шишаларга имо қилди. 
– Дўхтир, заҳарчи кемаса, пиёзингизга дорини ўзим сепиб бераман. Аппарат топсак бўлди, келинг, сиз ҳам бир одамга ўхшаб дам олинг. Бирор минут тин олинг-да энди, дўхтир. Олинг битта шишани, келинг! – Бўрибой Ботирни қистай бошлади.   
–Ўзи шундоғам томоғимдан ҳеч нарса ўтмаяпти, Бўрибой.
Ботир шу кунларда ўзи ҳақида қишлоқда тарқалган гап бу ерда ҳам чайналиб, даврада эрмак бўлишдан чўчиди. Дарҳол дўкончига юзланиб, ярим кило шакар, бир кило макарон тортишни сўради. Буларни қарз-насия дафтарига ёздириб қўйиб, кейин ёғ қачон келишини суриштирди-да, дўкончидан ўпкаланди:
–  Ўтган гал завудёғ кеганда бизникилар ололмапти-ку.
Дўкончи ўзини оқлади:
–  Ака, рўйхат билан тарқатсак ҳам етмай ётибди. Рўйхатни маҳалла раиси тузяпти-ку, – деди.
Шу пайт улфатлар орасида дўхтир хавотир олган мавзуда қочирим бўлди.
– Дўхтир! Биз томонларда ғалати-ғалати қушлар пайдо бўптими? Одамлар шундай деяпти. Сиз ҳам биттасини кўрибсизми-эй, шу ростми?
–  Э, баттол…Сен ҳам эшитдингми? – дўхтир аввал тиши орасидан зўрма-зўраки илжайди, бироқ ушлаб туролмади, бўлари бўлди қабилида ростакамига кулиб юборди.
Дўкончи бу гапдан бехабар эканми ёки атайин талмовсиради:
–  Қанақа қуш экан? Кўлга қўнган қашқалдоқларми? Шаҳарликлар келиб отиб кетишяпти экан.
–  Дўхтир кўрган қушни отиб бўмасмиш, қандайдир хосияти бор эканми, кейин у ҳаммага ҳам кўриниш бермас экан.
Ботирнинг кулгусидан дадиллашган улфатлар пайровни илиб кетди.
Дўхтир уч кун аввал касалхонадан қайтишда қўшни қишлоқлик доричининг уйига кирган, адирдаги пиёзини дорилатиш учун у билан келишган, доричи “заҳар сепсанг саҳар сеп, кун қизигандан кейин бошим оғриб кетяпти” деб нолигач, булар эртаси тонгда пайкал бошида учрашишга келишиб, тарқалганди.
Иттифоқо, дўхтир уйига келаётиб кўчасида икки ғилдиракли қўлбола комбайнни маҳалла болаларига судратиб кетаётган тегирмончини кўриб қолди. Дўхтир эшиги тагига тўкиб қўйилган юз эллик боғ буғдойни янчитишга тегирмончини бир амаллаб кўндирди, айни мавсум пайти, тегирмончи бир кетса қайтиб бу томонларга яна қачон келади?! Улар ярим тунда буғдойни комбайндан ўтказиб бўлишди. Ҳорган-толган дўхтир эртаси тонг саҳар адирга кетар экан, Абдусалом домланинг ҳовлиси тепасидаги дарахтзорга етганда бир қушнинг товуши қулоғига чалинди. Дўхтир бу қушни кўрмаганига, эҳтимолки, унутганига, ўзининг айтишича, йигирма йилдан кўп бўлибди. Не бўлибдики, дўхтир тонг палласида бу қушнинг товушига маҳлиё бўлиб, уни бир кўриш иштиёқида дарди-дунёсини унутибди-да, яқин тушгача чакалак ичида қолиб кетибди.
Ҳаёт ўша ҳаёт, оғримаган бош борми, ташвишсиз калла борми? Рўзғор ғори, турмуш мушти, мол-ҳолга қараш, болалар ғишаваси, хотиннинг хархашаси, буларнинг бари эркакнинг гарданида. Ўзи йигит киши қирққа кирганда бир айниб олади. Бўлмаса, қизи бўйига етиб қолган каппа-катта одамга бало борми қушнинг кетидан қувиб. Дўхтири тушмагур  зах ариқнинг ичида ўтирганча, ўз хаёллари билан андармон бўлиб, бу дунёга нимага келдию нималар қилди, не ҳузур топдию не жабр кўрди, деган бўлмағур хаёлларни миясидан қувиб чиқаргунча қуёш нақд тиккага келибди. Доричи адирда дўхтирни узоқ кутиб, кейин сўкина-сўкина кетворибди. Дўхтир нима учун адирга боролмаганини ҳеч кимга айтмаган эса-да, кечқурун барибир хотинига ёрилган экан.
Эртаси хотини қўшнисига шикоят қилибди:
“Қандай одам эдики, адирда пиёзини шира босиб ётган бўлсаю, наҳот бу кишим ёш боладек қушларнинг кетидан юраверса, бу кетишда қачон косаси оқаради, билмадим… ўзи неча йиллардан бери пиёз экиб, ҳали бир нарсани дўндирган эмасди”, дея фиғони чиқибди. Устига устак ўша куни заҳарчи ўлип қопти деб ҳазил қилганию бугун ростдан ҳам ўша одамга жаноза ўқилганини айтиб, ёқасига туфлабди. 
Бу гап қишлоққа яшин тезлигида тарқайди. Қўшиб бичилади.
