Абдуқаюм Йўлдош. Осмон оғуши (қисса)

Адирда ўтлаб юрган молларга Аваз қараб турадиган бўлгач, болалар чувиллаб тепаликка кўтарилишди. Собир белига боғланган арқонни ечиб, сарғайган майсалар устига узун қилиб ташлади. Қолганлар мана шу ўзига хос старт чизиғига юмалатиб келинган трактор балонлари ичига Усмон билан Эралининг жойлашиб олишига давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Бозор (ҳикоя)

Камол акага “…Элнинг қандай яшаётганини билмоқчи бўлсанг, аввало, унинг бозорларига қара”, дейди донишманд халқимиз. Дарҳақиқат, бугун вилоятимизда фаолият кўрсатаётган деҳқон бозорларида сотувчи ва харидорлар учун яратилган қулай шарт-шароитларни, пештахталардаги тўкин-сочинликни кўриб, дилинг равшан тортади…” Давроннинг дили равшан тортмади, билъакс, пешонаси давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Қотил (ҳикоя)

I – …Бу бир пайтлар ҳашар йўли билан қурилган ёзги клуб эди: одамлар оқиб келадиган ҳинд кинолари қўйиларди (“Айёрликка қарши маккорлик”ми, “Маккорликка қарши айёрлик”ми деган кинодаги ярим-яланғоч ҳинд гўзалларининг жунунваш рақсларини жон-жаҳонини унутган кўйи, оғзи очилиб томоша қилаётган Бектемир тоғам давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. “В.Б” ва бошқалар (гротеск қисса)

I …Бизга унинг ўзидан аввал довруғи етиб келди. Ваҳоланки, елкасига ортилаётган юк вазни кундан-кунга ошаётгандай тобора қадди букчайиб бораётган, кўзлари аланг-жаланг қила бошлаган, ҳат­токи котибасига буйруқ берганида ҳам овозидаги ваҳм аралаш титроқни яшира олмай қолган шўрлик раҳбаримиз ҳали ўз курсисида давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. “Парим бўлса…” (ҳикоя)

Умри киндик қони тўкилган овулида ўтаётган бўлишига қарамасдан Ибодулла шаҳар жинниси эди. Бемалол айтиш мумкинки, балиқ сувда ўзини қандай эмин-эркин сезса, аллақачон “шаҳарлик” лақабига эга бўлиб улгурган жўрамам ўзини шаҳарда шундай ҳис қиларди. Ҳолбуки, мактабни битирганидан сўнг у Тошкентда бор-йўғи давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Само элчиси (ҳикоя)

Кўкда сузиб юрган ўзга сайёраликларнинг учар ликопчаси шиддат билан учиб келиб шаҳар ҳовлилардан бирига қўнди. Ликопчадан тушган ўзга сайёралик атрофга аланглади ва қўлидаги пульт тугмачасини босиб, учар ликопчасини кўринмас ҳолга келтирганидан сўнг аста қадам ташлаб, хоналардан бирига кирди. Хонада эса давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Оловиддиннинг саргузашти (ҳикоя)

Оловиддин истироҳат боғидан ўтиб бораётган маҳали улкан эман тагида ётган эски чироқни кўриб қолди. Болакай чироқни олиб, унинг нақшларини томоша қилган бўлди. Сўнг, анча хира тортган жойини яхшироқ кўриш учун кафтида артди. Бирдан чироқ ичи ғалаёнга келди, тутун ва олов давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Айбдор (ҳикоя)

Дўстим Ғозиқул Раббим ўғли хотирасига I Азроилнинг қўлига тушганимизни эшитган юқори курсдагилар “чуқур таъзия” ва “ҳамдардлик” изҳор этишиб, далда беришмоқчидай елкамизга қоқиб-қоқиб қўйишди-да, қўшни бригадага ўтиб кетишди. Биз – рўй берган воқеадан гангиб, ҳали ўзимизга келмаган биринчи курс талабалари – давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Қудуқ (ҳикоя)

I Ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз. Ўзбековуллик Тиркаш муаллим ғунчадай беш яшар қизчасидан айрилиб қолди. Бола – бола-да, ён ҳовлида гуриллаб ишлаётган насоснинг товушига қизиқиб борган-у… Кўзлари киртайиб, ранг-рўйи бир ҳолга келиб қолган муаллимни уч кундан сўнг милицияга чақиришди. У хушмўйлов давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Муаммо (ҳикоя)

Худо “Ол, қулим!” деб турган эканми, Икром компьютер дастурчилари танловида ютиб чиқди-ю, Европа мамлакатлардан бирига саёҳат йўлланмасига эга бўлди! Бориш-келиш, яшаш, овқатланиш, қўйингки, ҳамма харажатлар ташкилотчилар зиммасида экан! Қувончдан Икромнинг боши осмонга етди. * * * …Ҳаммаёқ ям-яшил. Йўллар ойнадай давоми…


Мақолалар мундарижаси