Абдуқаюм Йўлдош. “Бўлиши мумкин эмас!” (ҳикоя)

5-синф ўқувчилари жисмоний тарбия дарсида юз метрга югуриш синовидан ўтадиган бўлишди. Мамасоли ака болаларни стадионга олиб чиқди. “Старт” деб ёзилган чизиққа тўрт ўқувчи қўйилди. Уларнинг орасида синф чопағони Носир ҳам бор эди. Қолган болалар билан “Финиш” деб ёзилган чизиқ ёнида давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Мих (ҳикоя)

I Ўзбековуллик Беркин носфурушнинг тўнғичи то “Элмурод домла” бўлиб танилгунига қадар кўп қийинчиликларни бошдан ўтказди. Болапақир вилоят марказидаги ўзи тугаллаган институтда иш бошлаганида, кўпи билан тўрт йилда номзодлигимни ҳимоя қилиб оламан, деб мўлжаллаганди. Бироқ бу муддат нақ тўққиз йилга чўзилиб давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Бой (ҳикоя)

I Оддийгина кўклам кунларидан бирида Ўзбековул чўпонсиз қолди. Гап шундаки, йигирма йил мобайнида бу касбни ҳалол ва беминнат адо этиб келган Норбой бобо туман ижтимоий таъминот бўлимига қатнай-қатнай, ахийри бир амаллаб қарилик нафақасини тўғрилаб олди-ю, ўзининг ҳам роса жонига тегиб давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Банди (ҳикоя)

Асрорқул у ёқда-ю, бу ерда уйдагиларининг бў­лари бўлди. Болалар номус қилганларидан етти маҳалла наридаги мактабга қатнай бошлашди. Муниса маҳалла-кўйга аралашмай қўйди. Шу оила қийналиб қолди, моддий ёрдам берайлик, деб маҳалла оқсоқоли уч-тўрт марта одам юборди, лекин Муниса бирон марта идорага давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Дилноза (ҳикоя)

Яна мукофот ёзишмабди. Буям камдай, ҳафталаб қорасини кўрсатмай, маош бериладиган куни келиб, сақичини чапиллатганча кассир ёнидан жилмай ўтирадиган касаба уюшма раисаси Назокат опа қарғадай қағиллаб ҳақини юлиб қолди: бу ойда бирмас, икки ходим туғилган экан. Тўрт ойдан бери ваъда қилинаётган давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Етим сўз (ҳикоя)

I Ишхонадан “Меҳрибонлик уйи”га жўнатишди. Тўғрироғи, бош муҳаррир сураткаш билан бораётган экан, мени ҳам қўшиб олишди. Тушунарли, демак, битиклар каминанинг зиммасида… Шинамгина, икки қаватли бино экан. Сердарахт ҳовлиси катта. Кечаги тонготар чойхона базмдан сўнг бошим ёрилай деб турганди. Аммо бир давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Пуанкаре (ҳикоя)

I Вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. Ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан. Бундан ўттиз беш йил бурун Масковда мана шу портфелни нақ бир юз йигирма рублга олаётганимда сотувчи: «Тоза чарм. Сизга юз йил хизмат қилиб беради. Ҳатто давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Виждон (ҳикоя)

I Биламан, у бегона эшиклардан чўчийди. Осмону фалакда жойлашган, айвонидан қаралганда одамнинг кўнг­ли озиб кетадиган бир хонали бетон каталагимнинг на дерматин қопланган ва на рақам битилган ғарибона эшигини таниб олган; фақат шу ерга келгани-келган. Соат мили ўн иккидан ошиб, йўлак давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Ота ўғил (ҳикоя)

Сочини ой сайин устарада тақир олдирадиган, ҳиссиз сарғимтил кўзлари одамга иштонини ҳўллаб қўйган боладек боқадиган, ёз-қиш ёрилиб юрадиган, қуруқшаб кетаверадиган лабларини дам-бадам ялаб олаверишдай ўхшовсиз одати бор, шу кунга довур фақир киши панада қабилида бир четда, бор-йўқлигини билдирмасдангина юрадиган, тенгдошлари давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Биз бўлмаган жойларда (ҳикоя)

Эркин АЪЗАМга 1 1981 йил эди. Терим авжида. Ит эгасини танимай ётган ур-тўполон кунларнинг бирида армияга тўппа-тўғри даладан, военкомнинг машҳур носранг «Виллис»ига босиб олиб кетилган ўзбековуллик Дўстбой яна икки қовун пишиғини эсон-омон ўтказиб, уйдагиларни сарғайтириб йўл қарата-қарата, ниҳоят, декабрь ойининг давоми…


Мақолалар мундарижаси