Ўша қуш аслида ажина экан, дўхтирни йўлдан оздирмоқчи бўлганмиш, ўша ерда эски садақайрағоч бўлиб, унда инсу жинслар макон қурганмиш. Бечора дўхтирни ажина озғирди, деб айримлар болаларини уйига қамаб ўтирибди. Абдусалом домланинг энаси ўша садақайрағоч тагида чироқ ёқиб, ис чиқаргувчи эди, кампир дунёдан ўтгандан кейин бу жой завол бўлиб, ажиналар макон қургани аниқ. Бундай яхши дўхтир бу оламда битта эди, кечаю кундуз одамларнинг ҳожатини чиқарарди, ажина ҳам келиб-келиб бизнинг дўхтирга йўлиқадими, деб кўпчилик афсус чекибди.
Бошқалари эса ўша қуш аслида ажина эмас, фаришта бўлгани, заҳарчининг ўлими яқинлашганини дўхтирнинг кўнглига солгани, зеро заҳарчи барибир ўлар экан, дўхтирнинг пиёзига заҳар сепиб ўлди, деган гапдан соддадил ва жўмард дўхтир бир умр азият чекиб юриши мумкин эди, дейишибди.  Баъзилар дўхтир энди авлиё бўлиб кетса керак, ҳаммага укол қилиб, дори ёзиб бериб юрарди, энди бир назар ташлаганда ҳар қандай касал тузалиб кетса ажабмас, наҳотки, бизнинг қишлоқдан ҳам авлиё чиқса, ахир қишлоқнинг номи бежиз Гўрмирон – гўри мирон эмас, яъниким, мирлар қабристони, эҳ-ҳе, бу ерда қанча-қанча азиз авлиёлар ётибди, деб қувонган ҳам эмиш.    
Бошқалар бундай гап айтган одамларни жеркиб ташлабди. Ажинага бало борми шундай замонда? Кеча тухумидан чиққани ҳам компютер нималигини билса, сигирини далага ҳайдаб кетаётгани ҳам қулоғига Эм Пэ учми, тўртми тутиб олган бўлса, томга ғўзапоя ирғитаётиб бу ёғи Россия, у ёғи Кореяда ишлаб юрган акасими ё укаси билан телефонда гаплашса, шундай замонда ажина қоладими, дебди.
Аслида, дўхтир ўша қушни болаликдаги дўсти, ўқишдан кейин шаҳарда қолиб кетган ўртоғига тутиб бермоқчи бўлганмиш. Чунки булар болалигида қушман деган жон борки хоҳ ерда, хоҳ осмонда бўлсин, тинчлик бермаган, ҳатто қиш қаттиқ келган узоқ бир йили симёғочда очлик ва совуқдан кунишиб ўтирган қирғийни кун бўйи дов-дарахтга қўндирмай, қирма-қир қувиб, охири ҳолдан тойдириб ушлаб олган экан. Бу қушни кўргани келган қишлоқ болаларининг ҳар бирига қирғийга емак учун сичқон солиғи солганини ҳам эслабди одамлар. Ўшандан буён тенгқурлар бирор воқеани эслашмоқчи бўлса, “сичқон солиғи” солинган йилдан икки йил кейин бўлувди бу воқеа, деб гапиради. 
Бошқаси, қўйсаларинг-чи, отам замонидан бери тиним билмай меҳнат қиладиган дўхтир нима жин урибдию, ўша куни салқин дарахтзорда, зах ариқнинг ичида бир мириқиб ухлаб олган экан, қовуғини шамоллатибди, ҳозир ўзи даволанаётган эмиш, шира еб ётган пиёзи билан ҳам иши йўқмиш, дебди. Яна бирови, эҳтимол, дўхтир чироқ ёқилган садақайрағоч тагига сийиб-нетгандир, дарди шундан бўлиши ҳам мумкин, дебди.  
Гарчанд дўхтир бу гапларнинг ҳаммасидан бохабар бўлмаса-да, турли уйдирмалар тарқалганини билар, бу гаплар ўзига нашъа қилса-да, кап-катта одамнинг ҳақиқатан ҳам бир қушга алағда бўлиб, аввало, ҳаёт-мамотдек долзарб бир ишдан қолгани уни кўп хижолатга қўйса, иккинчи жиҳатдан заҳарчи “ўлибди” деб хотинига айтганию эртаси кечга бормай ҳазили рост бўлиб чиққанидан ортиқ изтиробда эди.
“Нафасимни ел учирса бўлмасмиди, кўпни кўрган одамлар бежиз ҳазил ҳаром дейишмаган”, деб ич-ичидан куйинарди дўхтир. Лекин бу изтиробларини бировга билдирмай юрганди. Мана бугун Бўрибой бу ҳақда гап очиб қолди.
Дўхтир энди ноилож қолганини сезиб, улфатлар тепасига келди, Бўрибой дорини ўзим сепиб бераман деди-ку, пиёзни шу кунларда дорилатмаса, бу йилги меҳнатига куйиб қолаверади. Ернинг ижара пулини чўнтагидан тўлайдими кейин? Маоши йўлкирадан зўрға ошиб-ошмаса. Хотинга эса худо беради, қиши билан йўқчиликдан нолиб, қулоқ-миясини қоқиб қўлига беради.
– Қани бўлмаса, сал сурилинглар-чи, – деб дўхтир Бўрибойнинг ёнига чўкди. Иккита пиёла беш кишига бетўхтов навбат билан айлантирилди. Дўкончи колбасадан икки юз грамм кесиб, кўк елимидишга парраклаб, узатди. Улфатлар дўхтирнинг хомуш ва ҳорғин руҳиятини яна чўктирмаслик учун қушни эсламай, гапни бошқа томонга буриб юборишди.
–    Дўхтир, сиз қайси уруғдан эккансиз, гибридми, харсидонми?
–    Гибрид.
