Анвар Суюн. Солин йўли (ҳикоя)

Миллий адабиётимизнинг чинакам жонкуяри, камтарин акам Узоқ Жўрақуловга бағишлайман. – Бўлди, бензин тугади, ўчдик! – деди Марди ака машинамиз силтаниб-силтаниб йўл четига тўхтагач. Сайдамкўл йўлига чиққанимиздан бери асабийлашиб келарди у. Шунинг учунми эшикни қарс этиб ёпди-ю, кўчанинг нариги томонига ўтиб, давоми…

Анвар Суюн. Оқтирноқ (ҳикоя)

Уни илк бор Ғўбдинтоғ этагида учратдим. Қуёш нурлари нимжўш рутубатни кесиб, тираманинг ачимтир иссиғи забтига олганида яйдоқ далада лўккиллаб кетиб борарди. Аҳён-аҳёнда бийдай ялангликда ис олиб чопар, гоҳида бўйнини чўзиб шувоқлар орасига ҳезланиб тикилиб қоларди… Ови бароридан келмаса, яна сомонпояси давоми…

Анвар Суюнов. Ота уй (ҳикоя)

Ёмғирдан сўнг ярқираб чиққан қуёш нурлари кўпчиган тупроқни қиздира бошлади. Тизза бўйи ўтлоқлар устида тебранаётган буғ ўрлаб кўм-кўк баҳор осмонига сингиб кетади. Пичанзорлар орасида бир маромда сайраётган муллатўрғайнинг чуғур-чуғури адир бўйлаб кезади. Ғўбдинтоғ этагидаги ёйилмаларда пода боқиб юрган болакайларнинг қий-чуви давоми…

Анвар Суюнов. Эрта кетган болалик (ҳикоя)

Оқсоч Бахмалнинг ўрмонзор қоялари оша тонг кўтарилиб келади.Ўктам чўққиларнинг кумушранг қорларидан эн олиб шошаётган жилға устида парланаётган буғ мисоли субҳидамнинг рутубати ўйнайди. Ойнадай тиниқ сув остида турфа хил қайроқ тошлар марварид каби жимир-жимир қилади. Териси шаҳдига торлик қилаётган қулундай ўйноқлаб давоми…

Анвар Суюнов. Рўзанинг биринчи куни (ҳикоя)

Акадай қадрдоним Алишер Исҳоқовга бағишлайман I Бир кунда Эрганаклининг устидан қанча самолёт учиб ўтади?! Эҳ-ҳе, ўтгани қайси-қайтгани қайси… Баъзилари шундоқ пастлайдики, қулаб тушаман дейди гўё. Баъзилари, ҳе-е, осмоннинг тубидан юради, фақат оқиш изи кўринади. Кўмкўк майдонда билинар-билинмас бўлиб, ниначи мисол давоми…

Анвар Суюнов. Оти борнинг оти бор! (эссе)

Қишнинг замҳарир, этни симмиллатадиган аёзли куни. Бепаён кенгликлар қўйнидаги яйдоқ сайҳонлик. Сайҳонлик мағрибида Калтепа қишлоғининг қора-қура уйлари элан-қаран кўриниб туради. Сой лаби бўйлаб турли-туман автоуловлар турнақатор бўлиб тизилиб олган. Бу ерда бедовлар пишқириғи қайнайди, қамчилар тарсиллайди, полвонларнинг урҳо-ури гувиллайди. Ўртада давоми…

Анвар Суюнов. Мударрис (очерк)

Тошкент Иқтисодиёт университетининг катта маърузалар зали.Бичими қадимги Римнинг Колезейини эслатувчи аудиториядаги зинама-зина ўриндиқларда тизилиб олган талабалар энишдаги битиктахта ёзувларига кўз тикишган. Теваракда пашша ғўнғилласа эшитилгудек. Баҳайбат деразалардан тушаётган қуёш нурлари битиктахта ёзиқларини йилтиллатиб, ялтиратиб ўтади. Унда кўҳна иқтисодиёт фанининг замонавий давоми…

Анвар Суюнов. Мажлисбоши (ҳикоя)

Овлоқ жойда тўнғиз тепага чиқади.Халқ мақоли I Қиш. Кечагина қиличини қайраб турган аёз негадир бугун ортга чекиниб, қайларгадир ғойиб бўлди-ю, анчадан буён қичирлаган совуқда ҳурпайиб юрган одамларга илиқ ва намхуш ҳаво хуш келди. Кўчаларда чанғи етаклаган болакайлар ва қорбўрон ўйнаётган давоми…

Анвар Суюнов. Йўқчи (ҳикоя)

Ёмғирдан сўнг тоғу тошга тиғ урган қуёш нурлари илиқ ва бўшанг тупроқни кўпчита бошлади. Тизза бўйи ўтлоқлар устида тебранаётган буғ парлана-парлана кўм-кўк баҳор осмонига сингиб кетади. Пичанзорлар орасида бир маромда сайраётган муллатўрғайнинг чуғур-чуғури адирлар бўйлаб кезади. Ғўбдинтоғ этагидаги ёйилмаларда пода давоми…

Анвар Суюнов. Тарсаки (ҳикоя)

Бола ўчоқбошида эди.Тарёк уриб ўтирган нашаванд чоллар орасидан отасининг бўғиқ ва заҳил овози эшитилди. Шифтидан белга қадар тутун қоплаган ўн бир балор тарафга икки бўлак новвот, бир тугунчак парварда олиб жўнади.– Чой! – деди отаси – Кўкчой дамла, аччиқ бўлсин.Таъкидни давоми…


Мақолалар мундарижаси