–  Эсиз, испанес дегани чиқибди, ўшандан экмабсиз-да, даҳшат ҳосил берармиш, тарозини ҳам зўр босармиш. Мана, ўтган йили қўқимбойлик биттаси эккан экан, далани ўзида таламон қилиб кетибди харидорлар. Шартта битта “Нексия” олибди, ғизиллатиб ҳайдаб юрибди, уйини ҳам ремонт қипти, оппоқ, катта темир дарвоза ўрнатибди. Бу дарвозадан “Камаз” ҳам кириб кетаверар экан. Қолган пулга укасига битта “Тико” оберибди.
– Э, танийман, қишлоққа кириб боришдаги заправка қани, ўшандан кейинги кўчада туради.
– Ҳа, худди ўша.
–  Лекин четдан келаётган  бу уруғларнинг бари бир йилдан кейин айнийди, ўзидан уруғ олиш қийин, ҳар йили янгитдан уруғ сотиб олишинг керак. Пул қани унга. Ўзимизнинг ота-бобомиз экиб келган қоратол яхши, жайдари, заҳар ҳам кўп керакмас.
–  Дўхтир эшитдингизми, янги германски дори чиқибди. Пиёзга дорини қалин қилиб сепилар экан. Дори ернинг бетини юпқа елимқоғозга ўхшаб ёпиб қўяркан, шунда пиёздан бошқа битта ҳам ўт чиқмас экан, ана, пиёзўтоқ ҳам шарт эмас, – деди улфатлардан бири ва пахтаолмадан бир бўлак карсиллатиб тишлади.
Лекин Бўрибой уни ошиғич тўхтатди, олманинг орасидан чиқиб келган оппоқ қуртни бармоғининг учи билан олиб ташламоқчи эди, қурт пастга, пиёланинг ичидаги ароққа тушди.
Бўрибой гапни давом эттирди:
– Ҳўв ўртоқ, бегона ўт чиқмайди эмас, чиқади. Пиёзга ўхшаган игнабаргли ўт борки, ҳаммаси чиқади. Фақат пиёзни ўт босиши камроқ бўлади, лекин бу дори қурғур ҳам қиммат-да! – Бўрибой гап асносида кўрсаткич бармоғининг учи билан ароқнинг бетидаги қуртни пиёланинг лабига суриб чиқарди, кейин чертиб юборди.
– Пиёзни битига қарши Хитойни “карате”си ҳам яхши иш бермай қўйди, ундан ўзимизда чиққан “делта форс” тузук кўринади.
–    Э, йўқ, хитойнинг заҳари кучли барибир. Асосийси, арзон.
–    Зарари-чи, зарари? Ўлдиради-ку одамни! 
Гап айни қизиб турган пайт дўконга молдўхтир Ибрат кириб келди. Ибрат икки-уч даврада гап егани учун серулфат одам эди. Лекин ҳозир улфатларнинг қистовига қарамай, адирга қўтир бўлган молни кўришга кетаётгани, молнинг эгаси кўчада машинасида кутиб турганини айтди. У тезда харидини қилиб, эшикка йўналган эди, Бўрибой узилиб қолган суҳбатни наинки давом эттириш, бунга  қадар айтилган гапларга бир далил ва тирик гувоҳ ҳам келтириш илинжида унинг диққатини тортди:
– Мана, узоққа бормайлик. Мана, шеригимнинг божаси, икки кун аввал шундоқ пиёзга заҳар сепиб чиққан-да, шундоқ эгатнинг тепасида ўлган-қолган.
– Йўғ-э, у пиёзга сепмаган, – энди остонага қадам қўйган Ибрат тўхтаб, ортига ўгирилди: – у бодрингга сепган. 
– Шу, заҳар ўлдирган-да?!
Ибрат эшикдан ташқари мўралаб, мол эгасига бақириб бироз кутиб туришни сўради, ортига қайтиб, даврага қўшилди:
– Сен қулоқ солиб тургин, бу шанба куни бўлган. Мен бир кун аввал, жума куни пиёзга дорини сепиб чиққанман божамнинг аппаратида. Ўзи пиёзим ўн икки сўтих ерда, иккита эгат қолганда аппарат бузилиб қолди, роса дамлайман, лекин сепмайди-да, оғзидан дори чулдираб оқиб тураверади суннат қилинмаган боланинг пешобига ўхшаб. Ҳалиги ичидаги колсоси бор-ку, узукни сингари, ўшаниси кетган экан. Эртасига, шанба куни бўлган бу, божамнинг олдига бузуқ аппаратни кўтариб бордим. Аввал жаҳли чиқди, “минг раҳмат сизларга, кеча бир ҳамқишлоғингиз девор ушлатиб кетувди, бугун сиз аппаратимни расво қибсиз”, деди. 
Ибратнинг бу гапидан кейин улфатлар дўхтирга зимдан қараб олди, дўхтир ерга қараб илжайди. Ибрат гапида давом этди:
– Божам билан биз авалдан куч синашиб юрардик. Бу гапидан кейин шартта белидан қисиб, бир кўтарган эдим, дод деди, жон ака, деди. Кейин қўйиб юбордим. Бирга чойхонада тушлик қилдик ҳазил-ҳузул билан. Кейин ўша ерда уч-тўртта бола шахмат ўйнаб ўтирган экан. Мен ҳам ўйнадим. Ҳаммасини ютдим, кейин бирма-бир пешонасига чертиб чиқдим. Божам уларни мазах қилиб роса кулди, ётволиб кулди. Шунда соат уч ёки тўрт бўлганди. Шунда биттаси аппарат кўтариб ўтди-да! Энди божам кечки бодринг экиб қўйган-ку. Бодринг мана шундоқ бўлиб, кўм-кўк яшнаб турибди, шишани сингари… – Ибрат бир тамшаниб олди.
Унга дарров пиёла тутқазишди. У шошилинч пиёлани бўшатиб гапида давом этди:
– Божам ҳалиги аппарат кўтариб ўтганга ҳазил-ҳузул билан, бодрингни кўрдингми, яшнаб ётибди, ҳали оқпалак бўлмасидан дори сепиб қўяйлик, мени аппаратимни мана бу аканг бузибди, сеники қачон бўшайди, деб сўради. Деса айтдики, Батка деди, Батка дерди-да божамни.
– Ҳа, тўғри, уни Батка дейишарди.
–Соат бешларда бўшайди, мен ҳозир бир жойда дорини сепиб қўяй, кейин бўшайди, деди ҳалиги аппарат кўтарган. Шунда соат тўрт яримми бешларми? Шунда мен ҳалиги жойдан туриб, бўпти божа, деб кетдим. Уйга келдим, ётдим.  Эртасига бозор. Сен қуй, жуфт бўлсин.
– Ҳа, қуй-да Ибратга, дўхтирга ҳам.
– Эртаси бозор. Бозорга кетдим. Бозорга борсам, укамни кўриб қолдим. Божангиз касалхонада экан, хабар олдингизми, деди. Нега, кеча отдек эди-ку,  десам, ишонмайсизми, реанимацияда ётибди экан, деди. Шу кечқурун ичволиб йиқилиб-пиқилиб тушгандир-да деган хаёл билан ҳалиги жойда реанимацияга келдим. Реанимацияга келсам, акаси турибди эшикнинг тагида. У билан бироз гаплашиб турдик, ҳалиги жойда ярим соатча гаплашдик. Кейин гапнинг орасида Батка тузукми десам, ҳе, Батка ўлган, деди. Ҳайрон бўлдим. Йўғ-е, десам, ҳа, деди. Энди шу ерда гаплашиб турган бўлсак, ана шу эшикнинг орқасидаги йўлакка киргизиб қўйибди ҳалиги аравачада. Мен билмайман-ку, қайда десам, ана, деди. Шундоқ борсам … Батка! Шундоқ кулиб қараб ётибди-да… – Ибрат бир зум тин олди. – Ўшанда унга аппаратни олиб келиб берган соат бешларда. Ҳалиги жойда дорини сепган, оқпалакка, битта заправкада. Иккинчи заправкани қилган, ҳалиги аппаратга сувни, дорини қуйгандан кейин нима хаёл биланки шундоқ аппаратнинг оғзига энкайиб қараган-да. Ҳалиги жойда дорининг ҳиди димоғига гуп уриб, нафас йўлини ғип ёпган. Божам пўрт ташлаворган ўзини. Ҳа-ҳа билан касалхонага олиб келишган. Қонини ювган, бошқа қилган, лекин барибир бўмаган. Жигари шишиб, нафас органлари кетиб бўлган. Бўмади. Ўлди. – Ибрат шу гапни айтди-да, кейин дик ўрнидан туриб, дўкондан чиқиб кетди.
– Жойи жаннатда бўлсин, ўзиям ҳеч қандай заҳардан тап тортмасди. – Ботир дўхтир хўрсинди.
– Анови-чи, Акромнинг укаси, пиёзга заҳар сепавериб томи кетиб қолди-ку, – улфатлардан бири гап қўшди.
Бироз сукутдан кейин Бўрибой яна гапга кирди:
– Ҳа, заҳар билан ҳазиллашиб бўларканми? Лекин заҳар билан ҳазиллашмоқчи бўлсанг, билгин, бир йил ёки икки йил. Ундан ортиғига дори ҳазилни кўтармайди. Мен вақтида тўхтатдим. Шеригим Адҳам Россияга кетиб қутулди. Биз икковимиз заҳар сепмаган дов-дарахт қолгани йўқ бу депарада. Лекин Адҳам чатоқ эди. Битта шишани уриб олиб, иссиқми-совуқми, дорини чангитиб сепаверарди. – У сархуш бошини силкитди. – Аммо лекин, ҳузурини аппаратнинг эгаси кўрди. Уйига ёнғоқдан нақшинкор дарвоза қурганини кўрдингларми, ўша биззи меҳнат-да. У пайтда ҳозирги “вертолёт” аппаратлар чиқмаганди. Энди-чи, бир шиша бензинни қуясан-да, патиллатиб бир гектарга бир зумда сепиб ташлайсан. Аммо-лекин, дўхтир, сиз хавотир олманг. Мен “вертолёт”и бор бир одамни биламан, сизни пиёзингизга ўшанда дори сепамиз. Эртагаёқ! 
Ботир дўхтир дўкондан чиқиб уйига йўл олганда тунги салқин тушиб қолган, осмонда юлдузлар бодроқдек потраган,  анҳорда қурбақаларнинг қуриллаши қулоқни қоматга келтирарди. Узоқдан қўлбола комбайннинг тариллаган овози эшитилар, чанг, сомон ва яна аллақандай ёввойи ўтларнинг ҳиди келарди.
Ботир буғдойини чиқариб, елпиб, сандиққа ҳам тўкиб қўйганини, бу йилги энг оғир меҳнатлардан бири ортда қолганини эслаб, юлдузларга мамнун тикилиб борарди. Айниқса, кўкдаги сомон йўли ярқираб, сирли живир-живир қиларди. Худога шукр қилиш керак, дерди у. Мана, нимаси ёмон, ҳамма нарса жойида, эртага пиёзга ҳам дори сепилади. Худо хоҳласа, кузда пиёз бир бўлиб берса, балки чала ётган уйи ҳам битиб кетар, эҳтимолки, “Нексия”, балки “Матиз”, жуда бўлмай қолса, “Москвич” сотиб олар. “Москвич” тузук, барибир деҳқоннинг машинасида…

2010 йил.

Сомон йўли

Иккинчи ҳикоя

Ботир дўхтир ишдан қайтатуриб Шаҳобнинг дўконига кирди. Қишлоқда “тижорат”номини олган, йўл бўйида чуст дўппидек қўққайиб турган дўкон кези келганда майхона вазифасини ўтарди. Шу кунга қадар биров бу депарада чойхона юритиб, бири икки бўлмаган. Бунинг сабабини ҳеч ким билмайди. Касод бўлган чойхоначиларнинг ўзлари ҳам буни гоҳ насиячилардан кўрса, гоҳ солиқчиларга ёпиштиради. Қолаверса, замона тезкор, дўконга бирров бош суққан ҳамқишлоқлар учун ичимлик ҳам, газак ҳам шу ернинг ўзида муҳайё, ўрикдан бўшаган шатмоқ яшиклар бир зумда курсига, кўча газетаси дастурхонга айланади.

Ҳозир ҳам тўрт улфат дўконнинг четида тешиккулчадан бўшаган қоғоз қутини ўртага қўйиб, қўр тўкиб ўтирибди. Ўртада иккита лаби учган пиёла, пиёз пўстидек юпқа кесилган уч-тўрт бўлтам колбаса, уч дона пахтаолма бор. Дўкон деворларига наридан бери оҳак сурилган, тўрда шилдироқ елимқоғозли сурат осилган, унда хитой қизи сохта жилмайиб турибди, иккинчи суратда сават тўла субтропик мевалар. Ранглари шунчалар тиниқки, қизгина ютинса, томоғидан ютуми кўринадигандек, бу ёқда эса кивининг ҳар бир тукигача диккайиб турибди. Кивини умрида кўрмаган, лекин ҳар сафар бу мевани тукли картошкага ўхшатиб мутойиба қиладиган улфатларнинг суҳбати қизғин.

– “Бунёдкор”га бразилиялик тренер кепти. Туркиянинг “Фенербахча”сига тренерлик қилардику, ўша!

“Бунёдкор”ми, шу аввалги “Қурувчи”да?

– Ҳада, яқинда Бразилиядан бир ўйинчи ҳам сотиб олди-ку.

– Туркия бразилиялик тренерни қайтариб олмоқчи эмиш, қанча сўраса берамиз дебди, шу ростми?

Бизникилар осонликча қайтариб бермаса керак.

– Э, отабобоси пулда, ким кўп тўласа, ўшанга кетаверадида.

Ботир дўхтирнинг эшик ғийқиллашига монанд саломи суҳбатни бўлди.

Келинг, дўхтир. Пиёз қалай? – деди дўкончи. – Бу йил энди “Нексия”нинг рангини олай дедими?!

Сархуш улфатларга қия қараш қилиб олган дўхтир бу гапдан бўйнини ичига тортди, жиккаккина гавдаси яна бир қарич чўкиб кетгандек бўлди. Улфатлар ялт этиб дўхтирга қаради. Бирма-бир бош ирғаб, саломлашилди.

– “Нексия”нинг расмини чизиб қўйганмиз, лекин ранг кирмаяпти, эски “Москвич”га қараб тортадими, дейман… шира еб битиряпти-ку, дори сепишим керак эди, боролмаяпман, – деди уф тортиб дўхтир.

– Хавотир олманг, дўхтир, дориям топилади, заҳарчиям келади ўзи қидириб, худонинг буюрган соатида. Бирорта боши айлангани кеп қолар, у дорини сепгандан кейин бу “дори”ни қимаса бўмайди. Унгача биз билан…– Саидали қувлик билан чап кўзини қисиб, пештахтадаги шишаларга имо қилди.

– Дўхтир, заҳарчи кемаса, пиёзингизга дорини ўзим сепиб бераман. Аппарат топсак бўлди, келинг, сиз ҳам бир одамга ўхшаб дам олинг. Бирор минут тин олинг-да энди, дўхтир. Олинг битта шишани, келинг! – Бўрибой Ботирни қистай бошлади.

–Ўзи шундоғам томоғимдан ҳеч нарса ўтмаяпти, Бўрибой.

Ботир шу кунларда ўзи ҳақида қишлоқда тарқалган гап бу ерда ҳам чайналиб, даврада эрмак бўлишдан чўчиди. Дарҳол дўкончига юзланиб, ярим кило шакар, бир кило макарон тортишни сўради. Буларни қарз-насия дафтарига ёздириб қўйиб, кейин ёғ қачон келишини суриштирди-да, дўкончидан ўпкаланди:

Ўтган гал завудёғ кеганда бизникилар ололмапти-ку.

Дўкончи ўзини оқлади:

Ака, рўйхат билан тарқатсак ҳам етмай ётибди. Рўйхатни маҳалла раиси тузяпти-ку, деди.

Шу пайт улфатлар орасида дўхтир хавотир олган мавзуда қочирим бўлди.

– Дўхтир! Биз томонларда ғалати-ғалати қушлар пайдо бўптими? Одамлар шундай деяпти. Сиз ҳам биттасини кўрибсизми-эй, шу ростми?

Э, баттол…Сен ҳам эшитдингми? – дўхтир аввал тиши орасидан зўрма-зўраки илжайди, бироқ ушлаб туролмади, бўлари бўлди қабилида ростакамига кулиб юборди.

Дўкончи бу гапдан бехабар эканми ёки атайин талмовсиради:

Қанақа қуш экан? Кўлга қўнган қашқалдоқларми? Шаҳарликлар келиб отиб кетишяпти экан.

Дўхтир кўрган қушни отиб бўмасмиш, қандайдир хосияти бор эканми, кейин у ҳаммага ҳам кўриниш бермас экан.

Ботирнинг кулгусидан дадиллашган улфатлар пайровни илиб кетди.

Дўхтир уч кун аввал касалхонадан қайтишда қўшни қишлоқлик доричининг уйига кирган, адирдаги пиёзини дорилатиш учун у билан келишган, доричи “заҳар сепсанг саҳар сеп, кун қизигандан кейин бошим оғриб кетяпти” деб нолигач, булар эртаси тонгда пайкал бошида учрашишга келишиб, тарқалганди.

Иттифоқо, дўхтир уйига келаётиб кўчасида икки ғилдиракли қўлбола комбайнни маҳалла болаларига судратиб кетаётган тегирмончини кўриб қолди. Дўхтир эшиги тагига тўкиб қўйилган юз эллик боғ буғдойни янчитишга тегирмончини бир амаллаб кўндирди, айни мавсум пайти, тегирмончи бир кетса қайтиб бу томонларга яна қачон келади?! Улар ярим тунда буғдойни комбайндан ўтказиб бўлишди. Ҳорган-толган дўхтир эртаси тонг саҳар адирга кетар экан, Абдусалом домланинг ҳовлиси тепасидаги дарахтзорга етганда бир қушнинг товуши қулоғига чалинди. Дўхтир бу қушни кўрмаганига, эҳтимолки, унутганига, ўзининг айтишича, йигирма йилдан кўп бўлибди. Не бўлибдики, дўхтир тонг палласида бу қушнинг товушига маҳлиё бўлиб, уни бир кўриш иштиёқида дарди-дунёсини унутибди-да, яқин тушгача чакалак ичида қолиб кетибди.

Ҳаёт ўша ҳаёт, оғримаган бош борми, ташвишсиз калла борми? Рўзғор ғори, турмуш мушти, мол-ҳолга қараш, болалар ғишаваси, хотиннинг хархашаси, буларнинг бари эркакнинг гарданида. Ўзи йигит киши қирққа кирганда бир айниб олади. Бўлмаса, қизи бўйига етиб қолган каппа-катта одамга бало борми қушнинг кетидан қувиб. Дўхтири тушмагур зах ариқнинг ичида ўтирганча, ўз хаёллари билан андармон бўлиб, бу дунёга нимага келдию нималар қилди, не ҳузур топдию не жабр кўрди, деган бўлмағур хаёлларни миясидан қувиб чиқаргунча қуёш нақд тиккага келибди. Доричи адирда дўхтирни узоқ кутиб, кейин сўкина-сўкина кетворибди. Дўхтир нима учун адирга боролмаганини ҳеч кимга айтмаган эса-да, кечқурун барибир хотинига ёрилган экан.

Эртаси хотини қўшнисига шикоят қилибди:

“Қандай одам эдики, адирда пиёзини шира босиб ётган бўлсаю, наҳот бу кишим ёш боладек қушларнинг кетидан юраверса, бу кетишда қачон косаси оқаради, билмадим… ўзи неча йиллардан бери пиёз экиб, ҳали бир нарсани дўндирган эмасди”, дея фиғони чиқибди. Устига устак ўша куни заҳарчи ўлип қопти деб ҳазил қилганию бугун ростдан ҳам ўша одамга жаноза ўқилганини айтиб, ёқасига туфлабди.

Бу гап қишлоққа яшин тезлигида тарқайди. Қўшиб бичилади.

Ўша қуш аслида ажина экан, дўхтирни йўлдан оздирмоқчи бўлганмиш, ўша ерда эски садақайрағоч бўлиб, унда инсу жинслар макон қурганмиш. Бечора дўхтирни ажина озғирди, деб айримлар болаларини уйига қамаб ўтирибди. Абдусалом домланинг энаси ўша садақайрағоч тагида чироқ ёқиб, ис чиқаргувчи эди, кампир дунёдан ўтгандан кейин бу жой завол бўлиб, ажиналар макон қургани аниқ. Бундай яхши дўхтир бу оламда битта эди, кечаю кундуз одамларнинг ҳожатини чиқарарди, ажина ҳам келиб-келиб бизнинг дўхтирга йўлиқадими, деб кўпчилик афсус чекибди.

Бошқалари эса ўша қуш аслида ажина эмас, фаришта бўлгани, заҳарчининг ўлими яқинлашганини дўхтирнинг кўнглига солгани, зеро заҳарчи барибир ўлар экан, дўхтирнинг пиёзига заҳар сепиб ўлди, деган гапдан соддадил ва жўмард дўхтир бир умр азият чекиб юриши мумкин эди, дейишибди. Баъзилар дўхтир энди авлиё бўлиб кетса керак, ҳаммага укол қилиб, дори ёзиб бериб юрарди, энди бир назар ташлаганда ҳар қандай касал тузалиб кетса ажабмас, наҳотки, бизнинг қишлоқдан ҳам авлиё чиқса, ахир қишлоқнинг номи бежиз Гўрмирон – гўри мирон эмас, яъниким, мирлар қабристони, эҳ-ҳе, бу ерда қанча-қанча азиз авлиёлар ётибди, деб қувонган ҳам эмиш.

Бошқалар бундай гап айтган одамларни жеркиб ташлабди. Ажинага бало борми шундай замонда? Кеча тухумидан чиққани ҳам компютер нималигини билса, сигирини далага ҳайдаб кетаётгани ҳам қулоғига Эм Пэ учми, тўртми тутиб олган бўлса, томга ғўзапоя ирғитаётиб бу ёғи Россия, у ёғи Кореяда ишлаб юрган акасими ё укаси билан телефонда гаплашса, шундай замонда ажина қоладими, дебди.

Аслида, дўхтир ўша қушни болаликдаги дўсти, ўқишдан кейин шаҳарда қолиб кетган ўртоғига тутиб бермоқчи бўлганмиш. Чунки булар болалигида қушман деган жон борки хоҳ ерда, хоҳ осмонда бўлсин, тинчлик бермаган, ҳатто қиш қаттиқ келган узоқ бир йили симёғочда очлик ва совуқдан кунишиб ўтирган қирғийни кун бўйи дов-дарахтга қўндирмай, қирма-қир қувиб, охири ҳолдан тойдириб ушлаб олган экан. Бу қушни кўргани келган қишлоқ болаларининг ҳар бирига қирғийга емак учун сичқон солиғи солганини ҳам эслабди одамлар. Ўшандан буён тенгқурлар бирор воқеани эслашмоқчи бўлса, “сичқон солиғи” солинган йилдан икки йил кейин бўлувди бу воқеа, деб гапиради.

Бошқаси, қўйсаларинг-чи, отам замонидан бери тиним билмай меҳнат қиладиган дўхтир нима жин урибдию, ўша куни салқин дарахтзорда, зах ариқнинг ичида бир мириқиб ухлаб олган экан, қовуғини шамоллатибди, ҳозир ўзи даволанаётган эмиш, шира еб ётган пиёзи билан ҳам иши йўқмиш, дебди. Яна бирови, эҳтимол, дўхтир чироқ ёқилган садақайрағоч тагига сийиб-нетгандир, дарди шундан бўлиши ҳам мумкин, дебди.

Гарчанд дўхтир бу гапларнинг ҳаммасидан бохабар бўлмаса-да, турли уйдирмалар тарқалганини билар, бу гаплар ўзига нашъа қилса-да, кап-катта одамнинг ҳақиқатан ҳам бир қушга алағда бўлиб, аввало, ҳаёт-мамотдек долзарб бир ишдан қолгани уни кўп хижолатга қўйса, иккинчи жиҳатдан заҳарчи “ўлибди” деб хотинига айтганию эртаси кечга бормай ҳазили рост бўлиб чиққанидан ортиқ изтиробда эди.

“Нафасимни ел учирса бўлмасмиди, кўпни кўрган одамлар бежиз ҳазил ҳаром дейишмаган”, деб ич-ичидан куйинарди дўхтир. Лекин бу изтиробларини бировга билдирмай юрганди. Мана бугун Бўрибой бу ҳақда гап очиб қолди.

Дўхтир энди ноилож қолганини сезиб, улфатлар тепасига келди, Бўрибой дорини ўзим сепиб бераман деди-ку, пиёзни шу кунларда дорилатмаса, бу йилги меҳнатига куйиб қолаверади. Ернинг ижара пулини чўнтагидан тўлайдими кейин? Маоши йўлкирадан зўрға ошиб-ошмаса. Хотинга эса худо беради, қиши билан йўқчиликдан нолиб, қулоқ-миясини қоқиб қўлига беради.

– Қани бўлмаса, сал сурилинглар-чи, – деб дўхтир Бўрибойнинг ёнига чўкди. Иккита пиёла беш кишига бетўхтов навбат билан айлантирилди. Дўкончи колбасадан икки юз грамм кесиб, кўк елимидишга парраклаб, узатди. Улфатлар дўхтирнинг хомуш ва ҳорғин руҳиятини яна чўктирмаслик учун қушни эсламай, гапни бошқа томонга буриб юборишди.

Дўхтир, сиз қайси уруғдан эккансиз, гибридми, харсидонми?

Гибрид.

Эсиз, испанес дегани чиқибди, ўшандан экмабсиз-да, даҳшат ҳосил берармиш, тарозини ҳам зўр босармиш. Мана, ўтган йили қўқимбойлик биттаси эккан экан, далани ўзида таламон қилиб кетибди харидорлар. Шартта битта “Нексия” олибди, ғизиллатиб ҳайдаб юрибди, уйини ҳам ремонт қипти, оппоқ, катта темир дарвоза ўрнатибди. Бу дарвозадан “Камаз” ҳам кириб кетаверар экан. Қолган пулга укасига битта “Тико” оберибди.

– Э, танийман, қишлоққа кириб боришдаги заправка қани, ўшандан кейинги кўчада туради.

– Ҳа, худди ўша.

Лекин четдан келаётган бу уруғларнинг бари бир йилдан кейин айнийди, ўзидан уруғ олиш қийин, ҳар йили янгитдан уруғ сотиб олишинг керак. Пул қани унга. Ўзимизнинг ота-бобомиз экиб келган қоратол яхши, жайдари, заҳар ҳам кўп керакмас.

Дўхтир эшитдингизми, янги германски дори чиқибди. Пиёзга дорини қалин қилиб сепилар экан. Дори ернинг бетини юпқа елимқоғозга ўхшаб ёпиб қўяркан, шунда пиёздан бошқа битта ҳам ўт чиқмас экан, ана, пиёзўтоқ ҳам шарт эмас, – деди улфатлардан бири ва пахтаолмадан бир бўлак карсиллатиб тишлади.

Лекин Бўрибой уни ошиғич тўхтатди, олманинг орасидан чиқиб келган оппоқ қуртни бармоғининг учи билан олиб ташламоқчи эди, қурт пастга, пиёланинг ичидаги ароққа тушди.

Бўрибой гапни давом эттирди:

– Ҳўв ўртоқ, бегона ўт чиқмайди эмас, чиқади. Пиёзга ўхшаган игнабаргли ўт борки, ҳаммаси чиқади. Фақат пиёзни ўт босиши камроқ бўлади, лекин бу дори қурғур ҳам қиммат-да! – Бўрибой гап асносида кўрсаткич бармоғининг учи билан ароқнинг бетидаги қуртни пиёланинг лабига суриб чиқарди, кейин чертиб юборди.

– Пиёзни битига қарши Хитойни “карате”си ҳам яхши иш бермай қўйди, ундан ўзимизда чиққан “делта форс” тузук кўринади.

Э, йўқ, хитойнинг заҳари кучли барибир. Асосийси, арзон.

Зарари-чи, зарари? Ўлдиради-ку одамни!